Шоир Суҳайлий ижодидан янги намуналар

У Л У Ғ  Б О Б О М И З

Навоий бобомнинг юрти Хуросон,

Бобмиз бу юртни қилди шеъристон.

Назмда яратиб ажойиб бўстон,

“Хамса”син ёзди у, беш буюк достон,

У ғазал мулкида бўлди шоҳ-султон.

Тахаллус танлади: Навоий деди,

Ва яна форсийда ҳам фоний деди.


Ёзган асарларин жахоний деди,

Номин “Ҳазоин – ул-маоний” деди,

Оламда топди у шуҳрат ила шон.

Дунёда бобомизнинг йўқдир қиёси,

Инсонлар зотининг нақши, тиллоси.

Шуаро аҳлининг буюк аълоси,

Жаҳонга таралди нури-зиёси,

Қайтадан келмагай анингдек инсон.

Шоирлар форсийни гўзал дедилар,

Арабий тилни кўп афзал дедилар.

Аларда шеър битмак зархал дедилар,

Бобомиз туркийни асал дедилар,

Ўз элин айлади у ширин забон.

Шону шуҳрат топди она тилимиз,

Қаддини кўтарди туркий элмиз.

Олиму шоирлар энг оқилимиз,

Аларла фахм этсак-мудом хақлимиз,

Ўз бегим миллати топди шараф-шон.

Бобом мутафаккир бўлиб, яралди,

Ва бутун оламга номи таралди.

Ўтмишда баъзилар лек шубҳаланади,

Ижод гулшанига зимдан қаралди,

Тилнинг ривожига топди зўр имкон.

Энг буюк зотлар бор хар бир миллатда,

Улуғ бобомизнинг хизмати катта.

Номин улуғлаймиз шаксиз, албатта,

Яшайди абадий иззат-хурматда,

Навоий бор эрур тугунча жаҳон!

Бобомиз эдилар “Зулли сонайн”,

Эъзозланур номи замонлар сойин.

Қай бир асарларин номин айтайин,

Суҳайлий, чин дилдан мадҳин ёзайин,

Бобомиз бўлсинлар абадий омон!



Суҳайлий (Қоражон Қодиров)

Андижон туман Ҳрабек қфй

Матн терувчи: Исмоилова Г.

0 Изоҳлар, фикр-мулоҳазалар:

Отправить комментарий

Исмсиз изоҳ қолдирмоқчимсиз? Аввало ўзингизни ҳурмат қилинг!