Замондош радиосида Рашод қори Камолов

29 yanvar, yakshanba. "Ayollarning jamiyatda tutgan o'rni"dasturi.

28 yanvar, shanba. "Islom - terrorizmga qarshi" dasturi.

Хабарингиз бор, Қирғизистондаги машҳур Рафуқ қори Камоловнинг ўғли Рашод қори Камолов Замондош тингловчиларидан келаётган кўплаб талаб ҳамда истаклардан келиб чиқиб, ислом олами ҳақида суҳбатлар  бера бошладилар.

Исломнинг миллатлар ва ирқларга муносабати, дўст ва душманлик тушунчалари ҳақидаги галдаги ҳидоят сари эшиттришимизда имом Рашод қори Камолов билан суҳбатларимизни тингланг!


Жонли ёйиндаги бу галги эшиттиришимиз ҳам ўтган галдагидай Европа вақти билан кечки соат 17:00 да ҳаво мавжларига узатилади.

Умидки, ҳидоят сари эшиттиришлари  Сиз азизларга мулоҳаза, мушоҳада қилишга имкон беради. Ҳаётда, турмушда турли муаммоларни ечимини топишга қийналаётган бўлсангиз, тортинмай Замондош радиосига ўз фикр ҳамда мулоҳазалрингиз, саволларингизни йўллайверинг.

Рашод қори Камолов - Қирғизистоннинг жанубида жойлашган Қорасув шаҳрининг жоме масжиди имом хатиби, машҳур Абдували қорининг жияни.
Саудия Арабистони Макка шаҳрида Ислом универститетида таҳсил олган. Ҳозирда масжидда имом хатиблик қилиш билан бир қаторда Фарғона водийси ва жанубий Қирғизистонда бораётган аксилисломий ҳаракатлар таҳлилчиси сифатида етакчиликда танилган.

У киши билан ҳозирча ҳафтада бир бор АҚШдаги ҳамкоримиз Акбар Али Авропа вақти билан 17:00 да ўтказиши режалаштирилаётган исломий мавзулардаги суҳбатлар вақтида ўзингизни қизиқтирган мавзуларда саволларингизни электрон почта орқали ёки тўғридан-тўғри жонли эфир чоғида йўллашингиз мумкин.

Муҳтарам Замондош радиотингловчилари, Cизнинг фикр ҳамда мулоҳазаларингиз асосида тайёрланадиган ҳидоят сари эшиттиришларимизни ўтказиб юборманг!

Навбатдаги суҳбатни  5 февраль, якшанба куни  Европа вақти билан соат 17:00 дан бошлаб тинглашингиз мумкин.


Замондош таҳририяти.

0 Изоҳлар, фикр-мулоҳазалар:

Отправить комментарий

Исмсиз изоҳ қолдирмоқчимсиз? Аввало ўзингизни ҳурмат қилинг!