Дунё
Бир томонинг сув босиб, бир томонинг ёнодир,
Бир томонинг айш-ишрат, бир бўлагинг зинодир!
Айт, юз ёки минг йилдан сўнгра ниманг қолодир.
Иноятни асраб қол фоний дунё, дунёжон!
Жоҳилларинг бир жаҳон, жиноятлар осмондир,
Хар қадамда, бир фириб, ҳар қаричда ёлғондир,
Айт, бу кўҳна бағрингда қанча ғаддор меҳмондир.
Ҳидоятни асраб қол, фоний дунё дунёжон!
Китоб тутган мардингдан,яроғ тутган мардинг кўп,
Ҳар кун мингта қурбон-у, юрагингда дардинг кўп,
Тинчлик- деган болангни қадамини суйиб ўп,
Ҳаловатни асраб қол, фоний дунё, дунёжон!
Қўшни хаққи, етимнинг хаққи- етти аршдандир,
Бева нони юмшоқмас, ҳар бурдаси тошдандир.
Гадойинг хам, шоҳинг хам битта лойи-лошдандир.
Адолатни асраб қол фоний дунё, дунёжон!
Эътиқодлар юз хил-у, баримиз бир –башармиз,
Ҳаммамиз ҳам Аллоҳнинг паноҳида яшармиз,
Аҳил бўлсак эҳ қанча ғовдан қўрқмай ошармиз!
Саодатни асраб қол фоний Дунё , дунёжон!
Олмонингни Гётеси, фарангингда Бальзак бор,
Ўрисингда Пушкину, Есениндек юрак бор,
Ҳар миллатда минг даҳо, мингта гўзал тилак бор!
Нафосатни асраб қол ,фоний Дунё , дунёжон!
Бойинг бўлак, ғарибинг бир бурчакда бўлмасин,
Бир сандикда донинг хор,бирлар очдан ўлмасин!
Ҳеч бандангин нон Дея паймонаси тўлмасин.
Саҳоватни асраб қол,фоний Дуне дунёжон!
Йўргагингда пок эдик, кетарда ҳам пок қилгин,
Ҳар бандангни охират йўлида идрок қилгин,
Ёмонини қўймаган ёмонинг ғамнок қилгин,
Диёнатни асраб қол, фоний Дунё дунёжон!
Бир томонинг сув босиб, бир томонинг ёнодир,
Бир бўлагинг айш-ишрат, бир бўлагинг зинодир,
Айтгин менинг боламга, яна ниманг қолодир!
Инсонятни асраб қол, фоний Дунё, дунёжон!
Zamondosh
0 Изоҳлар, фикр-мулоҳазалар:
Отправить комментарий
Исмсиз изоҳ қолдирмоқчимсиз? Аввало ўзингизни ҳурмат қилинг!