Шоир Суҳайлий ижодидан янги намуналар

А Л И Ш Е  Р   Н А В  О И Й   Б  О Ғ И Д А

                     1. А Р К 

Кўпнинг гумбазидай тутиб турар қад,
Бу боғнинг  аркидир, тоғлардек баланд,
Олтин, кумуш  ранглар беради жило.
Қуёш нурларида  бўлиб лов жувар,
Феруза гумбазлар  товланар зумрад.
Кўзгудек ялтирар, зарра йўқдур гард,
Шаҳарнинг ҳуснига  бериб турар кўрк,
Чинний гул  ғиштлари қилинган пайванд.


Бу боғ дарвозаси  катта кошона ,
Гўё гавдаланар кўхна Самарқанд.
Андижон боғида яшар Навоий,
Хирот Самарқандда  ўтса хам гарчан.
Шоир тик турибди  маюз боқади,
Ўтган кетганлар  мехрибон хамдард.
Хаёл оғушида  қилмоқда ижод,
ғазал туғилмоқда  Рубоий ё фард.
Аркниг солобати мағрур улуғвор
 Юксак минорлар  эмасдир писанд.
Бугун катта  –кичик жамул-жам, бунда,
Улуғ бобомизнинг  боши сарбаланд.
Гулчамбар ёғилар шоир пойига,
Унинг авлодлари  хурсанддир-хурсанд.
Суҳайлий бош  эгиб турар таъзимда,
Навоий бобога муҳлису фарзанд. 
                                                               
   2. Ш О И Р    Х А Й К А Л И  

Шох суппа устида, хар ишдан огоҳ.
Шоир тик турибди  зикрида оллоҳ,
Авлод, аждодига боқади мағрур,
Қалби қуёш янглиғ, тунда эса моҳ.
Кўнглидан не гаплар ўтар шоирнинг,
Фикран улуғларга  бўлур хайрихоҳ.
Буюк Турон  юрти бўлди мустақил,
Барча улуғларни эъзозлайди шоҳ.
Шўролар даврида  яралган эдим,
Менга ҳам бир  назар ташлангизлар гоҳ.
Қанча алломалар  улғайиб ўсди,
Ушбу жой мен  учун бўлди бир панох.
Шерият мулкида  шох султон эдим,
Ҳамон ҳам Султонман  алхамдулиллоҳ.
Яхшиям номига бу боғ аталган,
Халқимга бу маскан севимли даргох.
Фарход ҳам  гранид тошдай ўйилган 
Кичгина ҳовузда  турибди, э  воҳ!
Менинг асарларим  улкан, беқиёс,
Буларга халқимиз бўлмоқда гувоҳ.
Садди Искандарий, Хайрат-ул аброр,
Аларнинг акси йўқ бу жойда наҳот.
Лайли, Ширинларнинг номлари ҳам йўқ,
Уларнинг насли  ҳам эди подшоҳ.
Сабр-ла кутаман  насиб ҳам бўлар 
Қушку айвон ила қадрдон боргоҳ.
Ғазалларим ёдлаб  куйласа халқум,
Жаранглаб турса  бас-“ушшоқ”у “Дугоҳ”
Суҳайлийга оқ йўл, раҳмат, ташаккур,
Менинг борлигимни айлади огоҳ.



                                                                                                      Суҳайлий (Қоражон Қодиров)
                                                                                                Андижон туман Ҳрабек қфй    
      Матн  терувчи: Исмоилова  Г.   

0 Изоҳлар, фикр-мулоҳазалар:

Отправить комментарий

Исмсиз изоҳ қолдирмоқчимсиз? Аввало ўзингизни ҳурмат қилинг!