Watch live streaming video from zamondosh at livestream.com
Қарғаларнинг куни туғиб қолди - ми?
Бошқача фикрлайдиган, миллатига, ватанига куюнчак инсонларга жуда қийин. Чунки улар омманинг ҳамма қатлами ҳам тушунавермайдиган тилда гапирадилар. Уларнинг миллат, ватан деб куюниб айтган сўзлари булбулнинг қафасдаги зори каби янграйди, қарғалар учун эса бундай хониш уларга нисбатан ҳақорат бўлиб туюлади.
Ўзбекнинг жасоратли шоири Юсуф Жума юрт ишқида ёнадиган, ўзининг бетакрор тилида сайрайдиган таъбир жоиз бўлса булбулдир.
У қафасдан қўйиб юборилиши билан озодликка ташна юрагида исён кўтараётган сўзлардан тескари маъно уққан қарғалар қағиллай бошлади.

"Замондош" ТВни кўздан қочирманг!
"Замондош" ТВни ҳали ҳануз айрим томошабинлар қаерда кўришни билмаётганларини айтиб, хат-хабарлар йўллашмоқда. Бунинг ҳеч бир қийинчилиги йўқ.
Энг осон йўли, "Замондош" саҳифасининг ўнг томонига ТВ плеерини қўйдикки, унга ҳавола этсангиз бас, кўрсатувларни куну туннинг исталган пайтида томоша қилишингиз мумкин.
Кунлардан бир куни ( ҳикоят )
Бир бойнинг икки бўрибосар ити бор эди. Бирини Оқбош, иккинчисини Қорабош деб аташарди. Иккала кўппак хўжайинига садоқат билан хизмат қиларди. Кундузи ҳовлига бегона кимсаларни йўлатмас, кечалари ухламай, бойотанинг мол-жонига қоровуллик қилиб чиқишарди.
Шундай қилиб ойлар, йиллар ўтди. Бир куни икки бўрибосар офтобшувоқда ётиб, тиллашиб қолдилар:
– Менга қара, Оқбош – деди Қорабош, – умримиз елдек ўтиб кетибди. Шу хўжайиннинг хизматига кирганимизга ҳам ҳадемай, саккиз йил бўлади. Қаридик, илгариги чапдастлигимиз қолмади. Тиш ўлгур ҳам бурунгидек ўткир эмас, суяк ғажишга ярамаяпти. Агар хўп десанг, сенга бир маслаҳат бор эди.
Соҳиб Қаро
ҚАНОТИМ БОР
Қилай тавба-тазаррулар, магарким хуш мамотим бор,Дилимда нури иймонким, ажаб қаттиқ саботим бор.
Ниҳоят гарчи қўрқмастин ўтурға пулсиротим бор,
Парим бўлса учуб қочсам улустин то қанотим бор,
Қанотим куйса учмоғдин югурсам то ҳаётим бор.
Ки инсон қолмағай ҳеч бир бу фоний дуняда ўлмай,
Наботот қолмағон янглиғ зимистон қиш аро сўлмай.
Тирик зот, кимсалар йўқки, ажал паймонаси тўлмай,
Чиқиб бу дайрдин Исоға невчун ҳамнафас бўлмай,
Биҳамдуллоҳ, тажарруд бирла ҳикматдин қанотим бор.
Тамоми бандалар борки, ул Оллоҳдин мадад олғай,
Неки бир сир-синоат бор, Яратқанға аён бўлғай.
Ҳама дин арконларин қилғон гуноҳдин пок бўлуб қолғай,
Халойиқ суҳбатидин минг ғамим бордурки, муфт ўлғай,
Агар минг жон бериб билсамки, бир ғамдин нажотим бор.
Абдуқодир Сатторов “Малҳам” халқ табобати маркази раҳбари, халқ табиби
Сут ва сут маҳсулотлари
Сут ва сут маҳсулотлари - инсон организми, ҳаёти учун қимматли озиқ-овқат маҳсулотидир. Болалар, кекса кишилар ҳамда беморларнинг овқатланишида сут ва сут маҳсулотларининг аҳамияти жуда каттадир.
Сут ва сут маҳсулотлари таркибида организм учун зарур барча озиқ ва биолгик фаол моддалар борлиги билан бошқа хамма озиқ-овқат маҳсулотларидан фарқ қилади.
Сутнинг таркиби мураккаб бўлиб, унда организм учун зарур бўлган 10 дан ортиқ озиқ моддалар, ё, кислоталар, аминокислоталар, витаминлар, Қанд, турли минерал тузлар, гормонлар ва бошқалар бор.

Диққат, танлов!
"Замондош" телевидениеси инглиз ва ўзбек тилларини мукаммал биладиган жамоатчи сухандонлар кўрик танловини эълон қилади.
Танловда журналистика соҳасида иқтидорга эга бўлган йигит ва қизлар, шунингдек, ушбу соҳага қизиққан олийгоҳ талабалари ҳам иштирок этишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни электрон почта орқали "Замондош" муҳаррири Улуғбек Бакировнинг nurafshon1980@mail.ru ёки info@zamondosh.com манзилларига юборишлари мумкин.
"Замондош" таҳририяти.

Ҳукуматнинг кўзига чўп суққанлар ёҳуд қалбаки депутат Айгул
ЎБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ РАИСИ АЛИШЕР ХАДЖАЕВ ВА «ЁШЛАР» ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ ДИРЕКТОРИ ХАЙРУЛЛА НУРИДДИНОВ ҲУКУМАТНИНГ КЎЗИГА ЧЎП СУҚҚАН
“ЁШЛАР” ТЕЛЕРАДИОКАНАЛИ ДИРЕКТОРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ТОМОНИДАН КАТТА ПОРА ЭВАЗИГА ЁПДИ-ЁПДИ ҚИЛИНГАН КИРДИКОРЛАРИ
Мана, 6 йилдирки “Ёшлар” телеканали ходимларига маҳаллийчилик, ижтимоий тенгсизлик, иқтисодий ўғирликлари билан чексиз зулм ўтказиб келаётган Хайрулла Боқижонович Нуриддинов онасининг сутини ангишвонада пишириб ичган устамонлардан чиқиб қолди.
ЎХҲ мурожаати
БИЗ-тарихи илму маърифатнинг, маданият ва тараққиётнинг бешиги ҳисобланадиган дунёнинг энг илғор қавмларидан бири бўлган ўзбек миллатининг ва у билан бирга ватанимиз фуқаролари ҳисобланадиган Ўзбекистон халқининг вакилларимиз.
БИЗ- халқимизнинг келажагининг тарихда бўлгани каби шон-шарафга, илму маърифатга, ҳуқуқ ва адолатга асосланишини истаймиз.
БИЗ- дини, миллати, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ҳуқуқ ва адолатнинг, эркинлик ва ҳурфикрлиликнинг, сайлов ва сайланишнинг, инсон қадриятлари ва шарафининг ҳаммамизга бир хил даражада тегишли бўлишини истаймиз.

Жаҳонгир Муҳаммад: Яхши одамлар ( 2 )
Мунаввар
“Самарқанд шаҳридан Панжакент кўчаси бўйлаб Ургут тарафга тўрт километр чамаси юрилгач “Обимашҳад” деган ёзувга кўзингиз тушади. Шу ердан бир неча метр пастликда булоқлар, чашмалар сувини жамлаб Обимашҳад ариғи оқади. Ер остига “ўрамлаб” кетаётган бу ариқ ёқасида тарихи минг йилларга бориб тақаладиган “Пулимурғоб” қабристони бор. Мен учун жуда азиз зотларнинг жасади шу ерга қўйилган. Сағана тошларидан бирида шундай ёзувларни ўқийсиз:
“Бувим қайда” деса неварангиз гоҳ,
Сув бўлиб оқаман, қалбимда зорим,
Номи Мунаввару, ўзи эса, оҳ…
Дардларга қул бўлган онаизорим!
Сув бўлиб оқаман, қалбимда зорим,
Номи Мунаввару, ўзи эса, оҳ…
Дардларга қул бўлган онаизорим!
Онам вафот қилганларида 17 ёшда эдим.
Озода ниҳоят даҳшатли, дунёни шокка туширувчи сирларни очди!
Мақолани автори бўлсамда Озоданинг илтимосига кўра ҳозирча ўз исмимни ошкора қилмаяпман.
Хонанда Россия ҳамда бошқа мамлакатларнинг сайтларига интервью берганидан , қолаверса СНГ Давлатларининг 1994 йилдаги келишувига ассосан тузилган халқаро террор ва гиёҳванд моддалари олди-соттисига қарши кураш бўйича тузилган комиссиясига мурожаатнома тайерлаётганидан хабар топдим.
"Замондош" рўйхатдан ўтди
![]() |
| "Замондош" фондининг рўйхатга олингани ҳақидаги ҳужжат тақдимоти |
Ўзбек тилидаги илк Ҳалқаро мустақил телевидениенинг асосчиси Ризо Обидовни бу тарихий воқеа билан чин дилдан қутлаймиз.
“Замондош” халқаро фондининг раҳбари Ризо Обидовнинг “Туронзамин”га маълум қилишича, бугун унга Ҳолланд қироллигининг рўйхатга олиш бўйича ҳуқуқий ташкилоти томонидан расмий ҳужжат топширилди.
Гувоҳнома-сертификатни жаноб Ҳенри ван Маасваалдан тантанали равишда қабул қилиб олган “Замондош” Ҳалқаро Фонди раҳбари Ризо Обидов, телевидение ишини расмий жиҳатдан мувофиқлаштиришга ёрдам берган барча хайриҳоҳ кишиларга, хусусан Кулемборг шаҳри ҳокимиятининг тақдимот маросимида иштирок этган махсус вакили жаноб Тон Воетенларга чуқур миннатдорчилигини билдирди.
Заявление "Озод дехконлар"
Пресс-релиз Центрального Комитета партии <<Озод дехконлар партияси>>(ОДП) по поводу Курултая Народного Движения Узбекистана(НДУ) в Берлине 23-25 мая 2011 года.
В связи с появлением в независимых СМИ о том, что в число учредителей НДУ вошла демократическая партия <<Озод дехконлар партияси>>, Центральный Комитет партии заявляет:-
1. На сегодняшний день, партия находиться в <<законсервированном>> состоянии, после подачи учредительных документов в Минюст.(январь 2004
года). В связи, с чем не ведет активную политическую деятельность.
2. ОДП не входит в Собрание учредителей Народного Движения
Узбекистана и не давала ни одному члену партии мандата доверия в этом
вопросе.

Жаҳонгир Муҳаммад: Яхши одамлар
Дунёнинг яхши одамларга эҳтиёжи бор. Муаллиф.
МУНАВВАР
Онам бувимнинг кенжа қизи. Онамнинг икки опаси бўлиб, бирининг исми Кимё, иккинчисиники Сокина. Аслида Сокина исмини Кимё холамга бериш керак эди.
Чунки Кимё холам дунёдаги энг сокин инсонлардан бири – мингта гапга битта жавоб берадиган ва жуда секин ҳаракат қиладиган аёл эди. Шунга қарамай турмуш ўртоғи вафот этиб, бева ҳолида колхозда кетмон чопиб, пилла тутиб, икки фарзандни катта қилган.
Раҳматли дадам ва онам бош бўлиб холамнинг қизи Гулсум ва ўғли Жўрақулнинг тўйларини ўтказган эканлар. Буни Гулсум холам(холақизи) ва Жўрақул тоғам(холаўғли) бот-бот эслашарди.

Надежда Атаева: Взгляд на французский суд
19 мая в Париже, в здании "Palais de Justice" на острове Cité, состоялся суд по иску Лолы Каримовой, дочери диктатора Ислама Каримова. Ответчиком был владелец издания "Rue89" Пьер Аски (Pierre Haski). Предметом разбирательства стала статья журналиста Огюстена Скалберта (Augustin Scalbert) под названием «СПИД: Узбекистан репрессирует дома, но гуляет в Каннах», опубликованная 20 мая 2010 года.
В иске Лолы Каримовой несколько претензий:
- корреспондент издания Огюстен Скалбер назвал ее отца – главу Узбекистана Ислама Каримова - диктатором;
![]() |
(справа налево): Директор Rue89 Пьер Аски, журналист Огюстен Скалбер и адвокат издания Антуан Конт Elena Servettaz / RFI |
- корреспондент издания Огюстен Скалбер назвал ее отца – главу Узбекистана Ислама Каримова - диктатором;
Насрулло Саййид: Мен М. Солих билан бир сиёсий платформада эмасман
By uzbekistan
Мухаммад Солихнинг «Эрк» демократик партияси раиси лавозимида туриб, ўтган давр мобайнида ва хозирда хам жуда кўп қўпол хатоларга йул қўяётганлигини кўриб ва чин дилдан ҳис қилиб бораётган инсон сифатида бундан буён Ўзбекистонда демократик жамият куриш борасидаги курашимни у билан бир сиёсий платформада турмаган ҳолда давом эттиришга қарор қилдим.
Унинг партия Низомига зид равишда ўз номзодини Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида курсатиб юборганлиги, ўтган давр мобайнида оддий партия аъзолари такдири билан умуман кизикмай келганлиги ва натижада бир канча партия аъзолари ноҳак камокларда жабр тортаётганлиги мен айтаётган қўпол хатоларнинг бир бўлагидир.

Яна Ўз.МТРКнинг "Ёшлар" каналидаги ҳангомалардан
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ “ЁШЛАР” ТЕЛЕРАДИОКАНАЛИДА БОШ МУҲАРРИРЛИК ЛАВОЗИМИНИ БИР ЧАЛАСАВОД ТАРК ЭТИБ, ИККИНЧИ САВОДСИЗ ЭГАЛЛАДИ
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телеканали директори Хайрулла Нуриддинов “Ҳарбий ватанпарварлик тарбияси дастурлари” бош муҳарририятини Тошкент давлат Миллий университети Журналистика факультети дипломини ўқиб эмас, сотиб олган, журналистика борасидаги билими ҳам ҳаминқадар бўлган жоҳил бир ходим – Шерзод Расуловга 6 йилдан буён топшириб қўйган эди. Бир чаламўлла шахснинг бутун бир бошли таҳририятга бош қилиб қўйилганидан, табиийки, барча ходимлар таассуфда эди. Бундай калтафаҳим шахснинг бошқарувидан норози бўлган таҳририятнинг ўнлаб ходимлари ўз вақтида Хайрулла Нуриддиновга арзу ҳол қилишган, эвазига эса ҳақорату, таъна-ю дашном бўронлари остида қолишган эди.

А где же "Озод дехконлар"?...
Уважаемая редакция и дорогой аноним.
Спасибо за Ваше внимание к моей скромной персоне.
Меня приятно удивил тот факт, что Вы меня все еще помните и следите за моей судьбой. Однако мне жаль вас разочаровывать, но в настоящее время я не занимаюсь ни общественными не политическими, ни правозащитными вопросами. На самом деле никакой Солнечной партии никогда не существовало. Была попытка создания и регистрации партии Озод Дехкон,но это уже в прошлом. Возможно, Вы путаете эту партию с общественной организацией Солнечной коалиции, которая тоже имело какое то место. Если Вас действительно интересуют, какие то подробности моей жизни, то я поясняю.

С. Мадаминов ( М. Соли ) ҳаракатни яна сохтакорликдан бошлади
![]() |
Мен бу фикрларимни ҳамма чет эл ОАВга жўнатдим, лекин эълон қилишмади. Мен билардим чет элдаги ОАВларидан айниқса "Озодлик" деганлари Салай Мадаминовга ( М. Солига ) мутелигини. Бу яна бир бор тасдиғини топди.
Мадаминовнинг "хусусий шарманкаси" номини олиб улугрган бу радио сўраб-суриштирмай, Салай акаси нима деса ўшани шариллатиб айтиб юбораверади. Унинг гапи ростми ё ёлғон суриштирмайди.
Масалан, ўша "шарманка"нинг хабаридан парча:
Соҳиб Қаро
АШКИМ ТОБИДИН
Баҳра олғай кенг бу олам ул қуёш офтобидин,Олам аҳли ибрат олғай аҳли дин китобидин.
Балки тўймас ҳеч киши ёр рашкию итобидин,
Чарх бир дам эмин эрмас оҳу ашким тобидин,
Ёхуд анинг гирдибоди, ё мунинг гирдобидин.
Гарчи ким ошиқ эрурким санга қул ҳам бандадур,
Орзу, истакдин нигоро, дилларим пурҳандадур,
Гар қиё боқмай қўюрсенким, нигоҳинг кандадур,
Қатра ҳай ўтлуқ юзунгдинким оқар шармандадур,
Чашмаи хуршид анинг бу навь оби тобидин.
Қолса гар ҳижрон, аламда ишқ эли ҳеч шод эмас,
Барча ошиқ ғам чекарким, ҳеч бири бедод эмас.
Чун куюб йиғлайди кўнгул, чиққан ун фарёд эмас,
Зулфунга боғлиғдурур халқ, эйлаким, озод эмас
Ҳеч ким занжири ёхуд халқаи қўллобидин.
Абдуқодир Сатторов “Малҳам” халқ табобати маркази раҳбари, халқ табиби
Тарвузнинг ҳосиятлари
Чанқаган одамга беради роҳат.
Ўзининг ҳўл совуқ мижози билан
Танани совутар, сўнар ҳарорат.
Тарвуз қовоқгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик бўлиб, ер юзида кўп етиштириладиган полиз маҳсулотларидан биридир. Тарвузнинг хўраки, хашаки ва ёввойи турлари бор. Тарвуз Европа, АҚШ, Япония, Хитой, Ҳиндистонда кенг тарқалган. Асосан Волгабуйи, Ғарбий Кавказ, Украинанинг жануби, Молдавия, Жанубий-Шарқий Қозоғистон ва айниқса Ўрта Осиё республикаларида кўплаб экилади.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг баёноти
2011 йил 23-24 майида Германиянинг Берлин шаҳрида Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатининг таъсис қурултойи бўлиб ўтганлиги муносабати билан
Кеча Озодлик, ББС радиостанцияларининг ўзбек бўлимлари орқали 23-24 май кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатининг таъсис қурултойи бўлиб ўтганлиги тўғрисида хабар берилди.
Хабардан иқтибос: “24 май куни Берлинда Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатининг қурултойи ўз ишини якунлади. Қурултойда Ўзбекистон ҳалқ ҳаракати бошқарув органлари сайланди.
Хабардан иқтибос: “24 май куни Берлинда Ўзбекистон ҳалқ ҳаракатининг қурултойи ўз ишини якунлади. Қурултойда Ўзбекистон ҳалқ ҳаракати бошқарув органлари сайланди.
Эрк партияси¸ Андижон адолат ва тикланиш ташкилоти ва Таянч жамияти тузган бу ҳаракатга яна уч ташкилот қўшилди. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти¸Озод деҳқонлар партияси¸ Ўзбекистон демократик кучлар форуми бу ҳаракатнинг муассислари қаторидан
Ўз.ТВнинг "Ёшлар" телеканалидаги ҳангомалар
Яқингинада “Ёшлар” телеканали “Ҳарбий ватанпарварлик тарбияси дастурлари” бош муҳаррири, жоҳиллик бобида донг таратган Шерзод Расулов вазифасидан четлатилганлиги хусусида хабар берган эдик.
Шавқиддин Жўраев таҳририятга вақтинчалик бошқарувчи бўлиб турганини ҳам айтгандик.
Ниҳоя, куни кеча муҳарририят “ўз эгасини топди”. Рижессёр Элия Мамажонова таҳририятга бош муҳаррир этиб тайинланди.
Табиийки, бу хабар телеканалнинг барча ходимларини бирдек “шокка” туширди.
Сен кимсан?
Кўнглимнинг тубида мушкул сўроқлар,
Жонимни қийнайди адоқсиз оҳлар.
Севгингга умидвор не-не гулмоҳлар,
Сен кимсан, дўстимми ёки севгилим?
Кўзларим гирёна сени излайди,
Тополмай оввора қалбим бўзлайди.
Ҳаттоки мужгоним исминг сўзлайди,
Сен кимсан, дўстимми ёки севгилим?
Сен келсанг танимга қайтади жоним,
Пойингга поёндоз ғурурим, орим.
Кўйингда узилди энг сўнгги торим,
Сен кимсан, дўстимми ёки севгилим?
Жонимни қийнайди адоқсиз оҳлар.
Севгингга умидвор не-не гулмоҳлар,
Сен кимсан, дўстимми ёки севгилим?
Кўзларим гирёна сени излайди,
Тополмай оввора қалбим бўзлайди.
Ҳаттоки мужгоним исминг сўзлайди,
Сен кимсан, дўстимми ёки севгилим?
Сен келсанг танимга қайтади жоним,
Пойингга поёндоз ғурурим, орим.
Кўйингда узилди энг сўнгги торим,
Сен кимсан, дўстимми ёки севгилим?
Вереница неурядиц сопровождает европейское турне Барака Обамы
В столице Ирландии Дублине бронированный лимузин президента США застрял при выезде из американского посольства. Восьмитонная машина задела днищем механизм ворот и не смогла двигаться дальше. В итоге, президентской чете пришлось пересесть на другой автомобиль.
2011: Таниқли адиб Нусрат Раҳматнинг 70 йиллик юбилейи
ЭНГ АШАДДИЙ КАЛЛАКЕСАР
Чикатило!
Бу совуқ фамилия ҳойнаҳой қулоғингизга чалинган чиқар 1991 -1992 йиллар давомида ана шу хунхўр ҳақида ёзмаган газета–журналлар кам
қолди. Туғри, ахборотлар бир–биридан фарқ қилар: рўзномалардан бири Чикатило йигирмадан ортиқ қиз–жувонни зўрлаб, кейин чавақлаб ташлаганини ёзса, ўзгаси анна шу рақамни ошириш ёки қуюқроқ ранг бериш пайида бўларди. Жиноят тафсилотлари ҳам шунақа: хақиқат билан афсона ўртасидаги чизиқни ҳамиша ҳам илғаб бўлмасди.
Боиси: ҳали тергов тугамаган, ҳукм ўқилмаган эди.

"Озодлик" хизматда: Президент олий таълим сифатини тубдан яхшиламоқчи
23.05.2011
Ислом Каримов имзо чеккан янги қарор келаси беш йил ичида ана шундай жиддий мақсадга эришишни кўзда тутади.
Ўзбекистон президенти 20 май куни имзолаган янги қарор “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайëрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” деб аталади.
Қарордан кўзда тутилган мақсад эса¸ 2011-2016 йиллар давомида олий таълим муассасаларини модернизациялаш¸ уларни замонавий ўқув ва илмий лаборотория яиҳозлари билан таъминлаш¸ юқори малакали кадрлар тайëрлаш йўналишлари ва мутахассисликларини мақбуллаштириш¸ таълим стандартларини такомиллаштириш ҳисобига таълим жараëнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришдан иборатдир.
ҚАРИБ ҚЎЙИЛМАГАН, ИНСОФСИЗ ВА ЁЛҒОНЧИ ОДАМ
Бу одамнинг исми Абдураҳим Пўлатовдир. У ўзининг “www.birlik.net” сайтида ўзбек халқини қорамол, миллатимизнинг вакилларини шунга ўхшаш оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб келаётгани маълум. Аммо бу шахснинг асосий сифати динсизлик, имонсизликдир. Унга кўра киши Аллоҳга имон келтирдим, деса бўлди. Шундан кейин на намоз ўқишнинг, на рўза тутишнинг кераги йўқ. Бу одам Қуръони Каримда таърифланган мана бу тоифага мансубдир:
“Батаҳқиқ, жаҳаннам учун кўплаб жин ва инсларни яратдик. Уларнинг диллари бору тушуна олмаслар. Кўзлари бору кўра олмаслар. Қулоқлари бору эшита олмаслар. Ана ўшалар чорва ҳайвонлари кабидирлар. Балки улардан ҳам баттарроқдирлар. Ана ўшалар ғофилдирлар.” (Аъроф сураси 179)

Абдураҳим Пўлат: Ўзбек псевдодемократлари билан исломчиларнинг альянси – Ўзбекистонни тожикларнинг 20 йил аввалги қонли йўлига тортишга уринишдир
1991 йилнинг охири ёки 1992 йилнинг бош ойларидан бирида бўлган учрашувнинг аниқ куни эсимда бўлмаса ҳам, учрашувнинг ўзи яхши эсимда. Келиб чиқиши тожик, аммо ўзбекистонлик журналист Санобар Шерматованинг (у яқинда раҳматлик бўлди) Москва марказида жойлашган “Московские новости” газетасининг офисидаги хонасига келганимда, бу ерда Тожикистон Демократик Партиясининг раиси Шодмон Юсуф ҳам бор эди. У билан аввалроқ айнан Санобар Шерматовнинг шу кабинетида танишгандик.
Суҳбатни дарҳол Тожикистондаги воқеаларга бурдим, чунки билардимки, бу мамлакатдаги Демократик партия, “Растохез” халқ ҳаракати, Ислом уйғониш партияси ва жиноий авторитет Сангак Сафаровнинг қуролли гуруҳи бирлашиб, мавжуд ҳукуматга қарши кураш, балки, уруш бошлашганди.

Ёдгор Обид
Тош бошимга тош отиб, бўйнимга сиртмоқ тортдилар
Қилмадим умрим бўйи кимсага изҳор ҳолатим,
Не насиб эрмиш- эрур ўзимга ошкор ҳолатим.
Не насиб эрмиш- эрур ўзимга ошкор ҳолатим.
Билмайин ҳолим недур, иғво қилурлар баъзилар,
Барча иғво аҳлига манбаъи асрор ҳолатим
Барча иғво аҳлига манбаъи асрор ҳолатим
Ўз-ўзим бирла гоҳи айласам пинҳон машварат-
Дер кўнгил “тарк этмагай ҳақ йўлин зинҳор ҳолатим”.
Дер кўнгил “тарк этмагай ҳақ йўлин зинҳор ҳолатим”.
Эл учун эрк изладим, изладим эркин нафас,
Шум ғаним йўл бермади,айлади абгор ҳолатим.
Тош бошимга тош отиб, бўйнимга сиртмоқ тортдилар,Шум ғаним йўл бермади,айлади абгор ҳолатим.
Жон қушим кетди бадар, ёт элда зор-зор ҳолатим.
Бобур Маликов фош этади
Суҳбат давомида бизга номаълум сабабларга кўра Бобур Маликовнинг телетасвири суратга олинган бўлсада уни намойиш этишга ҳалақит беришлар кузатилди, аммо барибир биз у кишининг овозини ёзиб олишга эришдик.
Юсуф Жума АҚШда
![]() |
| Кентаки халқаро аэропорти. 2011 йил, 20 май, кеч соат 22.20 |
Пойтахт Вашингтондан қарийб 1000 километр олисликдаги Кентаки штатининг Луисвил Халқаро-минтақавий аэропортида шоирни, унинг қизи Феруза ҳамда невараси Ханжарни Юсуф Жуманинг оила аъзолари ва дўстлари кутиб олдилар.
"Замондош" ТВ меҳмони Бобур Маликов
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Йўлдош Охунбобоевнинг набираси дейиладиган Бобур Маликов номи нафақат Ўзбекистонда балки собиқ Иттифоқда ҳам маълум ва машҳур бўлган.
Ҳозирда АҚШда яшаётган Бобур Маликов Ўзбекистонда энг муҳим , таъбир жоиз бўлса ҳукумат юраги ҳисобланадиган Олий Суд , Адлия вазирликларида, охирида эса Ўзбекистоннинг АҚШдаги биринчи элчиси лавозимларида ишлаган.
1972 йилда Тошкент Давлат Университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган.
Бобур Маликов собиқ СССР Олий Суди аъзолиги даврида СССР Бош прокуратураси терговчилари Гдлян ва Ивановлар Ўзбекистонда олиб борган ишларини қатағон атаб, 3,5 мингдан ортиқ "ўзбеклар иши", "пахта иши" каби сохта айбловлар билан судланган кишиларнинг оқланишларига эришгани айтилади.

"Замондош"га хат келди: Абдурайим буванинг алжирашлари
Ҳурматли таҳририят, мен бугун ҳаракат нет деган ахборот сайтида бир суҳбатни ўқиб қолдим . Унда "Бирлик" партияси аъзоси Исмоил Дадажонов шу партиянинг "боқий" раиси Абдурайим Пўлатовни шок терапияси усули билан даъволай бошлагач Абдурайим бува алжираб қолган. Фикримча Исмоил ака Абдурайим бувани муолажа қилаётганда сағал дозани ошириб юборган кўринади.
"Замондош" сайти бошқаларга қараганда анча холис ва оммабоп , шунинг учун ҳам Абдурайим буванинг алжирашларини эълон қилсангиз, балки ўқувчилар кўп масалаларда ким аслида ким каби саволга жавоб олар эдиларми, деб сизларга суҳбат нусхасини жўнатяпман.
Ҳурмат билан Абдулла.

Рустам Азимов губит узбекскую экономику
Недавняя статья в одном из интернет изданий об узбекской государственной Программе локализации продукции, в частности, в нефтегазовом секторе, навеяла некоторые соображения по поводу экономики Узбекистана и действующих игроков на этом поле.
В конце апреля в столице Узбекистана прошла международная конференция, посвященная изучению основных положений и выводов, содержащихся в президентской Концепции по дальнейшему углублению демократических реформ и формированию гражданского общества в стране. Основная мысль, которую пытались озвучить организаторы, состояла в том, что политика постепенных реформ и поэтапного перехода на рыночную экономику оправдала себя полностью. Главным образом, эту в высшей степени абсурдную мысль продвигал заместитель Премьер-министра Рустам Азимов, который и «претворял» в жизнь идеи президента Каримова.

Нусрат Раҳмат
КАЛВАК МАХСУМ НОМАЛАРИ
ИККИНЧИ ҚИСМ
НОМА № 1
Яратган эгамга ҳазорон ва ҳазорон шукрларким, Ватандаман ва инчунин, ўз гўшанг қадри-у қиймати мусофирлик ситамин тортиб, соғинчи ошгон бандага зоҳиран бисёр ва бисён аёндур. Машойихларнинг: ўз ўйим – ўлан тўшагим, демиш ибораларини дилдан такрор ва такрор идрок этурсан. “Ватандан ўзга ёр ўлмас”, деган қўшуқни хиргойи қилмоқни хуш кўрадурсан.
Экки ҳафтадурки, набирам бағримда, фарзандлар паҳлуйимда, Жамила бонум атрофимда. Хеш-ақраболар, ҳамсоялар бот-бот ҳолпурслик қилурлар ва бу ҳолдин беҳад сарафроз ўлурман.

Анъана ( фотолавҳа )
| Суратда: мен ва идорамиз ҳайдовчиси, шаҳар газетаси фотомухбири жаноб Тео Ван Дам |
Холланддаги мен ишлайдиган идоранинг ҳам ўзига хос анъаналари ва ходимларнинг дам олишларини кўнгилли ўтказишлари юзасидан махсус тадбирлари бор.
Байрамларни жамоа бўлиб нишонлашларни анъанага қўшмайман. Чунки ҳамма жамоаларда бундай тадбирлар одат тусига кириб кетган. Мен айтмоқчи бўлганим, идорамиз жамоасининг анъаналари кўп. Шулардан яқинда ўзим иштирок этганим ҳақида мухтасар бир сўз айтмоқчиман.
ЮСУФ ЖУМА ОЗОДЛИКДА!
Буюк шоирнинг озодлиги ҳаммамизга муборак бўлсин!
(Туронзамин). Шу дақиқаларда ўзбекнинг буюк шоири Юсуф ЖУМА минган учқич АҚШ томонга йўл олди. У билан бирга қизи Феруза ва невараси Санжар ҳам келмоқда. Тошкент аэропортида эканлигида Юсуф Жума АҚШда яшаётган умр йўлдоши Гулнора Олтиева билан телефонда гаплашди. Миллий шоиримизнинг умр йўлдоши, фарзандлари ва дўстлари шодлик билан уни кутмоқдалар.
Шоирнинг озодликка чиқиши АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон, Халқаро Республикачилар Институти президенти Лорен Кранер ва бошқа масъул кишиларнинг бевосита аралашуви, саъйи-ҳаракатлари билан амалга ошди.
Оддий аскар Шириной Зафармирза: Ҳар тонг 7 км.га, тоққа югурамиз...
Яқинда "Замондош" ТВда, Норвегияда сиёсий муҳожиратда яшаётган мухолифат намоёндаси Зафармирза Исҳақов билан суҳбатимиз бўлиб ўтди.
Зафармирза аканинг уч ўғил ва икки қизи бор, улардан 19 ёшли Шириной бугун Норвегия Қироллиги Қуролли Кучлари сарҳадларида аскар вазифасида хизмат қилмоқда. Шириной Норвегиянинг энг совуқ шимолий ҳудудларидаги ҳарбий қисмда. Шириной Норвегиядаги миллий байрам муносабати билан ўн кунлик таътилга чиқиб, ота-онасининг қучоғига, Ставангерга келган.
Биз шу таътил фурсатидан фойдаланиб, у қизни суҳбатга тортдик.
Зафармирза аканинг уч ўғил ва икки қизи бор, улардан 19 ёшли Шириной бугун Норвегия Қироллиги Қуролли Кучлари сарҳадларида аскар вазифасида хизмат қилмоқда. Шириной Норвегиянинг энг совуқ шимолий ҳудудларидаги ҳарбий қисмда. Шириной Норвегиядаги миллий байрам муносабати билан ўн кунлик таътилга чиқиб, ота-онасининг қучоғига, Ставангерга келган.
Биз шу таътил фурсатидан фойдаланиб, у қизни суҳбатга тортдик.
Соҳиб Қаро
АШКИМ ТОБИДИН
Баҳра олғай кенг бу олам ул қуёш офтобидин,Олам аҳли ибрат олғай аҳли дин китобидин.
Балки тўймас ҳеч киши ёр рашкию итобидин,
Чарх бир дам эмин эрмас оҳу ашким тобидин,
Ёхуд анинг гирдибоди, ё мунинг гирдобидин.
Гарчи ким ошиқ эрурким санга қул ҳам бандадур,
Орзу, истакдин нигоро, дилларим пурҳандадур,
Гар қиё боқмай қўюрсенким, нигоҳинг кандадур,
Қатра ҳай ўтлуқ юзунгдинким оқар шармандадур,
Чашмаи хуршид анинг бу навь оби тобидин.
Қолса гар ҳижрон, аламда ишқ эли ҳеч шод эмас,
Барча ошиқ ғам чекарким, ҳеч бири бедод эмас.
Чун куюб йиғлайди кўнгул, чиққан ун фарёд эмас,
Зулфунга боғлиғдурур халқ, эйлаким, озод эмас
Ҳеч ким занжири ёхуд халқаи қўллобидин.
Абдуқодир САТТОРОВ “Малҳам” халқ табобати маркази раҳбари, халқ табиби
Сув - оби ҳаётми?
Сув-бу водород ва кислоролдан таркиб топган кимёвий бирикма. Сув араб тилида «мо», форс тилида «об» ва ҳинд тилида «пони» деб аталади.
Сув метерологик шароитларга қараб туман, булут, ёмғир, қиров, қор, дўл, муз шаклида бўлади. Сув кўпгина моддаларни таркибига қараб одатда унинг шўрлиги турлича, яъни чучук, шўр ва ўта шўр бўлади. Турмушда чучук сувларни аҳамияти катта. Сув ер юзини тўртдан уч қисмини эгаллайди. Аммо шундай бўлишига қарамай, ер куррасинииг кўпгина жойларида сув етишмайди.
Ёшлар айтади: Ислом Каримов - диктатор!
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов диктатор эканини исботловчи таъбир жоиз бўлса юзлаб , балки минглаб ҳужжатлар дунё ҳамжамияти, ҳалқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан тақдим этилди.
Ана ўша ҳалқаро ҳамжамиятнинг билдираётган маълумотларига кўра Ислом Каримов диктатор. Лекин аллақанча исботу далиллрага қарамай Каримовнинг қизи Лола Каримова ( Тиллаева ) Фарангистондаги РУЕ 89 онлайн нашри унинг дадасини диктатор, дея ноҳақ ёзгани юзасидан суд маҳакамаси олдидан мунозаралар қизғин паллага кирмоқда.

Халқнинг ҳукми: Ислом Каримов диктатор!
Қорани қорами деб савол остига олиш мумкинми?
Қорани оқ дейиш мумкинми?
Мумкин. Бунинг учун кўзи кўр, қалби сўқир бўлиш керак.
“Отам диктатор эмас” деб судлашиб юрган Лола Каримова, сенда заррача ақл бўлганда судга эмас, Интернетга-Google-га мурожаат қилардинг ва кимнинг қизи эканлигинг ҳақида халқнинг ҲУКМини ўқиб олардинг. Ўқиган ҳам бўлсанг керак, аммо уқмагансан ёки отангга ўхшаб сенга ҳам халқнинг ҳукми қадрсиз. Золимнинг золима қизисан-да.
Юзма-юз
"Замондош" ТВда турли кишилар билан баҳсга , мунозарага чорловчи суҳбатлар ўтказа бошлаганимиздан сўнг айримлар : "фалончи муттаҳам, пистончи жосус, анави сиёсатни билмайди..." ва ҳакозо мазмундаг мактублар йўллашмоқда.
Муҳтарам бизни кўриб бораётган томошабинлар, биз "Замондош" ТВ фаолиятини йўлга қўйишимиздан мақсаднинг боши ана шундай эркин фикр ҳамда мулоҳазалар минбарини яратиш.
Сиз кимнидир қандайлигини билар экансиз, бу яхши. Лекин бу иддаоларингизни унинг ўзининг юзига айтинг. Ана шунда бизнингча тўғри бўлади.

Зафармирза Исҳақов билан эксклюзив суҳбат
Тузатиш ўрнида изоҳ: Мазкур суҳбат якунида беҳосдан, баъзи бир хато иборалар қўллаганим учун барча телетомошабинлардан ва манзил соҳибларидан узр сўрайман.
Мухолифат намоёндаси Зафармирза Исҳақов билан эксклюзив интервью
Шу яқин дақиқаларда "Замондош" муҳаррири Улуғбек Бакировнинг Норвегияда 13 йилдан буён муҳожирликда яшаётган мухолифат намоёндаси Зафармирза Исҳақов билан эксклюзив суҳбатини тинглаб томоша қилишингиз мумкин.
Унда кўпчилик мухолифат ва унинг бошидагилар ҳақида айтилган фикр- мулоҳазалар ўрин олган.
Нима учун у мухолифатдаги фаолиятини тўхтатди? Сабаблари нимада?
Унда кўпчилик мухолифат ва унинг бошидагилар ҳақида айтилган фикр- мулоҳазалар ўрин олган.
Нима учун у мухолифатдаги фаолиятини тўхтатди? Сабаблари нимада?
«Локализация … для локализации?»
По данным узбекских СМИ, в настоящее время в республике проводятся экономические реформы, направленные на реализацию различных проектов по модернизации и реконструкции производственных мощностей. Создаются определенные условия для развития экономики страны, способствующие притоку инвестиций известных мировых финансовых институтов.
Одним из приоритетных направлений является производство конкурентоспособной, экспортоориентированной отечественной продукции, а также обеспечение роста занятости населения, повышения его материального благосостояния.
В этих целях разработана и внедрена Программа локализации продукции, в рамках которой, по официальным сведениям, в 2010 году реализовано 1088 проектов, произведено продукции на общую сумму 5726,8 млрд. сум, из них экспортировано -150,9 млн. долларов США.
Нурилло Остонов
Одамзот турфа феълли бўлганидек, қушлар ҳам бири-бирига ўхшамайдиган турфа хил характерга эга. Масалан, майнадай беобрў, ноинсоф қуш йўқ. Бир пайтлар илмий тадқиқотлар ўтказиш учун Мўлтон шаҳридан олиб келинган бу қушлар ҳаддан ташқари кўпайиб, ҳамма жойда ҳукмронликни қўлга олди, ноёб турдаги қушларнинг кўпларини қириб юборди.
Олашақшақ каллайи саҳардан шақиллаб дилни хуфтон қилади, пойлаб туриб ҳовлилардан жўжаларни, ҳатто мушук боласини чангалига илдириб қочади.
Яна какку деган қуш бор. У ўз тухумини бошқа қушларнинг уясига қўйиб чиқади. Тухум очиб чиққан какку боласи биринчи галда ёнидаги жиш болаларни уядан улоқтириб ташлайди. Овсар қушлар битта боласи қолганига ҳам шукур қилиб, уни ўлиб-тирилиб боқади. Какку боласи улғайгач, уясини бузиб ташлаганидан кейин уни тарк этади.
Тоғбой Абдураззоқ: Умр саргузаштлари ( давоми)
Oзодлик! Ҳа, қайтариб айтаман, озодлик! Менимча бу неъмат мазасидан менчалик завқланиб, менчалик маст бўлган одам бўлмаса керак ўша кун. Керак эмас ҳеч нарса энди, фақат озодликдан бошқа! Бир пиёла қайноқ сув ва қаттиқ нонни топиб трикчилик қилиш мумкин.
Лекин, нодонлик туфайли йўқотган озодликни топиш нақадар қийин. Атрофингда чивирлаб юрган қушларни кўриб ибрат олса бўлади. Кундалик зарурий озуқасини топиб яшайди. Очликдан ўлиб қолмайди. Кейингги кунларини ўйлаб озуқа жамғармайди. Фақат улар маккор овчининг қафасига тушмаса бас. Қафас олтин бўлганда ҳам уларга шодмонлик келтира олмайди.

Анвар Каримов: Теперь надеюсь всем ясно, кто агент СНБ!
На сайте Янгидунё, появилась очередная провокация Юсуфа Расулова. От безисходности Служба Национальной Безопасности вручила ему мой Приговор, по которому я был осужден. Раз так, пусть читают люди внимательно, там ничего плохого нет и это ещё раз доказывает что власти под любым предлогом делали провокации против меня.
Интересен тот факт, что своими действиями Юсуф Расулов, доказал что он стукач СНБ и его сайт превратился в РУПОР СНБ замаскированный под оппозиционный. Если вы внимательно прочитаете Приговор суда против меня, то узнаете как готовилась эта умелая провокация МВД и СНБ против меня и членов моей семьи.
З-ТВ якшанба дастурида ўзгаришлар
Ҳозирча "Замондош" ТВ рамзини кўриб турганингиздек , номини эса қисқача "З-ТВ" , деб атадик.
Дарвоқе, якшанба куни "Андижон сабоқлари" мавзуида қитъалараро суҳбатни режалаштириб, унда таниқли сиёсат арбоблари Жаҳонгир Муҳаммад, Ёдгор Обид ва "Замондош" сиёсий шарҳловчиси Улуғбек Бакировлар иштирок этишлари эълон қилинган эди.
Лекин техник ноқулайликлар боис Австрияда яшовчи диссидент шоир Ёдгор Обид овозини фақат давра суҳбатидан алоҳида ёзиб олиш имкоиятини қила олдик холос.
Дастурда айтилганидек кишилар даврасига аввалдан суҳбати кутилаётган яна бир сиёсат арбоби Бобур Маликов қўшилди ва ўйлаймизки бу мулоқот ҳамма кўрувчиларга мақбул бўлади.

Шоир Ёдгор Обид Андижон фожеаси ҳақида...
Watch live streaming video from zamondosh at livestream.com
"Бирдамлик" халқ ҳаракати баёноти
Андижон 2005 йил 13 май вокеалари бўйича
БАЁНОТ
Ўзбекистон Республикаси Андижон шаҳри ва вилоятида 2005 йил 12-13 май кунлари рўй берган воқеалар ҳусусида, шу даврга қадар воқеалар ривожи, ОАВ-даги маълумотлар ва Ҳаракатимизнинг Андижон бўлими жойларда ўтказган мустақил текширувининг натижалари асосида, куйидагиларни маълум қиламиз:
2005 йил 10 февралдан Жиноий ишлар бўйича Андижон шаҳар судининг биносида даставвал “Биродарлар”, кейинчалик “Акромийлар” атамали, кенг тармоқли ташкилотнинг 23 нафар аъзоси устидан махкама жараёни бошланган эди.
Анжандамидинг сен ҳам ўша дам
Андижон қатлиомига 6 йил бўлди. Унинг ўқ- яроқлардан етган жароҳатлари бир вақт келиб балки битиб кетар, аммо қалб яралари йил сайин янгиланиб, бир умр битмайдиганга ўхшайди.
Қалби яраланган оқ кабутарим,
Потирлаб турибди кўксинг дамбадам.
Оппоқ қанотларинг қонга беланган,
Анжандамидинг сен ҳам ўша дам.
Кўрдингми бокира қизнинг кўксини,
Аскар бола тепиб ўтди устидан!
Гўдаклар кўрдингми,сутнинг ўрнига,
Золим шох ўқидан қонлар қусдилар!
Қалби яраланган оқ кабутарим,
Потирлаб турибди кўксинг дамбадам.
Оппоқ қанотларинг қонга беланган,
Анжандамидинг сен ҳам ўша дам.
Кўрдингми бокира қизнинг кўксини,
Аскар бола тепиб ўтди устидан!
Гўдаклар кўрдингми,сутнинг ўрнига,
Золим шох ўқидан қонлар қусдилар!
Нусрат Раҳмат
![]() |
| Адиб фотоархивидан. |
Маҳалладошлар уни унчалик хушлашмайди. Деярли ҳар йили янгиланиб туриладиган машиналар, данғиллама иморатдаги чет эл жиҳозлари нопок йўл билан келаётганини ҳамма билади. Шунга қарамай унинг олдига келиб туришади, илтифот кўрсатишади. Ахир, кимнинг ташвиши йўқ? Бировга ғишт, бошқа бировга кўмир зарур бўлиб қолади. Кимнингдир ўғлини судда ҳимоя қилиш керак, яна биров машина ололмай ҳалак. Бунақа юмушларга унинг суяги йўқ: танишларини ишга солади, урушда “қон тўкканини” пеш қилади, булар ҳам иш бермаса тегишли жойларга ёзади.
Шаҳарга туташ колхознинг бригадири унинг уйига ёз давомида мева, сабзавот жўнатиб туради. Авжи пишиқчилик даврлари ўзи ҳам келади, маҳсулотни топширолмай овора бўлаётганидан нолийди.
Якшанба - "Замондош" ТВда
Якшанба куни дастуримиздаги "Қитъалараро мулоқот"да иштирок этувчи сиёсат арбоблари Жаҳонгир Муҳаммад , Ёдгор Обид ҳамда "Замондош" муҳаррири ва сиёсий шарҳловчиси Улуғбек Бакировлар "Андижон сабоқлари..." мавзуида фикр-мулоҳазалар юритишади.
Суҳбат асносида Андижонда қон тўкилиши сабаблари ва оқибатлари , шунингдек бу фожеадан ким ютди-ю ким ютқазди? Шундай қонли фожеаларсиз Ўзбекистонда демократик жамият қуришга эришиш мумкинми?
Мулоқот иштирокчилари юқоридаги каби ва бошқа қатор саволлар атрофида мусоҳаба қилишади.

Крик души болеющей махали
Уважаемая редакция я надеюсь что моя статья понравится вам и ее разместите на своем сайте Благодарю Вас!!!
Андрей Воронин.
Говорят хороший сосед – ближе родственника! В нашей мирной стране, всю жизнь рядом друг с другом живут люди различных национальностей и вероисповеданий, которые отмечают вместе праздники, угощают друг друга национальными блюдами, забирают по просьбе соседей детей из садиков и школ, в общем – вместе радуются, вместе переживают трудности и несчастья.
Zamondosh