Ҳазратқул Худойберди: Янги ҳаракатнинг эски усуллари


Мени эшитимча, бугун Ўзб.Халқ Ҳаракатининг таьсис мажлиси ўз ишини бошлабди. Афсуски, мени таклиф қилишни лозим кўришмабди. 18 киши бор экан рўйхатда. Тўғриси, мени ҳафсалам пир бўлди бу рўйхатдан. Мен ўзим учун эмас балки Янги Ҳаракат учун куюниб гапираяпман. Худога шукр, мен 10 йилдан бери мустақил мухолифатчи сифатида ишлаб келдим ва бундан кейин ҳам шундай давом этавераман. Аммо кўпчилик орзиқиб кутган нарсани яна хом қилишаяпти.

Янги ҳаракатни тузишда яна эски усуллардан фойдаланиб, яна ўша "13 май иттифоқи" одамлари ва 1..2та янги одамларни таклиф қилишибди. Шу нарса мени ташвишга солмоқда.

Шоир Муҳаммад Юсуф ҳақида фильм

 

"Biz tomonlarda inqilob kutmang", deydi O'zbekiston, Tojikiston va Qozog'iston yoshlari

Navbahor Imamova



AQSh sobiq mudofaa vaziri Donald Ramsfeld ta’sis etgan stipendiya orqali Amerikaga bir yarim oyga tashrif buyurib, bu davlat tuzumi bilan tanishayotgan yoshlar nazarida Yaqin Sharq va Shimoliy Afrikada hukumatga qarshi revolyutsion harakatlar mevasini baholashga hali erta. Muloqot Jons Xopkins Universiteti

Зафармирза Исҳоқов: Тарих уларнинг устидан одил ҳукм чиқаради


Демокаратик мухолифатнинг таниқли намояндаси, Инсон ҳуқуқлари курашчиси ЗАФАРМИРЗА ИСОҚОВнинг “Америка Овози” радиоси орқали  ўқиб эшиттирган Очиқ хати
Ассалому алайкум муҳтарам радиотингловчилар.
Ўтган йили “Америка овози” радиосида “Ўзбекистонда миллий демократик ҳаракатлар” мавзуида бир мақола эъон қилган эдим. Мақолада кўтарилган масала ҳозирги кунда энг долзарб муаммо бўлиб турибди. Ҳозир ўша мақолани сал кенгайтирган ҳолда яна эътиборингига ҳавола қилмоқчиман.
Ўзбекистонда Миллий демократик ҳаракатларнинг вужудага келишида ва шаклланиб жаҳон жамоатчилиги эътиборини тортишида Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатовларнинг ҳам хизматлари бор.
Аммо асосий хизматларни қилганларни ўша пайтлар ҳам, ҳозир ҳам биров эсламайди.

Жаҳонгир Муҳаммад


30 Апрел, 2011 йил
АҚШнинг умумдунёда диний эркинликлар масаласини кузатадиган комиссияси Ўзбекистонни бу борадаги эркинликлар чекланган Бирма, Эритерия, Эрон, Негирия, Шимолий Корея, Покистон, Саудия Арабистони, Судан, Туркманистон, Хитой каби жиддий хавотирли давлатлар рўйхатига киритибди.
Бу ҳужжат эълон қилинишидан олдин эса, АҚШ давлат департаменти ўз фуқароларини Ўзбекистонга бормаслик ҳақида жиддий огоҳлантирди.
Бу орада зулмбоши Сурхондарёга бориб, аскарлар билан учрашиб қайтган бўлди. Ўзбекистон армияси фавқулодда ҳолатлар даражасига келтирилган ва чегараларда ҳам қаттиқ текширувлар ўтказилмоқда.

Бугун - мухолифатчи Ёдгор Турлибеков туғилган кун!

Бугунги шарафли ва шафоатли кунда ўзбекнинг буюкларидан бири, кўпчилик кекса десада аслида йигитлардек гижинглаган тоймисол Ёдгор Турлибековнинг таваллуд айёмлари! У киши бугун 75 баҳорларини кутиб олмоқдалар.

1818 йил 29 апрелда Россия императори  Александр II ҳам туғилган эди.
Бугун ана шундай буюк кишилардан яна бири Ёдгор Турлибеков  туғилган кун сифатида тарих зарварақларига олтин ҳарфлар билан ёзиб қўйилади албатта.

Неча йилларки қўлидан қаламини қўймаган, озодлик учун курашиб белин сира эгмаган, ёшларга жасорат ва қаҳрамонлик намуналарини кўрсатиб келаётган Ёдгор Турлибеков "Замондош" ўқувчиларининг аллақачон севимли муаллифига айланган.

ЁДГОР ОБИД


Андижонда тўкилган қонлар

Борлиғимда, сезгимда ғулув,
Ўша ваҳм. Ўша армонлар.
Даҳшат босар. Солади қўрқув-
Андижонда тўкилган қонлар.
Вужудимни зорлатган титроқ,
Томоғимни тилган хирқироқ,
Кўкрагимга санчилган сўроқ-
Андижонда тўкилган қонлар.
Хаёл- мажруҳ. Кезар дарбадар-
Бугундан то Бобурга қадар…
Алам оқар. Аламдан баттар-
Андижонда тўкилган қонлар.
Халқдир асли. Эмас оломон.
Хақдир асли. Йўқ сира гумон.
Падаркушлар бўйнида ҳамон-
Андижонда тўкилган қонлар.

"Замондош" почтасидан: Берлускони гуруҳи

Соҳиб Қаро


РАФТОР  ҚАД 
    Чин гўзаллик оламидин эрмиш ул осор қад,
    Не паривашлар ароким воҳ ажаб, бўйдор қад.
    Ким қилур  рашку ҳасадким, этгуси афгор қад,
    Жилвада ҳусн аҳли ичра кўрмишам бисёр қад,
    Қоматингдек зоҳир этган кўрмадим рафтор қад.
         Бу  сифат кўрку чиройким, қолди қилу қол аро,
         Ҳам яна кўркам бўлурким, воажаб, далол  аро.
         Чун сарв, шамшод ҳамеша бўй берур ниҳол  аро,
         Куйиға  борурға йўл берди алифдек  фол аро,
         Чунки мен қилдим тафаъул зоҳир этти ёр қад.
    Тоза  гуллар бўй тарарким, қад тутуб  япроғ аро,
    Лаъл, ёқутлар  ёшурғондек ўзин тупроғ аро.
    Навқиронлик бир фаслдур ушбу ёшлик чоғ  аро,
    Не санувбар қолди ўз ҳолида, не гул боғ аро,
    Гул киби юз бирла кўргуздунг санувбарвор  қад.

Шоир Тоғбой Абдуразоққа ҳамдардлик

Дунёнинг ишлари ажойиб ва ғаройиб бўлиши билан бирга кўп сиру синоатларга тўла. Яратганнинг иродасидан эса, ҳеч бир банда қочиб қутилолмайди. Биз ожиз бандалар эртага тақдиримизда қандай кунлар бўлишини билмаймиз. Эртани қўя туринг, ҳаттоки, бир сониядан кейин нима бўлишимизни идрок этолмаймиз. Буларнинг бари фақат Аллоҳгагина аёндир...

Бугун 64 ёшини қарши олаётган забардаст шоир ва жасоратли сиёсатчи, мухолифатимизнинг Отахонларидан бири Тоғбой Абдураззоқни "Туронзамин" ва "Замондош" веб-саҳифалари орқали кўпчилик қатори табрикладим.

Надежда Атаева

Президент Ассоциации права человека в Центральной Азии



"Наши мучители знают, что не предстанут перед законом" - доклад Ассоциации "Права человека в Центральной Азии" описывает систему пыток и внесудебных казней в Узбекистане


В последние годы Евросоюз и США значительно ослабили критику Узбекистана за систематические нарушения прав человека, в частности применение пыток для устрашения граждан. Усилия, направленные на урегулирование ситуации в Афганистане, отодвинули на задний план вопросы прав человека в Центральной Азии. Оправдывая такой стратегический курс, внешнеполитические ведомства Евросоюза и США заявляют, что власти Узбекистана стали меньше нарушать права человека. При этом говорится, в частности, об отмене смертной казни. Но этот факт нельзя рассматривать изолированно от общей ситуации в области прав человека. В Узбекистане постоянно растет число жертв внесудебных казней и изощренных пыток, часто приводящих к смерти.

Нусрат Раҳмат

МОСКОВДАН НОМАЛАР. № 19


Ногоҳ киссамдаги тилифон соз чолди. “Тағо, деди шинос авоз, сиҳатмисиз? Жиянингизман, Қўчқорман”. Биз пурси-пос қилдук. “Бир кўрушайлук, гап бор”, таклиф қилди у. “Тузук бўлур эрди”, жавоб айладим. “Ётоқдасизми?” “Йўқ, башқа жойда?” “ Қаёнда?” “Хитой горадок тамонда”, жавоб қилдим ва хавотирим чандон ошди. Бу тамонларда нима юмуш бирла юрганимни сўраса, қандоқ жавоб этурман”, деб хаёл қилдим. Хусусан, Марямнинг ўйида, ул заифа бирла боҳамро рўзгурзонлик қилишимни фаҳмлаб қолишидан бисёр қўрқар эрдим. Шукурки, жиян савол бермади. “Сиз метро яқинида турунг, ман етиб борурман”деди у.
Борғонимда, жиян ташриф этиб, каминаға интизор бўлуб турғон экан. Анинг чорчархасидан жой олдим ва тоғо-жиян шиддат бирла қибла тамон равона бўлдук.

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ДИКТАТУРА ТУЗУМИНИНГ КЎЗГА КЎРИНМАС ЖИНОЯТЛАРИ

Биз кўпинча диктатура тузумининг кўзга кўриниб турган жиноятлари , хатолари ва турли туман шумликлари ҳақида ёзамиз.

Аммо айни пайтда Диктатуранинг кўзга кўринмас шундай жиноятлари борки улар бошқа жиноятлардан оғир бўлса оғирки аммо енгил , хаспушлайдиган нарса эмас.

Ўзбекистондаги Ислом Каримов Диктатурасининг ана шундай жиноятлардан бири бу миллионлаб фуқароларнинг ҳаётини салкам гадой аҳволига, ўта ночорлик, камбағаллик ва иложсизлик ҳолатларига солиб қўйганидир. 

Жаҳонгир Муҳаммад: Бирлашиш ҳақида


Суратда: Жаҳонгир Муҳаммад ва Робия Қодир
“Озод Осиё” радиосида ишлайдиган танишим – Набижон Турсун келиб қолди. Жуда ақлли ва мулоҳазаси чуқур йигит. Дунёнинг “у бурчидан кириб, бу бурчидан чиқдик”.
Гаплашган мавзуларимиздан бири уйғурлар ҳақида эди. Биз Туркияда яшаганимизда уйғур гуруҳлари орасида жанжаллар, бир-бирини айблаш, бўлмаган мансаблар учун талаш бор эди.
“Хитойда уйғурларнинг исёнидан кейин ҳам аҳвол ўзгармадими?” деб сўрадим ундан.
Мени хурсанд қилган нарса хориждаги уйғурлар бугун битта лидер – Робия Қодир атрофида бирлашибдилар. Робия Қодирни танийман, анжуманларда учрашиб турамиз, ҳақиқатдан ҳам лидерларнинг лидери. Кейинги ой Вашингтонда унинг раҳнамолигида Бутун дунё уйғурларининг анжумани бўлади.

Бугун - жасоратли, шамширсўз халқ шоири Тоғбой Абдураззоқ таваллуд топган кун!

Суратда: халқ шоири Тоғбой Абдураззоқ
Тоғбой Абдураззоқ ... Бу номни эшитишингиз билан кўз ўнгингизда салобатли тоғлардай буюк бир сўз устаси намоён бўлса ажаб эмас. 


Шамширсўз шоир дея эътироф этилган Тоғбой Абдураззоқ бугун Пайғамбар ёшини яшаб, 64 баҳорини ҳам кутиб олди.


У бутун умри давоми қўлидан қаламини қўймаган курашчан, исёнкор шоиргина бўлиб қолмай, зукко ва теран фикрловчи сиёсат арбоби ҳамдир.
Тоғбой акани таваллуд айёмлари билан муборакбод этар эканмиз, келгуси шу каби қутлуғ кунларни Ватанда, ёру биродарлар, фарзандлару невара чеваралар даврасида шоду хуррамликлар ила соғу саломатликда  нишонлашларини тилаймиз. 

Шу куннинг масали


Қанотини кенг ëйиб бургут,
Кўкда мағрур қилади парвоз.
Атрофида қора қарғалар
Қанот қоқар унга жўр овоз.

Нурни тўсган қора қанотлар,
Пастда зиë излар кабутар.
Тўтиқушлар осмонга қараб,
Қора зулмат мадҳини айтар.

Ризқин терар мусичалар жим,
Қалдирғочлар хорижга кетган,
Сайрамайди булбуллар ҳатто,
Бечоралар тили кесилган.

Тошкент талабалардан "тозаланади"


Тошкент талабалардан “тозаланади” 
Тошкентда фаолият юритувчи Эксперт Ишчи Гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоиловнинг айтишича, Тошкентда авж олган хавфсизлик чоралари араб давлатларида бўлиб ўтган аксил-ҳукумат ҳаракатлар, ҳамда ўзбекистонликларни ҳукуматга бўйсунмасликка чақираётган интернетдаги баёнотлар билан боғлиқ.
Тошкентда олий ўқув юртлар талабалари бу йил ҳар доимгидан эртароқ ёзги дам олишга чиқишлари мумкин. Би-би-си билан суҳбатда бир неча олийгоҳ талабалари диплом иши ва сессия имтиҳонларининг муддати май ойига сурилганини айтишган.
Талабаларни вақтли жавоб берилиши бу йил кенг нишонланиши кутилаётган мустақиллик байрами билан боғланмоқда.

Мухолифатчи Ҳазратқул Худойберди билан суҳбат (2)

2."Замондош" ТВнинг жонли ёйинида мухолифатчи Ҳазратқул Худойберди



Мухолифатчи Ҳазратқул Худойберди билан суҳбат (1)

“ОТ ЎРНИНИ ТОЙ БОСАР...” ЁХУД “ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИДАГИ НАВБАТДАГИ ҲАНГОМАЛАР”ГА ҚИСМАН РАДДИЯ

 "ОТ ЎРНИНИ ТОЙ БОСАР..."   ЁХУД                                          “ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИДАГИ НАВБАТДАГИ ҲАНГОМАЛАР”ГА  ҚИСМАН  РАДДИЯ
      Ҳурматли  "Замондош" сайти таҳририяти!
        Яқинда сайтларингизда эълон  қилинган “ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ  ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИДАГИ НАВБАТДАГИ  ҲАНГОМАЛАР”ГА кўзим тушиб қолди.
       Ўқидиму, энсам қотиб, ҳайратдан лол қолдим. Сизлар сайтларингизда эълон қиладиган мақола, хабарларнинг ҳаққоний ёки йўқлигига аниқлик киритмасдан, суриштириб-нетмасдан, кимки оғзига келганини ёзиб юбораверса,  чиқараверасизларми, дейман.

Жаҳонгир МУҲАММАД

ҲОДИСОТ: МАНТИҚ ҚИДИРИБ

27 апрел, 2011 йил

Ақлли одамлар аҳмоқ бўладилар дегим келаяпти. Жа, қизиқ-а? Ҳам ақлли бўлса, тағин аҳмоқ ҳам бўлса?  Қани мантиқ деяпсизми?
Бир масалада мантиқ тополмаганим учун охири шундай демоқчиман-да.
Демократия деган бошқарувни – яъни халқ бошқарувини қурган ғарбликлар икки гапнинг бирида шарқлик “Дода”ларнинг ҳашаматли саройлари ва бу саройлардаги дабдабалар устидан кулишади. Ҳақиқатдан ҳам кулгили ва аянчли ҳол. Бунга гап йўқ. Лекин ҳокимият халқники деган гапни ўйлаб топган бу ақлли бошлар куппа-кундуз куни саройнинг остонасига сажда қилишларига тушуна олмайман.

Ёдгор Турлибеков

“ҲАРАКАТ”га  БАРАКАТ


Хеч муболағасиз айтганда ўзбек халқи ўз сайлаган президенти Ислом Каримовдан кўп азоблар кўрди.  Баъзиларнинг биз ўзбеклар худонинг олдида катта гуноҳлар қилиб қўйганмиз, шунинг учун ҳам оллоҳнинг бу ердаги вакили Ислом Каримов бизларга шундай азоб устига азоблар бермоқда, дейишларига ҳайрон қоласан киши.

Бундай дейишга асло хаққимиз йўқ, ваҳоланки парчаланган советлартарнинг асосан 50 га яқин миллатлари бўлса, уларнинг орасида ўзбек миллатига хос  катта бир халқниннг фақат ҳамма ижобий сифатларинигина кўриш мумкин эди. Ҳаттоки, ўзиниг мустаҳкам эътиқодига эга бу халқ, улуғ пайғамбаримиз аждодлари бўлган арабларга қараганда ҳам ўзбеклар орасида исломни улуғлашга ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшган буюк алломаларимиз етишиб чиққанини ҳам айтиш жойиз бўлади.

"Замондош" ТВнинг жонли ёйинида мухолифатчи Ҳазратқул Худойберди



Узбекский пастор рассказал о жизни верующих в стране

Ғаламислар Армияси ва бугунги кураш ҳақида

Бугун Ўзбекистонда яшовчи оддий инсоннинг оддий яшаш ҳуқуқи йўқ. Бирор инсон эркин ва бемалол, ўзи ёктирган, ўрганган ва қўлидан келган ишни қилиб, меҳнатига яраша ҳақини тинчгина, ғурбатсиз ололмайди.


Ҳатто оғир меҳнат ва минг машаққатлар билан бир амаллаб олган меҳнат ҳақини ҳам ундан тортиб олишга ҳаракат қиладиган оддий йўлтўсарлар ва юлғичлар бор.
Бугун Ўзбекистонда бундай йўлтўсарлик ва юлғичликни нафақат оддий жиноятчилар балки:
  • милиса шапкасини кийган,
  • прокурор тамғасини кўкрагига тақиб олган,
  • судьялик лавозимини эгаллаган,
  • ҳокимлик,
  • вазирлик ва ҳатто
  • маҳалла раиси курсисида ўтирган минглаб ҳукумат одамлари ҳам қилмоқдалар.

ЁДГОР ОБИД

Суратда: Шоир Ёдгор Обид
ёзувчи Чингиз Айтматов билан
Баъзан мен кўзингга қарасам


Баъзан мен кўзингга қарасам -
Сергаклик, сесканиш сезаман.
Нотаниш бу ҳадик, бу алам -
Гирдоби ичида сузаман.

Сузаман. Кезаман. Ёнаман.
Сукутлар. Садолар. Саволлар.
Саргардон савдолар... Тонаман
Топаман ҳаяллаб. Ҳаёллар -

Булутлар бағрига гул экар.
Гулзорга айланган булутлар -
Нигоҳинг боғлайдир. Шу етар.
Қўшиққа айланар сукутлар.

"Абдулла Қодирий боғи" ҳужжатли фильми

 
Фильм ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий яшаб ижод қилган уй, ҳовли ва шийпон, унинг қадами теккан Тошкентнинг қадимий Самарқанд-Дарвоза, Чарх-Камолон, Эскижeва, Чорсу сингари маҳаллалари, Кўкалдош, Абулқосим мадрасалари, 1- босмахона, «Сузук ота» ғори, биринчи ўзбек театр труппаси иш бошлаган бино ва саҳна, Эски шаҳарнинг Чувалачи, Қумлоқ, Тахтапул, Кўкча сингари гузарлари, Қодирий жуда кўп йиллар давомида кириб турган «Турон» кутубхонаси ва бошқа жойлар ҳали-ҳамон сақланиб турибди.

Ўзбек мухолифатининг аҳмоқлари рус коммунисти Лимонов билан бир сафда боришмоқчи

31 кунлик ойларнинг 31-чи куни Россия Конституциясининг йиғилишлар эркинлиги ҳақидаги 31-чи моддасини ҳимоя қилиб, Москва марказида митинглар ўтказишга ҳаракат қилган ва маълум маънода муваффақият қозонган гуруҳнинг раҳбарларидан бири Эдуард Лимонов ҳозир тақиқланган Миллий-большекистик партиянинг раиси эди. Ҳозир у партия номини “Бошқа Россия” деб ўзгартирган ҳолда норасмий шаклда фаолият олиб бормоқда.

Маълум бўлишича, сўнгги даврда Эдуард Лимонов ҳокимиятга қаршилик кўрсатишни, митинглардан воз кечмаган ҳолда, бир маҳаллар Маҳатма Ганди таклиф қилган йўл билан амалга оширишни ўйлай бошлабди. Унинг мақсади – Россия фуқароларини сайловларда қатнашмасликка, ҳокимият органларининг фаолиятида иштирок этмасликка, давлат банкларига пул қўймаслик ва солиқ тўламасликка чақириш. Бир оғиз сўз билан айтсак, ҳокимиятга бўйсинмасликка чақириш.

Ҳазратқул Худойберди: Диктатура илдизлари ва устунлари ҳақида


Бугун тонгда булбуллар
Хонишлар бошлаганда
Мен сани эсга олдим
Юртим Ўзбекистоним



Бугун тонг саҳардан мени ўйлантирган нарса, бу Ўзбекистондаги Ислом Каримов Диктатурасининг қай даражада тузилгани ва унинг ёввойи ўтга ўхшаб, чор тараф - бутун мамлакатга тарвақайлаб кетган илдизлари ҳақидаги масала бўлди. 


Сизларни билмадиму аммо “ҳоким” деган сўзни мен ёқтирмайман. Ҳоким дегани хўжайинларнинг хўжайини дегани. “Жиннини жинни десанг терак бўйи ўсади” дейдилар, бу ҳокимларга “Жаноби ҳоким“ деб мурожаат қилсанг, ҳойнаҳой бир қоп семирса керак ҳар сафар. Ўзининг ҳоким эканлигини бутун вужуди билан ҳис қилувчи бир инсон ўзини фуқаролар билан тенг тута оладими?


Кеча биродаримиз Исломиддин Долимов (Фасебокда) ёзганидек бирор туман ҳокими отда ўтирар экан пиёдага салом берармикин ёки халқ пулларига олинган ҳашаматли “Мерседес” машинасида савлат тўкиб ўтирар экан, машина чорраҳада тўхтаганда, ҳоким деразадан бошини чиқариб йўл чеккасида нос сотиб ўтирган отахонга салом берармикин?

Жаҳонгир Муҳаммад

Бугунги ҳодисотдан чиқарилган хулоса


26 апрел, 2011 йил
Бугун Тошкент зилзиласи ва Чернобил ҳақида ёзмоқчи эдим. Лекин ҳамма ёқда шу гап. Шунинг учун мутлоқ бошқа бир мавзу танладим.
Ғарбда қандай янгиликлар бўлса, биз томонларда шунинг аксини қилишга уринишади. Ҳатто “Ғарб демократиясига” зид-”Шарқ демократияси” каби. Бунақа мисоллар жуда кўп. Ҳаммасини санаб, бошингизни қотириб ўтирмайинда, энг сўнггиси ҳақидаги гапимни айтиб қўя қолайин.
Маълумки, қамоқдан ер ости йўли ковлаб, ташқарига чиқиб қочиш ҳақида Ғарбда юзлаб китоблар ёзилган, минглаб филмлар олинган. Ҳаммаси ичкарида ўтирган “доно”лар қочишнинг ҳеч кимнинг хаёлига келмаган турларини топишгани ҳақида. Мана Шарқ бунга ҳам зиддини топди.

Каллангиздаги сизнингча фикр, менимча елвизакдир

У ё бу кишининг исмини айтиб, "танийсизми", деб сўрашади. Сиз  сўралган номни қаердадир эшитган бўласиз. Лекин бу дегани сиз  уни танийман, деганингиз  эмас. Айримларини эса таниганингиздан афсусланасиз.

Яна бир бошқаларини эса одамлар  "фалончини танийсизми",  дея сўрашганда қувониб, фахр билан у зотнинг табаррук исми шарифини тилга оласиз . Демак одамларнинг одамлардан фарқи бор. Бир ҳикматли  гап ҳам бор эдику:

Одам борки одамларнинг нақшидур,
Одам борки ҳайвон ундан яхшидур.

Сирасини айтганда эса одамларнинг турли тоифаликлари ҳам дуруст кўринади. Бирни кўриб зикр қил, ўнни кўриб фикр қил, дейилгандай яхшими ё ёмонми уларнинг ҳар биридан ўзига яраша ибрат олгулик.

Ҳазратқул Худойберди

Ўзбекистон давлати раҳбарига айтмоқчи бўлган айрим фикрлар


Жаноб Каримов.
Мен "Россия, демократия ва Марказий Осиё диктаторлари ҳақида бир қисса"( http://forumuzbekistan.forum2x2.ru/t284-topic ) ни ёзиб тугатиб, ўйланиб қолдим. "Ўзбекистон раҳбарлари ва сиёсатчиларини бу ва шу каби бошқа сиёсий мақолаларни ўқишга имконлари бормикин" деб.


Менга ғойибдан "Йўқ" деган жавоб келди. Бундай жавобни сабабини сиз мендан кўра яхшироқ биласиз. Эътибор берган бўлсангиз, мен шахсан сизнинг номингизга мурожаат қилиш, сизнинг номингизга битилган мактубларга имзо чекишдан бир неча йиллар олдин воз кечганман. Сабаби яна ўша ғойибдан келган овоз. У менга бир неча маротаба "Ўзбекистон ҳукумати вакиллари сиз, мухолифат вакиллари ёзган ёки бошқа бирор ўзгача фикрлайдиган одамларнинг мактубларини умуман ўқимайдилар" деди. Сиз бу гапнинг ҳам тўғрилигини мендан яхшироқ биласиз.

"Замондош" ТВ узлуксиз кўрсатувлари


Watch live streaming video from zamondosh at livestream.com

Аммо, лекин, бироқ...


“ЁШЛАР”  ТЕЛЕРАДИОКАНАЛИДА   ТОШКЕНТ ШАҲРИДА  “ПРОПИСКА”СИ   ЙЎҚ ХОДИМЛАРНИНГ  ДУМИ  ТУГИЛДИ,  АММО, ЛЕКИН, БИРОҚ... БИР ТОМОНИ ЧАТОҚРОҚ...


Шундай  бўлди, хабарингиз бўлса, шу йилнинг  бошидаёқ “Ёшлар” телерадиоканалида директор Хайрулла Боқижоновичнинг истак-ҳоҳиши ўлароқ , фуқаролик паспорти Тошкент шаҳрида ҳисобда турмаган барча ходимлар билан бирваракайига  “ҳисоб-китоб” қилинган эди.


             Жабрдан жабр, жиззахлик Алишер  Равшанов, самарқандлик Ғайрат Қурбонов ва сирдарёлик Гулруҳ Дониёрова каби “Давр” ахборот дастурида кўзга кўринган мухбирларга жабр бўлганди. Улар айнан мана шу “прописка” баҳонасида, ТВ билан хайрлашишга мажбур бўлдилар.

Тоғбой Абдураззоқ: Юсуф Расулни табриклаганим йўқ эди...

Ўзбекчилик, ёлғон  ишлатиш ҳаётимизнинг асосий мазмунига  айланиб кетган. 


Йўқ нарсадан фил ясаймиз, баъзида бир-биримизни мақтаб кўкларга кўтарамиз. Мақтовлар қуршовида ўзимизда йўқ ҳислатларни бор, деб ўйлаймиз. Кимларга ҳам ёқмайди бу мақтов. Шуни унутмаслик керакки, жамики мақтов аҳмоққа озуқа, оқилга калтакдир. Шуни билиб туриб ҳам мақтовларга алданиб, баъзан ўзимиздан кетиб қоламиз. 


Афсуски мақтов манбаида ёлғон турганидан  беҳабармиз. Беихтиёр ёлғон гапирганлигимизни ўзимиз ҳам сезмай қоламиз.

Ҳайит Ғафур: Олтин водийнинг олтин дарвозаси ( давоми )

Гултожихўроз


-Эшитдингизми Поп туманига янги ҳоким келибди; деди танишларимдан бири йўлимни тўсиб.


-Эшитганим йўқ. Келган бўлса яхши.
Э ака, янгиликни эшитмабсиз бу дунёга келмабсиз ! Ана ҳокиму мана ҳоким. Раҳбар деган ана шунақа бўлиши керак. Бир кўриб ҳамсуҳбат бўлсангиз бўлар экан. Шунақаям танти, шунақаям дилкаш инсон эканки асти қўяверинг. Поп Поп бўлиб бунақанги ҳокимни кўрмаган.


Бугун стадионда тўрта дошқозонда халқга ош берди. У ерга бориб келиш учун автобуслар текин. Еб ичиш текин, бепул консерт.

Гость "Замондош" ТВ Надежда Атаева

Из почты "Замондош": От ИДУ к НДУ - разрушительный путь Салая Мадаминова


Я – сам инженер по профессии, ровесник Салая Мадаминова, когда-то на заре независимости наивно верил ему и некоторое время находился не в первых, но и не в последних рядах его движения.

О нем я вспомнил, когда буквально на днях прочитал в Интернете о том, как, якобы, «заявило о себе «Народное движение Узбекистана» – новое оппозиционное движение, на платформе Демократической партии ЭРК, организации «Андижан – справедливость и возрождение» («Андижон: Адолат ва Тикланиш Ташкилоти») и общества «Таянч» («Опора»). Там же пишется, что «теперь к нему присоединились еще две оппозиционные организации, подпольно действующие в Узбекистане». И все там же утверждается, что стать членами структуры изъявили желание многие граждане внутри страны».

Сегодняшняя гость "Замондош" ТВ из Франции правозащитница Надежда Атаева

Много  слышали , но много ли мы знаем о Надежде  Алимовне Атаевой, о правозащитнице из Узбекистана, которая проживает ныне в иммиграции во Франции .


 Хрупкая молодая женщина, но в сфере правозащиты  имеет  свое мировое имя, то есть имя -  Надежда Атаева, да   еще и  славу и  почет. Но самое главное, уважение  многих людей, которым она помогала юридически,  морально   и  материально. И продолжает помогать  сейчас.


Хотя она имеет громкое прославленное, уважаемое  имя, но  не любит рассказывать о себе.

Бобораҳим Машраб ҳақида киноочерк

 

"Узбектелефильм"овцы подподали под амнистию

По результатам  проверки прокуратуры Шайхантаурского  района г. Ташкента по деятельности  « Узбектелефильма» было возбуждено уголовное дело по финансовому нарушению, по факту хищений гос.- имущества, подделка документов, с целью личной наживы. Однако дело до суда не доведено и попало под амнистию.


 Представитель  прокуратуры А. Абдусаматов отправляет председателю Национальной телерадиокомпании Узбекистана   Ходжаеву А.Д. представление датированное 6 января 2011 года  под номером 15/301 n -10-сон ,  в котором говорится, что  главный бухгалтер  С.Холхужаев, начальник звукомонтажного цеха А.Махмудов,  начальник АХО Алимова, начальник осветительного цеха Кучкарбеков, директор «Узбектелефильма» ДжалаловФ.Х., главный редактор Тураходжаева Ф.Г. привлечены к уголовной ответственности .

ЁДГОР ОБИД

Шоир Ёдгор Обид йигитлик даври
Тупроқ узра...


Бир кафт тупроқ олсам қўлимга
Юрагимни зилдек эзади.
Бор армонин тўкиб кўнглимга
Қалб сатҳига доғин чизади.

 Қалб сатҳига доғин чизади,
Қайиради xаёл қанотин.
Ўйларимни тўс-тўс бузади,
Таъкид билан атайди отин.

 Таъкид билан атайди отин.
Типирчилаб қолади xаёл.
Сўнг тинчийди. Сўрар қанотин,
Қалбим эса доғи билан лол.

Молдор Қумғонга Шилдир Гумдондан очиқ хат

Ошна, ўтган гал ман сани қамишзор ичида кўриб қоғанимдан кейин, иштонингди ранги маникига ўхшашидан "о, мани жўрам", дедимдағин сан ҳақдаги пикрим минг поизга ўзгарди.


Молдор Қумғон дўстим , санга манимча халқ мақоллари яхши таниш. Масалан, "пес -пес билан қоронғуда топишибди" ёки  "кўр- кўр билан қоронғуда топишибди", дегандай сан билан ваниҳоят топишганимдан бениҳоят хурсандман.


Молдорбой ошна, ёдингдами сан молбоқар бўлсанг ҳам локин сигирлару буқаларнинг тапписини ҳеж ҳижолат чекмай қўлингга олиб, сўғин деворга ёпганларинг.

АҲМОҚДАН ЧОРА ҚОЧМОҚДИР


Ҳазрати Исо тоғ томонга шошилганча кетарди. Бир киши бу ҳолни кўриб:


—Нима бўлди, ё Исо! Ортингдан сени ким қувлаяпти? Кимдан қочаяпсан? —деди.


—Бир аҳмоқдан қочаяпман. Ўзимни у билан суҳбатлашишдан қутқараяпман,—жавоб берди Ҳазрати Исо.


У одам:


—Ё Набиуллоҳ! Сен ўша Масиҳ эмасмисанки, сенинг дуоинг билан қанча маййитлар тирилди. Хасталар шифо топди, —деди.

От ўрнини той босар...

 Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясидаги навбатдаги ҳангомалар 

  Яқинда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида яна бир “оламшумул” воқеа, аниқроғи, жиноят содир бўлди. “Ўзбекистон” канали директори Олим Тошбоевнинг жияни деб донг таратган  Азамат Тўраев – сурхондарёлик  бу йигит 2003 йилларда, назаримизда, талабалик йилларда  Олим Тошбоев “Ёшлар” телеканалининг “Камолот” тахририятида бош муҳаррир бўлган пайтларда ТВда пайдо бўлган эди. У, аввалига, жамоатчи мухбир сифатига фаолият юритганди. Хуршид Даврон “Ўзбекистон” каналига директор бўлганидан кейин, Олим Тошбоевни ҳам ўзга ўринбосар қилиб тайинлаган эди. 

Ўз навбатида Олим ҳам Азаматни ўзи билан “Ўзбекистон” каналига олиб кетди. Бироқ у патйларда “Ўзбекистон” каналига штатга ўтиш мушкул эди. Шу сабабли орадан бир йил ўтгач, Олим Тошбоев Азамат Тўраевни “Спорт” каналига  жойлаб қўйишга муваффақ бўлди. Олим Тошбоев   “Ўзбекистон” телеканалига директор этиб тайинлангач, унда  Азамат Тўраевни  ўз қўл остига  ишга олиш имконияти туғилди.

Тоғбой Абдураззоқ: Умр саргузаштлари ( давоми)


Албатта, инсоннинг  ҳатти ҳаракатлари доимо кузатув  остида. Икки фаришта икки томонимизда  ошкора ва пинхона амалларимизни  назорат қилиб ёзиб турибди. Тўғри  сўзимиз учун ҳам, ёлғон сўзларимиз учун ҳам ажр оламиз.  


Бу иймон, эътиқод соҳиби мусулмонларга тегишли гаплардир.  


Эҳтимол айтарсиз, ўзинг кимсан, париштамисан, деб. Йўқ, мен ҳам сизга ўхшаган банда-ю хатокорман. Ўзимни ўзим назорат қилиб қанчалик бошқаришга ҳаракат қилмай, бари бир адашаман. Кимларгадир ноўрин озор бераман, ихтиёрсиз ёлғон тўқийман, билиб-билмай кимнидир ғийбат қиламан. Баъзан ёлғиз қолиб ўзимга келганда йўл қўйган хатоларимни тушиниб етгандай бўламан. Виждон олдида сархисоб қилиб, истеҳфор айтаман. Чунки Аллоҳ гуноҳларни кечиргувчи покиза зотдир. 

Испания: добрые вести

Гражданина Сирии Мохамеда Захера Асаде, которому грозила депортация из Испании на родину, освободили 15 апреля.


15 апреля Третий административный суд Гранады принял решение об освобождении сирийца Мохамеда Захера Асаде, которого могли в любой момент выслать из Испании в Сирию. В тот же день его освободили из изолятора для иностранных граждан в Алуче (Мадрид).


Адвокат Мохамеда Захера Асаде поблагодарил активистов Amnesty International за поддержку: «Освобождение Асаде стало возможным благодаря деятельности Amnesty International, и в особенности информации, которую распространяет организация».

Дилсора Комил: Олма нега тишланган?

Сўнгги йилларда “Apple” компутер дизайнерлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар ривожланаётган дунё ҳаётига шиддат билан кириб келмокда. Анъанавий “Macintosh” компутерлари “Apple” компаниясининг ана шу борадаги ёрқин мувофаққиятларидан биридир. 


Бугунги авлод “i-phone”, “i-pod”, “i-pad” каби энг замонавий технологиялар кашандасига айлананиб бўлди. Аммо жуда кўпчилик нима учун бу компания – “Apple” деб номланиши ва нима учун унинг рамзида бир тишлам жойи узиб олинган олма шакли тасвирланганини билармикан?
Қизик жойи шундаки, Иккинчи Жахон уриши йилларида, фашистлар Германияси рақамли маълумот узатиш ва қабул килишга мўлжалланган энг замонавий технологияларни яратиб, улардан ҳарбий мақсадларда фойдалана бошлайди.

Дилмурод Саййид


Жўнатмаларингиз етиб келмаяпти!
Ассалом алайкум, АЗИЗЛАРИМ!

Соғлиғингиз яхшими, иш ва рўзғор юмушлари ҳамда мени ташвишларим билан чарчамаяпсизларми? Қўни-қўшни, қариндош-қудалар соғ- омонми! Сўраганларга мандан салом айтарсизлар.


Ойи! Соғ-саломат, куюнмасдан ва толиқмасдан юрибсизми? Соғлиғингизга эътибор беринг, мандан сира ҳавотир олманг, ман яхши юрибман, камчилик деярли йўқ ҳисоби. Кунлар исиб қолди, дам олигш, соғлиқни мустахкамлаш учун ҳар доимгидексиҳатгоҳ, санаторияларга боринг, илтимос, мани ташвишим билан ўзингизни толиқтирманг.

Соҳиб Қаро: Ғазал бўстонида

КЎРУБ 

Ким куяр бу дайр аро  ҳоли афгорим кўруб,
Оҳ, чекиб қолдим нетай, чобуксуворимни кўруб.
Айлағон жабру жафолар  улки ёримни кўруб,
Чун кулар ёни сўкилғон жисми зорими кўруб,
Йиғлағайму ёки  емурилғон мозоримни кўруб.


       Лаъли бол, сўзи шакарким, тишлари гавҳар садаф,
       Ҳусн  аҳли ичра топти мартаба, шону шараф.
       Мен ажаб бир ёнда қолдим, ғайрилар бир  неча саф,
       Ўйла  ғам даштида тупроқ ўлмишамким ул тараф,
       Келмағай  Фарҳод ила Мажнун ғуборимни кўруб.


Кимға боруб йиғлағаймен  ёр агар қилса жабр,
Айламас панду насиҳат ёки бир доно кабир.
Чун қуёшим чеҳрасини  ёшуруб олмиш абр.
Ҳажр ўти то ўртади кўнглумни ақлу хушу сабр,
Иттилар ҳар ён қарорғон рўзғоримни кўруб.

Тоғбой Абдураззоқ


GOOD BY

Турфа дунё…, ўзимда у—эрк, ихтиёр,
Аҳли иймон, сўзи ростлар атрофимда.
Зўрни кўрса хизматига доим тайёр
Ювунди хўр, будпарастлар атрофимда.
Ўзлигини билмаганлар миллат тузар,
Юзларида турли ниқоб, фитна қўзар.
Орамизга раҳна солиб элни бузар
Гап ташувчи ярамаслар атрофимда.
Бизга уни душмон дея, ўзинг дўстсан,
Гуруҳларинг бир мафия, бошлиғи сан.
Дам “Эрк”дасан, “Бирлик”дасан, тулак—пўстсан,
Ичиб сиринг айтган мастлар атрофимда.
Безиб кетдик турли найранг қилиқлардан,
Хуноб бўлдик “узат-узат” солиқлардан.
Қармоғинга илинмаса балиқлардан
Ўпкалама, чин ғовваслар атрофимда.