Жиннилар қочибди...

Бугун К+  телеканалидаги  янгиликларни кўриб ўтиргандим, Қирғизистондаги руҳий беморлар шифохонасидан бешта жинни қочди, деган хабарни эшитиб қолдим. Ички ишлар вазирлиги тезкор гуруҳи жиннилардан иккитасини тутганини ҳам айтди.

Шундан сўнг "зангори экран"да  сўзлаган инсон руҳияти билан шуғулланувчи мутахассис Қирғизистонда жиннилар сони ортиб бораётганини жуда унчалик ачиниш билан бўлмасада, ҳар ҳолда жуда хурсанд ҳам эмас ҳолатда қайд этди.

Телевидениеда  ушбу лавҳаларни кузата туриб, Қирғизистонда ўтган йилдан буён рўй бераётган ғайриинсоний ҳодисотлар у мамлакатда соғ одамларни ҳам ақлдан оздиришига шубҳа йўқ,  деган фикрни уйғотади.

Нурилло Остон

ОДАМГА ЎХШАМАГАН  КАСАЛ


Ҳозир одамга ўхшаб касал бўлишгаям қўрқасан. Касалхонага ётишинг билан хотининг орқангдан бир банка ёвғон шўрва билан ўғлингни элчи қилиб жўнатади. «Дада, аям айтди, сигир бўшалиб кетипти, битта товуқ йўқ эмиш, ишхонадан ойлигингизни беришмапти, тезроқ келаркансиз»... Бир кундан кейин хотиннинг ўзи келади. «Ҳадеб ётаверасизми, болангизнинг оёғида мактабга боришга туфли йўқ, қўшнининг хўрози товуқларга кун бермаяпти»...


Бир гал шамоллаш асоратини даволаш мақсадида Хумий билан уйдагиларга айтмай шифохонага ётмоқчи бўлдик. Кўз касалликлари шифохонасининг бош врачи Бахтиёр ака икковимизга битта палата тўғрилаб берди.

Звезд первой величины со всей планеты собрал Михаил Горбачев

;
В Альберт-холле чествовали президента СССР Михаила Горбачева, который в этом году отмечает 80-летие. Человека, изменившего мир, приехали поздравить знаменитые артисты, деятели культуры, выдающиеся политики. Некоторые из них стали обладателями первой премии, учреждённой Горбачёвым.

Ленин и его еврейский прадед


Теории заговор


Михаэль Бреннер (Michael Brenner)


В Советском Союзе этот факт являлся строго охраняемой тайной – у Ленина, оказывается, были еврейские предки. Ну и что? На этом можно было бы поставить точку, однако этот вопрос был и продолжает оставаться основанием для теорий заговора. Обо всем этом подробно рассказывается в недавно изданной книге.

Существуют малозначимые вопросы, на которые можно найти значимые ответы. Чикагский историк Йоханан Петровский-Штерн (Yohanas Petrovsky-Schtern) убедительно доказал это в своей новой книге.

Жаҳонгир Муҳаммад

Бугунги ҳодисотдан чиқарилган хулоса

30 март, 2011 йил
Сиёсат ўз номи билан “сиё” -”сат”- қора қудрат.
Кеча ва бугун Туркияда Бош вазир Ражаб Тайиб Эрдўғаннинг Ироққа сафарини муҳокама қилишмоқда.
Эрдўған Насафга бориб Оятилло Саид Али Сустани билан сунний ва шиалар орасидаги душманликка чек қўйишни муҳокама этибди. Кейин илк сунний-лидер сифатида Ҳазрат Али мақбарасини зиёрат қилибди.
Туркияда йигирма миллион атрофида алавийлар бор ва улар асосан унинг партиясига эмас, жумҳуриятчиларга овоз берадилар.
Кейин Эрдўған Эрбилга бориб, курдларнинг лидери Барзоний билан учрашибди ва бу қайси бир маънода Курдистонни тан олиш дейишмоқда. Туркияда курдлар деярли ҳукмрон синф.

Ливия: войска Каддафи наступают...

Кыргызстан: Сохраняющаяся в Оше обстановка напряженности заставляет узбеков забыть о шумных празднествах


Кыргызская чета фотографируется на главной площади города Ош летом прошлого года после разыгравшихся в городе столкновений на национальной почве, унесших жизни свыше 400 человек. Узбеки, проживающие на юге Кыргызстана, сетуют, что больше не чувствуют себя в безопасности, отмечая прилюдно свадьбы, и уже отказались от традиционных поездок на машинах по городу и фотографирования на фоне различных достопримечательностей. (Фото Дэвида Триллинга)
Всю жизнь Феруза мечтала о дне свадьбы, когда рука об руку с будущим супругом она поднимется на Сулейман-Тоо – священную гору в центре города Ош. Молодую чету будет сопровождать шумная кампания радостно улыбающихся гостей, а все действо запечатлеют на видеокамеру. На вершине священной горы она по местной традиции попросит милости и благословения, а потом в белом подвенечном платье спустится с горы в город, где состоится церемония бракосочетания. Праздновать пышную свадьбу будут два дня.
Весна – пора свадеб в Кыргызстане и на всей территории Центральной Азии. Но в Оше, где в прошлом году развернулись массовые столкновения на национальной почве, унесшие жизни свыше 400 человек, многие узбеки, по их собственному признанию, слишком напуганы, чтобы проводить шумные церемонии. Некоторые даже не регистрируют официально брак, причиной чему, по их словам, является преследование и вымогательство со стороны представителей властей кыргызской национальности. Такое желание не иметь ничего общего с бюрократической машиной может привести к тому, что некоторые узбекские женщины в будущем окажутся лишены всяких прав, гарантируемых институтом брака.

Жаҳонгир Муҳаммад


БУГУНГИ ҲОДИСОТДАН ЧИҚАРИЛГАН ХУЛОСА


29 март, 2011 йил
Ўзбекистонда Спарк автомобилининг нархи  11 минг доллардан зиёдроқ эди, энди уни 14 минг доллардан сотишга қарор қилишибди. Бу ҳукумат нархи, устамаси ҳам бор ҳали. Дамас ва Нексия ҳам aна шундай йилдан-йилга қимматлашиб келмоқда. Ласетти, Каптива ва Эпиканинг нархи ҳам осмонда.
Каримовнинг қўлидаги энг катта “козир”лардан бири ана шу! У ким билан гаплашмасин бу машиналар нархининг ўсиши ва қанча сотилаётгани ҳақидаги бир нечта рақамни “шарақлатиб” ўртага ташлайди. “Агар аҳволимиз шунча ёмон бўлганда бу машиналарни ҳеч ким сотиб олмасди ва нархи тушиб, бозори касод бўларди. Ваҳоланки, нархини қанча оширсак шунча кўп сотилмоқда” дейди у.

Соҳиб Қаро


КЎРУБ 

Ким куяр бу дайр аро  ҳоли афгорим кўруб,
Оҳ, чекиб қолдим нетай, чобуксуворимни кўруб.
Айлағон жабру жафолар  улки ёримни кўруб,
Чун кулар ёни сўкилғон жисми зорими кўруб,
Йиғлағайму ёки  емурилғон мозоримни кўруб.


       Лаъли бол, сўзи шакарким, тишлари гавҳар садаф,
       Ҳусн  аҳли ичра топти мартаба, шону шараф.
       Мен ажаб бир ёнда қолдим, ғайрилар бир  неча саф,
       Ўйла  ғам даштида тупроқ ўлмишамким ул тараф,
       Келмағай  Фарҳод ила Мажнун ғуборимни кўруб.

Абдуқодир Сатторов

“Малҳам” табобати маркази раҳбари, халқ табиби

Сариқ чойнинг фойда ва зарарлари



Далани эгаллаб  ўсган далачой,
Даволаш бобида хислатларга бой.
Қуруқ-иссиқ  бўлиб, товланиб доим,
Дала чиройига қўшади чирой. 


Номланиши. 
Ўзбек тилида сариқчой-дала-чой, гулбадраниг, чойут, чориқбош, қизилпойча, далачуп, русчасига-зверобой обыкновенный, қозоқча-сарбас, тожикча-чойкахак, қирғизчасига сарикчойчуп, арабчасига эса хийфорикун номлари билан аталади. 

Жаҳонгир Муҳаммад

Бугунги ҳодисотдан чиқарилган хулоса

28 март, 2011 йил
Сўровлар ўтказадиган Галлуп(Gallup) ҳамда Меридиан(Meridian) деб номланган ташкилотлар дунё мамлакатлари аҳолисининг бошқа мавзулар қатори АҚШга, унинг раҳбариятига муносабатини ҳам ўрганибди. Улар сўровларга аҳолининг турли қатламларидан ва ҳатто ҳукумат таркибидан ҳам одамларни жалб қилганлар.
Шунга кўра, Ўзбекистонда сўровга тортилганларнинг қарийб ярми АҚШ раҳбариятига хайрихоҳ экан. Фақат 20 фоизга яқини ёқтирмаслигини айтган. Сўралганларнинг учдан бир қисми эса жавоб беришга қийналибди.
Буни қандай тушиниш керак? Ҳар ким ўзича хулоса чиқаради. Масалан, мен АҚШ раҳбариятини қўллаганлар сони қарийб эллик фойиз ва қўлламаганлар жуда оз эканлигидан севиндим. Бу фавқулодда муҳим хабар.

"Суд маҳкамасида қатнашсину, аммо суд биносига кирмасин..."


Исёнкор журналистлар суд маҳкамаси яна қолдирилди
Аввалги хабарларга кўра, "Ёшлар" телеканалининг исёнкор ходимлари Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Амоноваларнинг ўзларига нисбатан қатор адолатсизликлар юзасидан судга берган даъво аризалари бўйича маҳкама 28 мартга қадар қолдирилган эди.

Бугун кузатувчи сифатида суд маҳкамасида иштирок этиш учун ташриф буюрган Буюк Британия элчихонаси вакили Леонид Кудряшов, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Суръат Икромовлар маҳкама жараёнида иштирок этишларига йўл қўйилмаган.

Ғарб бўлмаса шарққа...


Ўзбекистон шу йилнинг 30 июнига қадар Покистонда газлама корхоналари ёпилиб қолмаслигига ёрдам қилиш учун  1 миллион той пахта етказиб бериш мажбуриятини олди.

Бу каби келишувга Бош вазир Юсуф Ризо Ғилонийнинг "жиддий  уринишлари" орқали эришилди, дея хабар беради покистоннинг The News нашри.

Ғарб ё бошқа демократик мамлакатлар ўзбек пахтасини етиштиришда болалар меҳнатидан фойдаланилган , дея бойкот эълон қилар экан, шарқ давлатлари эса бундай иддаолардан кўра ўз манфаатларини устун қўйиб, жону диллари билан арзон хом-ашёни сотиб олмоқдалар.

Узбекские мигранты в России должны получить патент, дающий право на работу

28 марта 2011, 11:20
CA-NEWS (UZ) - Граждане Республики Узбекистан, направляющиеся в Московскую область Российской Федерации, имеют возможность получить Патент, дающий право на осуществление легальной трудовой деятельности у физических лиц по трудовому договору для личных, домашних и иных подобных нужд, не связанных с осуществлением предпринимательской деятельности.

Жаҳонгир МУҲАММАД


Бугунги ҳодисотдан чиқарилган хулоса
25 март, 2011 йил
Бугун  Абдулла Орипов  куни. Ўзбекистон халқ қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон давлат гимни матнининг муаллифи,  Ўзбекистон сенатининг Ўзбекистон президенти томонидан тайинлаб келинган собиқ аъзоси Абдулла Ориповнинг 70 йиллик юбилей куни. У бошқа кунда туғилган, аммо ҳукумат бугунни танлабди унинг учун. Худонинг айтгани эмас, ҳукуматнинг айтгани!
Тошкентда Миллий театр биносида маслаҳатчи президентининг табригини  ўқиб берибди, тантаналар билан…
Менинг ҳам Ўзбекистон деган сўзнинг қарийб эгизагига айланаёзган шоири замонни эслагим келди.

"Замондош" ТВнинг бугунги меҳмони : Шоир ва сиёсатчи Ёдгор Обид

Буюк шоир ЁДГОР ОБИДни 26 март, шанба  куни "Замондош" ТВнинг меҳмони сифатида суҳбати кутилаётгани ҳақида дастур режасида эълон қилган эдик. Шундан сўнг унинг  мухлислари суҳбат давомида саломлари  ва эзуг тилакларини етказиб қўйишимизни ҳамда  у ҳақда билган айрим маълумотларни йўллаша бошлашди. 


Шундай мактуб муаллифларидан бири ўзини Маъруф ака деб таништирган киши жумладан қуйидагиларни ёзади:


"Мен шоир Ёдгор Обиднинг синфдошиман. Шоирни бир гал Би-би-си  радиоси меҳмони сифатида таклиф этилгани ва таржимаи ҳолини ўқиб ҳайрон қолдим. Чунки унда шоир Ёдгор Обид Тошкент вилоятининг қайсидир бир қишлоғида туғилган, дегандай маълумот бор эди. Дарвоқе у билан мен Наманган шаҳри  Сандиқчи маҳалласидаги 26-ўрта мактабда бирга ўқиганмиз.

Заботясь о коровах: Россия навсегда переходит на летнее время


Заботясь о коровах: Россия навсегда переходит на летнее время

Россия окончательно переходит на летнее время в воскресенье, что одобряется многими странами.

Коровы станут спокойнее, врачи счастливее, а мошенники менее активными.

Именно такие мысли преобладают при окончательном переходе России в это воскресенье на летнее время. Следуя за мировой тенденцией отказаться от перевода часов на летнее и зимнее время, российские власти уверены, что перевод на летнее время уменьшит страдания людей и животных. 

Улуғбек Бакиров


Ватандин айри кўнгил

Норвегияга келганимга ҳам яқинда тўрт йил бўлибди. Орада Бишкекда ҳам бир муддат яшаганимни ҳисоблаб айтсам, умумий ҳисобда Ватандан кетганимга беш йил бўлибди. Ой билан кунлар ўтиб бораркан, яна қанча вақт бу ерларда яшайман, Яратганга аён.
2009 йили норвег тилини ўрганиш дастурини ва муҳожирлар учун мажбурий бўлган интеграция дастурини ҳам тугатдим. Икки йил шундай тарзда ўтди. Энди эса, мустакил бўлиб, давлат ёрдамидан ҳоли бўлдик.
Худога шукур, яқинда янги иш бошладим. Бугунги кунда икки ташкилотда ишлаябман. Бири, Норвегиядаги бир Тарихий Илмий Марказнинг мониторинг бўлимида ва иккинчиси, Халқаро Қизил Хоч ташкилотининг муҳожирларга ёрдам кўрсатиш бўлимида ишлаябман. Орада бу ердаги бир маҳаллий газетага ҳам баъзида мақолалар ёзиб турибман.

ЖАҲОНГИР АКА, БИЗ СИЗГА ҲАМДАРДМИЗ!

Таниқли адиб ва сиёсат арбоби Жаҳонгир МУҲАММАДнинг энг суюкли акаси 


АББОС АКАнинг


вафот этганларини эшитиб бизнинг ҳам қалбимиз ларзага келди. 


Ватан ишқида муҳожирликда юришнинг ўзи бир катта дард, бунинг устига яқинларингдан вақт-бевақт айрилиб қолишинг, ажралиб қолишинг яна бир дард. Шундай кезда эса кимдир падари бузруквори, муҳтарама онаси, кимдир эса ёру дўсти, оға -ини, опа- сингилларидан ажралгани дарди устига уларни сўнгги манзилга кузата олмаслик куйган юракларни баттар чўғлайди, эзилган юракларни янада хун қилади.


Фасллар келинчаги бўлмиш баҳор чечаклари  марҳум Аббос аканинг у дунёларини ҳам гулдай соф ҳамда беғубор этсин!

Жаҳонгир МАМАТОВ: Акамдан айрилган кун


1986 йил олинган бу суратда ўртада мен ва
 менинг чап томонимда акам.
Инсоннинг ёши бир жойга қараб кетавергач дийдаси қотарканми ёки кўп нарсани кўравериб, бу дунёнинг асрорини англай бошлар эканми, кўзига ҳадеганда ёш келавермай қоларкан. Лекин кеча оқшомдан бери кўзимда ёш. Ҳаётимда мен учун энг азиз бўлган инсонлардан бири тўсатдан бу оламни тарк этди. Бор-йўғи 62 ёшда эди.
Мендан олти ёшга улуғ бўлсаларда жуда яқин дўст ва сирдош эдик. Ҳар гаплашганимизда яқинда сени кўришга бораман, дердилар. Келолмадилар. Қанд касаллиги кутилмаганда у кишини йиқитди. Бу хабарни олганимда тилим айланмай, сўз тополмай қолдим. Ҳамма нарсага сўз тополаман дер эдим, адашган эканман.
Инсон сўз тополмай қолганда унинг сўзлари кўз ёшларига айланар экан.

Задержанным в Ливии журналистам грозит опасность


Header1
150_2011-03-14_171655
АСП 82/11, индекс AI: MDE 19/008/2011
22 марта 2011 года
Четырёх журналистов телеканала «Аль-Джазира», работавших в западной части Ливии, уже две недели удерживают под стражей без права общения с внешним миром — с момента задержания при попытке выехать из страны. Им грозит серьёзная опасность, так как под стражей к ним могут применить пытки и жестокое обращение. Кроме того, пострадали многие другие журналисты, освещавшие беспорядки.
По сообщениям, съёмочную группу телеканала «Аль-Джазира» в составе четырёх журналистов арестовали в Ливии близ города Зантан неподалёку от границы с Тунисом.

Соҳиб Қаро


КОШКИ 
    Тушмағай  эрди кўзум, қомати зебо, кошки,
    Бўлмас  эрдим сенға кўпрак бўйла ошно кошки.
    Ҳусн  мулкида ажаб, бўлдингку танҳо  кошки,
    Очмағай эрдинг жамолинг олам аро кошки,
    Солмағай  эрдинг бори оламға ғавғо кошки.


              Дайр аро ошиқ элининг  ишларидур рез-рез,
              Воажабким ишқ ўтунг  кўнглуға кирди тез-тез.
              Арзи ҳол айтмоққа келдим сенга, билсанг ушбу кез,
              Чун жамолинг жилваси оламға солди рустахез,
              Қилмағай эрди кўзум  они тамошо кошки.


    Сеҳру жоду қилди меҳринг жилва айлаб  ҳар томон,
    Жилвалардин маҳлиё, бўлди ҳолим кўп ямон.

Абдуқодир САТТОРОВ

“Малҳам” халқ табобати маркази раҳбари, халқ табиби


    ОҚ ДОҒЛАРНИНГ ДАВОСИ
    Вителеге –  пес ёки бошқача қилиб айтганда оқ доғлар касаллиги инсониятга жуда қадим замонлардан маълум,  бироқ уни Мохов касаллиги каби ўта юқумли деб уйлаб келганлар. Пес ва  моховга чалинганлар қисмати жуда оғир бўлган. Уларни узоқ ерларга қувғин қилганлар хатто қадимги Миср папирусларида у ҳақда маълумотлар ёзиб қолдирганлар. Инглиз олимларининг фикрига кўра қиролича Клеопатра умрининг сўнги йилларида ўша касалликдан озор чеккан. Дарвоқеа, машхур америкалик қўшиқчи Майкл Жексон хам шу касалликка дучор бўлган. Бу унинг фойдасига хал бўлди, чунки Жексон даволаниш учун бир тийин хам сарфламай «ок танлилар» сафига кирди.

BOYMIRZA HAYIT: “VATAN SIZLARNIKI BO’LGANI KABI MENIKI HAMDIR”



Ўнгсўз: Мен бу мақолани бошқа интернет нашридан кўчириб саҳифага қўйдим. Лекин шу мақола эълон қилинган журнал нусхасини муҳтарам Боймирза Ҳайитнинг набираси Шуҳрат Боймирзаев менга тақдим этган эди.


Ушбу суҳбат муаллифи , жиззахлик журналист Ислом Усмоновни ва унинг наманганлик  ҳамсабоқларини ҳам  яхши танирдим. У аввалига Тошкентдаги полиграфия техникумини, сўнг эса ТошДУнинг журналистика бўлимини тамомлаган.  "Туркистон" ( аввалги номи "Ёш ленинчи" )   газетасида ва "Мулоқот" журналида ишлаган кезлар адабий ҳамкорлик қилганмиз.

Попустительстве временного правительства Розы Отунбаевой тысячи узбеков были убиты, замучены, сожжены, изнасилованы...


21 марта 2011 г.  21:43 



  • "Мировое сообщество" видит то, что ему выгодно. "Скажите прямо" с Еленой Щедруновой и Максимом Шевченко 1
    сохранить в mp3 (12:03, 11,04 Мб) 
    сохранить в wma (12:03, 5,59 Мб)


  • "Мировое сообщество" видит то, что ему выгодно. "Скажите прямо" с Еленой Щедруновой и Максимом Шевченко 2
    сохранить в mp3 (12:13, 11,20 Мб) 
    сохранить в wma (12:13, 5,67 Мб)







  • "Мировое сообщество" видит то, что ему выгодно. "Скажите прямо" с Еленой Щедруновой и Максимом Шевченко

    События в Ливии и Японии не сходят с полос мировых газет и выпусков радио и теленовостей уже не первую неделю. О последствиях начала военной операции в Ливии и землетрясения в Японии Елена Щедрунова и Максим Шевченко поговорили в эфире "Вестей ФМ".
    Щедрунова: Максим, я предлагаю начать с Ливии. И главный вопрос – это, скорей, вопрос в данном случае не столько юридический, поскольку вы не юрист, будем обсуждать в плоскости философской. В каких ситуациях международное сообщество, как вы считаете, вправе пренебречь суверенитетом той или иной страны и предпринять военную операцию для того, чтобы защитить население этой самой страны. Вот, собственно, то, что сейчас происходит в Ливии. Вот когда, скажем так, на принцип суверенитета можно закрыть глаза? На ваш взгляд? В каких ситуациях?

    НУСРАТ РАХМАТ

    СУДЬБА КЛАДБИЩЕНСКОГО ВОЛКА
    Из цикла «Я из редакции»


    В 1978 году врач 1- й детской поликлиники города
    Самарканда М Шарафутдинова была удостоена звания Героя Социалистического труда. В связи с этом я брал у нее интервью. В процессе беседы я интересовался и ее семейным положение.
    - У меня сын и дочь, - сказала она, - моего мужа…
    Она замолчала. В ее глазах стояли слезы.
    - Его…?
    - Убили! Слышали может быть про Раджаба Хасанова - фельетониста?
    Потом мы оба молчали. Женщина все думала о своем горе. А я о незнакомых товарищах по профессии.
    Тишину нарушила она:
    - А фельетоны пишите?

    ЖАҲОНГИР МУҲАММАД


    Бугунги ҳодисотдан чиқарилган хулоса
    22 март, 2011 йил
    Бугун республикачи сенатор Лугар президент Обаманинг Ливия борасидаги қарорини савол остига олди. Унинг конгресс ҳузурига келмасдан чиқарган қарори бўлса, бу фақат жуда чекланган доирада иттифоқдошларга ёрдам беришдан иборатдир, бизнинг Ливияда жиддий ҳаракатимиз йўқ, деди.
    Демократик партия вакили конгрессмен Кусенич ҳам Обамани кескин танқид қилиб, ҳарбий бюджетни қисқартириш таклифини илгари сурди.
    Ливияда ҳарбий амалиётлар бошланиши билан Лотин Америкаси сафарига чиққан Обаманинг бу “қочиш тактикаси”ни қоралаганлар Каддафи жойида, сен қаёққа кетдинг, дейишмоқда.

    Исроилнинг собиқ Президенти озодликдан маҳрум этилди

    Помимо 7 лет лишения свободы, Моше Кацаву назначено 2 года условного наказания и большой штраф. Кацав признан виновным в двух случаях изнасилования подчиненной, сексуальных домогательствах и непристойном поведении. Адвокаты бывшего президента заявляют, что говорить о завершении процесса еще рано и готовятся подать апелляцию в Верховный суд.

    Тоғбой АБДУРАЗЗОҚ: КАНАДА ТААССУРОТЛАРИ

    Миср маликасига


    Васлинга интилиб, талпинар кўнгил,
    Кўзларинг маъноли,боқасан кулиб.
    Нигоҳинг тўқнашса тортаман енгил,
    Лек сўзлай олмайман - забоним қулф.


    Дилингда не гап бор - тушунгандайман,
    Қалбимиз туташган, тилимиз ўзга.
    Орқангдан эргашган ишқий гадойман,
    Дардимни айтгани мухтожман сўзга.


    Қадимий Мисрнинг малаги симон
    Самимий боқишинг исминга монанд.

    НУСРАТ РАҲМАТ

    МОСКОВДАН НОМАЛАР. № 15


    Рўзи якшанба раста кезиб, хотунга ваъда этғоним атир уполар, бо ин жумла зебу зийнатларнинг нархи баландларидан якчандини харид қилдим. Инчунин, балаларга ҳам бисёр нозуктаъблик ила сайлаб-сайлаб либослар олдим.


    Чиқиб равона бўлар маҳалим, ногоҳ ўша сочлари аппоқ, локинда башараси ҳабашга қиёс бўладурғон фолбин заифани кўрдум. У каминани танимади, локинда дағе келиб савол қилдики: “Сан ўзбек ёки тожик?” Дедимки: “Фолбин бўлсанг, ўзунг топ”. Деди: “Гап бунда йўқ. Аларни ажратмоқ бисёр мушкул кечур. Магарам, қўл берсанг, бахту тахтингдан фол очур эрдим”. Жавоб қилдим: “Бир карра очуб эрдинг, рост чиқмади”.

    ЖАҲОНГИР МУҲАММАД


    Бугунги ҳодисотдан чиқарилган хулоса


    21 март, 2011 йил
    Муаммар Каддафий золимнинг золими, аблаҳнинг аблаҳи. Буни ҳамма билади ва бу ҳақда гап бўлиши мумкин эмас.
    Каддафийни кетказиш учун халқаро кучлар Ливияни ҳаводан ўққа тутмоқдалар. Бундай ҳолда Каддафийдан олдин жуда кўп оддий, бегуноҳ одамлар ҳалок бўлиши мумкин. Шундай бўлмоқда ҳам.
    Ҳатто золимнинг ўзи оддий одамларни осмондан ёғаётган ўқ ёмғири остига териши ҳам ҳеч гап эмас. Чунки бу золимнинг зеҳниятига хос нарсадир.
    Шундай экан, Каддафийни кетказишнинг бошқа йўллари йўқмиди?  Йўқ йўлнинг ўзи йўқ. Ҳамма масалада оптимал йўлни топиш мумкин.

    Адашган, армонли ўзбекмиз


    Кечир мени Наврўз, мен сени Наврўз деб улуғламайман,
    Кечир Наврўз мен сени буюк деб ҳечда қадрламайман.
    Сабаби, сабаби жуда кўп, жуда ҳўб айтсам тугамас,
    Миллатим, ўзбегим тўйиб бугун сумалак яламас.
    Эҳ, Наврўз қанийди чиндан ҳам наврўз бўлолсанг,
    Дардли миллатимнинг дардин ололсанг.
    Йўқ, ишонаман ахир бир кунга, ахир бир куни ёруғ кунларга,
    Аммо бугун туннинг кун билан олишуви самарсиз билсанг.
    Севаман, жудаям севаман сени наврўз бор бўйинг билан,
    Севаман, кутаман тун-кун сени наврўз бор ўйим билан.

    Баҳор ва Наврўз ҳақида қасида

    Соғиниш
    Қалдирғочим, қоши ҳилол қариндошим,
    «Вижир-вижир» дуо ўқиб, бўл йўлдошим.
    Қорақошим, қурган ининг сабрдошим
    Келақол-ей, элчигинам, соғинганман.

    Қорлар эриб, дарё сувга тўлиқ бўлсин,
    Дон-дун экиб, хирмонлари бўлиқ бўлсин,
    Қўй кўпайиб, даштда чўпон-чўлиқ бўлсин,
    Кел, баҳорим, ўшал кунни соғинганман.

    Шукронаким, Наврўзимни топдим зўрға,
    Мерос дея йигитлари минса йўрға,
    Кўпкарида от минсалар ким ўзарға,
    Ўшал мерос от дупурин соғинганман.

    "Замондош" ТВ меҳмони: Малоҳат Эшонқулова




    Ўзбекистон телевидениесининг "Ёшлар" телеканалида ўзининг "Икки эшик ораси" , "Муносабат", "Нафс гирдоби" каби дастурлари билан бутун ўзбек халқи хонадонига кириб борган, машҳур журналист Малоҳат Эшонқуловани бугун бутун дунёда танишади. У ҳамкасби Саодат Амонова билан Мустақиллик майдонида "Ёшлар" телеканалидаги адолатсизликка нисбатан норозилик намойиши ўтказишгач таъқибу тазйиқлар кучайиб кетди.. Ҳаттоки бу икки жасоратли журналист иш жойларидан ҳам ҳайдалишди.

    Қай бирининг гапи рост?


    Uznews.net - "Европа Иттифоқи ўзбек ҳукуматининг “Ҳюман Райтс Уотч” ваколатхонасини ëпиш қароридан кейин Ўзбекистонга қарши Тошкентда ЕИнинг ваколатхонасини очишдан воз кечиш билан демарш қилди. ", дея ёзади. 
    "Озодлик"  радиоси эса: "ЕИ Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Майя Косянчич Иттифоқ Ўзбекистон ҳукуматининг "Ҳюман Райтс Уотч" ваколатхонасини ëпиш қароридан қаттиқ ташвишда экани, лекин бунга норозилик ўлароқ Европа Иттифоқи Тошкентда ваколатхонасини очишдан воз кечмаганини билдирди.",
    дея хабар тарқатди. Уларнинг қайси бирининг гапига ишонса бўлади?

    Малоҳатнинг ҳеч кимга айтмаган гаплари...

    19 март, 2011 йил Европа вақти билан соат 19:00 ва Вашингтон вақти билан 13:00, такроран эса 17:00 да Ўзбекистондан таниқли журналист Малоҳат Эшонқулова ҳали ҳеч кимга айтмаган юрак сўзларини эшитишни истасангиз, "Замондош" ТВ кўрсатувларини кўздан қочирманг.


    Ноҳақликларни президент биладими?


    Мамлакатда адолат қарор топиши асосан кимга боғлиқ?

    ЁДГОР ОБИД


    Улуғ шоирдан яна бир янги асар
    Яна бир Янги шеър учун раҳмат.
    Бугун элимизга мана шундай алп шеърлар жуда керак.


    “Ханжар тутган ёвнинг қўли қалтироқ” эканлигини англатувчи асар бу қалтироқ қўлни ўпаётганлар кўпайиб бораётган шу кунларда айниқса жуда долзарб. Кам бўлманг.
    Жаҳонгир Муҳаммад.
    *         *      *
    Суратнинг орқаси
    1.
    Халқимнинг бўғзига ханжар қадалган.
    Нафаси-хирқироқ. Нафаси – оғир.
    Бош тортган курашдан, жангу-жадалдан,
    Тақдирга бош эгиб қолгандай сағир…
    2.
    Ёвузлик- ғолибдир. Ҳаддидан ошган.
    Кўнглига келганин қилиб турибди.
    Ичгани шароб ҳам қону-кўзёшдан,
    Шу билан маст бўлиб, мағрур юрибди.

    "Замондош" ТВнинг бу галги телекўприги Тошкентга қўйилади


    Худо ҳоҳласа, бизни кўраётганлар талаблари асосида Ўзбекистонга телекўпригимизни ташлаб, бутун дунёга машҳур бўлган исёнкор журналистлардан  бири Малоҳат Эшонқулова билан суҳбатимизни ёйинлашга уриниб кўрамиз.


    У қанчалик муваффақиятли чиқади? Бу саволга жавоб бериш ҳамма жабҳада ҳам  бизга боғлиқ эмас. Шундай бўлсада , яхши тилак ҳамда  истаклар билан уни амалга оширишга ҳаракат қиламиз.

    Жаҳонгир МУҲАММАД


    Бугунги ҳодисотдан чиқарилган хулосалар
    15 март, 2011 йил
    Ўзбекистонда статистика очиқ эмас, давлат сири. Шундай экан, хориждаги баъзи олимларнинг “Кейинги йилларда Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ўсиши кузатилди”, дейишлари “шпион”ликларини билмаган ҳолда ошкор қилиб қўйишларидир.
    14 март, 2011 йил
    Ҳамманинг кўнглини оламан” деб овора бўлма. Ифлосга ифлос, муттаҳамга муттаҳам, аблаҳга аблаҳ, лаганбардорга лаганбардор бўлмоқчимисан? Бу ҳолда ўзингни, ўзлигингни йўқотасан. Дўстингдан душманинг кўп бўлса бўлар, лекин ўзлигингни сақлаб қололсанг бу сенинг ғалабангдир.