ЮСУФ ЖУМА

Жазо

Фалак аҳли разилга

Бахт жазосини берган.

Разиллар разилига

Тахт жазосини берган.

 
Разилларга берилган

Узоқ умр жазоси.

Йўлларига нур сочиқ

Қуёшу нур жазоси.

"Эзгулик" ҳукумат чўнтагида кўзир қарта - ми?

"Дилнура Қодиржонова хушовоз (бўлган) эмас"...

Барно Анвар
29 декабр куни "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилнура Қодиржонова сирли ўлими юзасидан берган баёнотларига шу таxлит раддия эълон қиларкан, бунга мажбурловни ташкилотни ушлаб туриш билан халқаро ҳамжамият ўнгида сиёсий очко олаётган ҳукуматнинг ўйинлари ўлароқ баҳолади.
“Шарқ булбули” сифатида таниқли Дилнура Қодиржонова жамият релизида айтилгани каби хушовоз эмас”.

Саммитхон туғилди-ю , Обама , Сарқўзи ва Каримов келмаяпти

Туғаётган қирғиз хотиннинг кўзи кучукка тушса боласини отини Кучукбой ёки бўлмаса ўроққа тушса Ўроқбой ва ҳакозо  қўйиши одатий ҳол эканини билардим.

Ўзбекистонда эса ким фарзандига Ислом деб исм қўйса Президент номидан совғалар улашилганининг ҳам гувоҳи бўлгандим.Лекин қозоқлар ҳам бошқа нарса ё воқеликка атаб боласига исм қўйишларини билмас эканман.

Ҳақиқий Озода билан суҳбат ёҳуд Шерали Жўраев билан қўшнафас

— Ижодга эмас, шоу бизнесга расмий қайтганингиз билан табриклаймиз!

— Раҳмат.

— Одатда янги ижодлар билан қайтиларди. Сиз янгиликнинг оригинал йўлини танлагансиз чоғи, Нурсаидова эмас, Саидзода?

— Тўғри (жилмаяди). Тўғрисини айтсам, ўзи одамга нима керак бўлади? Бир фикр эҳтиёжидан пайдо бўлади. Биринчи чет элга гастролга борганимда шунга бир эҳтиёж сезганман. Бизни russians (руслар) деганди, албатта рус халқини ҳурмат қиламиз, лекин ўзбекмиз, барибир ўзлигимизни намоён қилиш бирламчи бўлади. Фамилиядаги «ова» қўшимчаси чет элда русларникидек қабул қилинади-да.

Жаҳонгир МУҲАММАД: Туронзамин фарёдлари ва ўзгармаган мавзулар

Чўлийироқ
ҲАЙРАТЛИ ҲАДЯ
Ҳар ким дунёни ўз кўзи билан кўради. Юқорида мен зикр этган масалада ҳам ҳар кимнинг ўз қараши мавжуд. Чунки дунёнинг битта ҳақиқати бор, аммо ҳар бир инсоннинг унга нисбатан ўз мезонлари бўлади. Бугунга қадар энг кўп гапирилган ва энг кўп ёзилган давлатлардан бири Америкадир. Кимдир уни дунёнинг енгилмас кучи, дея таъриф этса, яна кимдир орзулар ўлкаси, дейди.
Америка ва Ўзбекистон. Иккиси икки дунё. Осилсанг баланд дорга осил деганларидек, Ўзбекистоннинг баъзи жиҳатларини Америкага солиштирмоқ истади кўнгил. Бундан минг йил муқаддам илм хазинасининг соҳиби аввали Абу Райҳон Беруний ҳазратлари уммон ва денгизлар ортидаги бу ўлканинг борлиги ҳақида сўз этганларида ҳали Колумбнинг бобокалони ҳам туғилмаган эди.

Ёдгор ОБИД

Сен уйга қайтасан

Сен уйга қайтасан. Кутганларинг бор.
Давра турфароғу, озроқ ҳаяжон.
Суҳбатдан бегона бу олис диёр...
Бунда у хотира. У-ўтган замон.

Ҳатто йўл азоби, ҳатто кўз ёши -
Пиёлa тубида чойчалик эмас.
Кузатиб эзилган одамнинг боши-

Узоқ йўлда қолган тошчалик эмас.

Тақдир - очиқ эшик. Не ҳам қилардим.
Кирганнинг, чиққаннинг йўқдир саноғи.
Ўтининб, инграниб қилган тилагим -
Сенингмас, ўзимнинг юрагим доғи.

Нусрат РАҲМАТ

Таъқиб

Қодир ака шифохонада ётган пайтларида уйда тўпланиб қолган газета-журналларни кўздан кечираётганда набираларидан бири қўшнилари - Мўмин амаки тобут ясаётганини хабар қилиб қолди.

Буни эшитиб, негадир унинг эти жимирлаб кетди, вужудига нохушгина титроқ кирди, руҳи тушди. Сабабики, бундан бирор соат олдин Уста Мўмин кўчада унинг бўйини ўлчаб олганди-да. Мана, нима учун андоза олган экан?! "Наҳотки жуда афтодаҳол бўлсам", ўйларди у ўзича.

Шундан кейин паришон хаёлларини йиғиштиролмай қолди.

Қай бирига ишонса бўлади?

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити ҳақидаги маълумотларни қидириб harakat.net  деган ўзбекча бир сайтда мана бу хабар ва унга илова қилинган фотосуратни кўриб қолдим:


"26 November 2010




Кечадан бери Тожикистон пойтахти Душанбеда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига кирувчи 6 мамлакат бош вазирларининг йиғилиши бўлмоқда. Ўзбекистондан бошқа мамлакатларда берилаётган бу йиғилишга оид расмий хабарларнинг диққатга сазовор биттагина жойи бор. У ҳам бўлса, хабарларга илова қилинган расмда Ўзбекистон бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг қирғийга ўхшаб туришидир. Ўз мамлакатида бирон жойда расми ёки кўриниши берилмайдиган бош вазиримиз расмга тушишдек бахтга муяссар бўлганидан хурсандлигини яширолмаган, шекилли.

Расмни каттайтириш учун уни курсор билан босинг."

Улар айтгандай расмга ( фотосурат дейишмоқчи шекилли - А.П .) курсор ( тиғча  дейишмоқчи назаримда , сарлавҳадаги Шакват дейилгани  эса Шавкат деган исм бўлса керак- А.П.) билан босиб кўрдим.Лекин фотосуратда Ўзбекистон Бош Вазири Шавкат Мирзиёевни кўрмадим.

Абдужамил Шукуров: "Футболни танлаганимдан ҳеч қачон афсус чеккан эмасман"

Футбол оламида дунё тан олган футболчилар саноқли бўлади.
Ўзи иштирок этишга муваффақ бўлган деярли ҳар бир Жаҳон чемпионатининг "Энг зўр" тўпурарига айланганлари эса, ундан ҳам кам.
Ўз миллий терма жамоасини тўрт марта Жаҳон чемпиони қилишда ҳиссаси мислсиз бўлганлари эса, иккита ё учта.
Ногирон футболчилар орасидаги 8-Жаҳон чемпионатида 8-рақам остида, 8 та ўйинда 8 та тўп киритиб, 8 бор ғалаба қозонгани эса, умуман йўқ.

Сарвар Усмоннинг синфдоши

Саломат Исоқова билан
Ўшдаги Толстой
мактабида 8 йил бирга ўқигандик.
Синфдошим Саломат

26.11.2010

Сарвар Усмон
Бир оғир дард бор. Ирсий бу дард, одатда ёш болаларда зоҳир бўлади. Дардли боланинг танаси мўрт бўлади. Бирон нарсага уриб олган жойи дарров кўкариб чиқади. Қаттиқроқ уриб олса яра пайдо бўлади. Болани кўриб қўрқасиз. Танаси тана эмас - яралар тўплами.

Мана 6 ойдирки, руҳим мўрт. У ёққа ўгирилсам ҳам Ўшга тегиб кетаман, бу ёққа ўгирилсам ҳам.

Карвон

Ҳикоя

Чўққидаги нигоҳ


Сен ҳеч қишлоғимизга келганмисан? Келмаган бўлсанг керак-а? Ана бизнинг қишлоқ — тоғлар, дарёлар билан ўралган, қутидек-қутидек уйлар билан тўлиб-тошган. Мен ҳозир қишлоқ теграсидаги энг баланд чўққисида туриб, ҳамқишлоқларим ҳаётини кузатаяпман: анави сочлари узун, кўзлари қисиқ қиз — Чаманой, доимгидек аср маҳали ҳовлисини чиннидай қилиб супуришни бошлади.

Бир сурув қўйларни ҳайдаб келаётган, соқоллари оппоқ озғин чол — унинг бобоси. Жуда инжиқ чол, ҳамма ундан ҳайиқиб туради.

Дунё кексайдими...?

Дунё кексайдими...?

Бир кун аввал баҳор эди, ёз эди бугун эса куз.Дунё бир кунда мингга кирди...Ё, алҳазар...
Шунақа ҳам бўладими? Бир кунда минг йил яшаш...Бу яхшими? Одамлар юзга кирсалар "ўҳ-ҳў тоза кўп умр кўрди",  деб қўйишади.Ростдан ҳам бу кўпми? Ахир фасллардан бири кузнинг ўзи бир кунда мингга кирдику.Кеча эди япроқлар ям-яшил, бугун эса заъфарон.

Минг йил.Оббо, шунчаям кўп яшаб бўладими ҳаммани ва ҳаммаёқни зериктириб.Яшашдан мақсад нима? Ортда қолган элликми ё олтмиш  йиллик  зил -замбил умр хотираларини опичлаб юриш кимга керак?

Муғанний

Айланди


Далолат даркорга айланди,
Муҳаббат озорга айланди,
Хушомад изхорга айланди
Бозорлар мозорга айланди.


Ой ботиб ой ботар – кун чиқмас,
Бир ботган кўнгилдан тун чиқмас,
Ишонган Ҳофиздан ун чиқмас,
Табиблар беморга айланди.


Зоғларни сийлашар гул билан,
Мардликни ўлчашар пул билан,
Шаҳарлар шуҳрати тул билан,
Суҳбатлар қиморга айланди.

Дилмурод Саййид


Қуёш қорайган кунлар 


маиший-ҳаётий қисса

— 2 —

«Нимага ҳам бордим? Ўзи ҳам ўлиб турган экан!» деб ўйлагандир… Вой шарманда» — аёл ўзини-ўзи койир, қўйишга жой топа олмас эди.

Дилшод Шарофатни кузатганда соат кечки 9 лар бўлганди. Уйга қайтиб киргач, бардан иккинчи коньякни олди. Кейин кулимсиради: «Ичмайман, сира ичмаганман, деб шиша бўшагунча шериклик қилди. Аммо ўзи ҳам жуда таранг нарса экан, оҳ-оҳ-оҳ… Юрган эканманда мен ҳам битта сигирмижозни хотин санаб… Яна аразлашини-чи хотинчамнинг, юравер аразлаб…

"Озодлик"нинг бугунги бош мавзуси

Uzbekistan - President Islam Karimov speaks at a news briefing
after the SCO summit in Tashkent, 11Jun2010
Доҳада Форс кўрфази йўлаги муҳокама қилинади 

24.11.2010

Расмий сафар билан Қатарга борган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бугун Доҳа шаҳрида амир Ҳамада бин Ҳалифа ал-Саний билан музокаралар ўтказмоқда.

Би-би-си радиоси ўзбек шўъбаси долзарб мавзуларидан

Ўзбекистонлик ёш пианиночи Науфал Муқимий Лондонда жойлашган Steinway Hall биносида концерт берди.


Steinway Hall бинолари бутун дунё бўйлаб бир неча йирик шаҳарлар-жумладан, Нью-Йорк, Лондон, Ҳамбург, Вена, Токио ва Шанхай каби шаҳарларда ҳам бор.
Пианино ишлаб чиқарувчи Steinway ва ўғиллари ширкатига тегишли ушбу бино Лондонда 1875 да очилган ва Оврўподаги илк Steinway Hall биноси бўлган.

Белгия, Нидерландия ва Германияда жиҳодчилар қўлга олинди

Жаҳонгир МУҲАММАД: Туронзамин фарёдлари ва ўзгармаган мавзулар

Дилхирож



САВОЛ: Кузатишимча сизнинг душманларингиз жуда кўп экан. Ҳатто мухолифат орасида ҳам. Гарчи сизнинг жасоратли эканлигингизга тан беришса ҳам барибир сиз ҳақингизда яхши фикр билдирмайдиганлари ҳам анчагина эканлигини кўрдим. Буни нимадан деб ўйлайсиз? Ўз камчиликларингизни ҳам кўрасизми ёки фақат бошқаларнинг камчилигини қидирасизми? (Асламбек, 17 Май,2004 йил).


ЖАВОБ:“Дўст ачитиб айтади” деган ҳам биз, “Танқид отангга ҳам ёқмайди” деган ҳам биз…
Мен бировнинг камчилигини кўриб, айтмай кетишликни ўша одамга нисбатан душманлик қилиш деб биламан.

Нусрат РАҲМАТ

МОСКОВДАН НОМАЛАР. № 4 


Жума пешин таҳорат олиб, Аллоҳ фарзини ижро этмоқ илинжи бирла, қайдасан Московнинг масжиди жомеси, деб йўлға отлондим. Яхшилар йўл ишора қилдилар ва аларнинг шарофати ила бағоят боҳашам, босалобат масжидларини топдим. 


Художўй намозхонлар бисёр бўлуб, тоторлар, Кафказ аҳли бағоят босипо ва боғурур эрдилар, якчанд қалпоқ кийганлар кўзга кўринур, валек аларнинг либослари урунган, юпун, сақоллари поку кўрмаган эрди ва Худои таолонинг ердаги уйи, аниқроғи анинг салобати олдинда ўзларини хору хасдан беқадр, озурда, ҳуркак тутур эрдилар.

Ибратли ҳикоятлар

СИР

Искандар Зулқарнайн ўзига яқин кишилардан бирига кўнглида яшириб юрган бир сирини айтиб, уни сақлашни, ошкор қилмасликни қайта-қайта таъкидлаган эди, лекин у Искандарнинг сирини узоқ сақлай олмай ичи пишиб бир дўстига айтди. Дўсти бир кишига, у киши яна бир кишига айтди. Шундай қилиб, сир ҳаммага ошкор бўлди. Сирининг ошкор бўлганидан ортиқ даражада ғазабланган Искандар устози Арастуга:

— Эй ҳаким, кишининг сирини фош қилганга қандай жазо бериш керак?

Абдуманноб Пўлат оламдан ўтди

Хабарларга кўра мухолифатчи Абдуманноб Пўлат оламдан ўтган.

Унда жумладан қуйидагилар баён этилади:

"15 йилдан бери муҳожирликда АҚШда яшаётган "Бирлик"нинг асосчиларидан бири, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг асосчиси Абдуманноб Пўлат ярим йил давом этган оғир касалликдан кейин бугун Вашинтгон вақти билан эрталаб, Тошкент вақти билан кечқурун оламдан ўтди.

Орзиқул Эргаш

Мантиқ

Ҳарчанд уринмасин, суҳбатдоши чалғимади.
– Бўпти, ака, бу гапларни қўйинг, фойдаси йўқ, – деди шартта унинг сўзини бўлиб. – Ижоддан гапиринг. Сизу биздан қоладигани – ижод!
“Бошланди, – деди юраги бeзиллаб. – Ажаб, сизу биздан дeяптими?”
– Э, нимасини гапирай, Козимбой. Бин нарсалар қоралаб ётибмиз. Сизга қизиғи йўқ...
– Э! – Козим ҳайратланган қиёфада унга қадалди. – Бизга қизиғи йўқми? Одамни xафа қилманг-да, Шавқи ака!
– Айтмоқчиманки...

Би-би-си радиоси ўзбек шўъбаси хабарларидан

Америкада чоп этилувчи нуфузли Glamour журнали Қирғизистон Президенти Роза Ўтинбоевани "Йилнинг энг буюк аёллари" рўйхатига киритган
Халқаро журналнинг рўйхатидан жами 18 давлатнинг аёл раҳбарлари ўрин олган.
Уларнинг орасида яна Олмония канцлери Ангела Меркел, Аргентина, Либерия, Коста Рика президентлари, Словакия, Бангладеш, Австралия Бош вазирлари ва яна бошқа аёл лидерлар бор.

"Озодлик" радиоси хабарларидан

Рим  Папаси  ҳимоя  учун  презерватив  қўллашни оқлади 

БМТ нинг ОИТС га қарши кураш агентлиги — UNAIDS Рим Папасининг касаллик юқтириш хавфига қарши баъзан презервативдан фойдаланишига изн берганини олқишлади.

Агентлик раҳбари Майкл Сидибе Женевада берган баёнотида Папанинг сўзлари ОИТСга қарши курашда “сезиларли даражада илгари силжиш” бўлганини айтди. Унга кўра, масъулиятли жинсий алоқа ОИТС ва ОИТВ олдини олишда жуда муҳим рол ўйнайди.

Абдуқодир Сатторов

ЙЎТАЛНИНГ ДАВОСИ БОРМИ? 


Бисмиллохи рахмонир рохийм.

 Нафас олиш системаси организм  билан ташқи мухит ўртасида  газ алмашинишини таъминлаш вазифасини  бажаради. Бу системага бурун  бўшлиғи, хиқилдоқ, трахея ( кекирдак  ва бронхлардан таркиб топган хаво ўтказиш йўлларидан) хамда ўпка пуфакчалари-альвеолаларидан иборат респератор бўлимларидан ташкил топган.

Биз биринчи галда хиқилдоқни кўриб чиқсак , у нафас йўлининг бурундан кейинги қисми бўлиб, овоз пайдо қилувчи апарат хамдир.

Абдукарим Мирзаев


Виждонин сотганлар, ётиб «отганлар…»

Виждонин сотганлар, ётиб «отганлар…»
Шайтонга қўл бериб, кулиб қотганлар.
Энг якин дўстига тошлар отганлар,
кимга ўхшайди?!
Менга
Сизга
Бизга ўхшайди!..
Қўлида гул билан ёрин кутганлар.
Бесабаб, бегунох қонлар ютганлар.
Ўзини рад этиб, ўзга етганлар.
кимга ўхшайди?!
Менга
Сизга
Бизга ўхшайди!..

Ёдгор ТУРЛИБЕКОВ

Иноятов ва Матлюбовда ҳалиям имконият бор

Ўзбекистонда қонунчилик ва Давлат Конституциясини ўрганиш  ташвиқот ва давлат сиёсати даражасига атайин айлантирилмаган, бундай вазият хеч шубҳасиз албатта инсонга  бўлган унинг хуқуқ ва ҳурматларининг оёқости қилиниб тобталишига  олиб келади.
Худди шундай шароитдагина Ўзбекистондаги якка ҳукмронлик ўзининг  эркин ривожланишига эришади  ва у аста-секин мамлакат қонунчилик ва Давлат Конституциясининг ер билан  яксон бўлишига олиб келади.


Бунда эришилган пировард натижа мамлакатни бошқаришдаги юқорида  айтилган энг муҳим ва ҳал қилувчи  омил Президентнинг қўлидаги эрмак  учун ясалган ўйинчоғи бўлиб қолаверади.

Дилмурод Саййид

Қуёш қорайган кунлар 


маиший-ҳаётий қисса


— 1 —


«Учратдиму қолдим балога, учрамасанг яхши бўларди!» Қўшиқдан.

ШАРОФАТ дардини кимга айтишни билмас, суянай деса, бу шаҳри азимда тоғи йўқ. Арз қилмаган жойи қолмади ҳисоб, ҳатто радиога, газетага борди. Натижа чиқмади. Ишдан ноҳақ бўшатилган аёлга амалий кўмак берувчи кучли қўл топилмади. Лекин «Чиқмаган жондан-умид!» — дейдилар. Шикоят ёзиб, яна газетага борди. Шикоятни ўқиб чиққан мухбир йигит унга чин кўнгилдан ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

ЮСУФ ЖУМА

Одамзот

Одамзот – хум,қай бирин

Ичи тўла жавоҳир.

Ҳар бир сўзи тиллодир

Ҳар бир фикри эрур дур.


Одамзот – хум, қай бирин

Ичи тўла шарбатдир.

Ҳар бир сўзи асалдир,

Ҳар бир фикри лаззатдир.

Жаҳонгир МУҲАММАД: Туронзамин фарёдлари ва ўзгармаган мавзулар

Ватан


Инсоннинг киндик қони оққан ерни Ватан дейдилар. Бу тор маънодаги тушунча ва бу Ватан ҳақидаги ҳақиқатни тўла қамраб ололмаган тушунча. Инсоннинг бешик ва тобут орасидаги йўлини Ватан дейдилар. Бу кенг маънодаги тушунча ва Ватан ҳақидаги ҳақиқатни унуттиришга қаратилган тушунча. Хўш, ундай экан аслида Ватан нима?
Ватан бир миллатнинг ўзлигини, кимлигини, тилини, маданиятини яшатган ҳудуд.

Ватан бир миллат тоғларининг салобатига маҳлиё бўлган, ирмоқларининг оқишидан мусиқалар тинглаган, қушларининг сайрашига маст бўлган, тупроғининг тафтидан умид олган муборак заминдир.

Носир Зокирни оқлашибди, ура! Ие, тўхта...

Таниқли  санъаткор, журналист ва мухолифатчи   Носир Зокир оқланибди   деган хабарни эшитгандаги менинг шодлигим қай даражадалигини тасаввур қила олмайсиз.

Наҳотки, Ўзбекистондай мамлакатда адолат тантана қила бошлади.Айби йўқ айбдорлар устидан очилган сохта жиноят ишлари ҳаракатдан ётқизилгани ҳақиқатдан ҳам оламшумул янгиликмасми ахир?

Қолаверса,  Носир Зокир "Озодлик" радиоси орқали   2005 йили Андижон фожеаси ҳақида биринчилардан бўлиб бонг урган жасур журналист.

Нурилла Остонов

"Худога шукур қилиш керак!"

Одам боласи қандай шароитда бўлмасин, ҳамма нарсага кўникади. Унинг яшовчанлиги ҳам ана шунда. Оҳ-воҳ қилади, ўзини тўрт томонга уради, кейин ҳамма қатори аравасини судраб юраверади.

Подшо бир кун гадо бўлиб уйғонади, гадо бир кун келиб подшолик тахтига ўтириши мумкин. Замонлар, маконлар айланаверади, насллар, фасллар алмашаверади, лекин бандаси тушмагур ўша-ўша ношукурлигича қолаверади. Чунки онакалони Момо Ҳаво жаннатда юрганига шукур қилмай таъқиқланган мевадан татиб қўйган-да!

Абдуқодир Сатторов

 CАДОҚАТЛИ ДЎСТ ВА ...

Бобу-л “КОФ” қалб боби,ит фарсий сак дер ва туркий ит дер (“Рисолаи Сайдиййа” китобидан)


   Ит энг қадимги хонаки  хайвон  бўлиб,у қадимий ибтидоий одамларнинг  хам энг яқин кўмакчиси бўлган.У  ов қилишда ёрдам беради.Уларни бошпанасини қўриқлаган.Итларни 300 дан ортиқ зоти бўлиб , улар  хизмат итлари,кавказ ,Ўрта  осиё овчаркалари  ,док,искович ва  манзарали текса,балонка  зотларига ажратилади.Зодсиз уй итлари эса кўппак дейлади.Уларни хаммаси бир аждод –хатто бўридан тарқаладиганига  ишонгин келмайди.

Қурбон Ҳайитингиз муборак!

Муборак кунларда яхши ниятларни дилига жо этган барча ватандошларни, миллатдошларни, дўсту ёр, биродарларни Қурбон Ҳайити билан чин кўнгилдан муборакбод этамиз.

 Неки орзу умид қилган бўлсангиз шу азиз кунлар шарофати билан амалга ошсин.Сафардагиларнинг  йўллари осон, шифоталабларнинг дардлари енгил бўлсин, бошига мушкулот тушганларнинг оғир кунлари ёруғ кунларга алмашсин илоҳим!

Кураш майдонида аёл журналистлар


Ўзбекистон: Тележурналистлар Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова Миллий телерадиокомпания раҳбариятига қарши норозилик акциясини тайёрламоқда


“Ёшлар” телеканалининг журналистлари Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқулова 6 декабрь куни соат 12:00 да Тошкентдаги Мустақиллик майдонида ўзларининг фуқаровий ҳуқуқларини талаб қилиб пикет ўтказишни режалаяптилар. Акция давомида улар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания раҳбарлари мансаб ваолатларини суистеъмол қилаётгани борасидаги фактларни очиқламоқчилар. Ўзларининг режалари ҳақида журналистлар Ўзбекистон пойтахти ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаевни хабардор қилдилар.

Каримов Кремл билан иттифоқчиликни унутди

15.11.2010
Фаррух Юсуфий

Дмитрий Медведев Ислом Каримовга Россия ва Ўзбекистон ўртасида Иттифоқчилик шартномаси имзоланганининг 5 йиллиги муносабати билан табрик йўллади. Ўзбекистон раҳбари бу табрикномага нафақат жавоб йўлламади, балки Кремл раҳбарининг табриги ўзбек матбуотининг диққатидан ҳам четда қолди.

Дмитрий Медведевнинг табрикномаси “Шартнома Россия-Ўзбекистон алоқаларининг ҳар томонлама, изчил ривожланишининг давом этишида муҳим аҳамият касб этади”, деган сўзлар билан бошланади.

Диктатура дастёри - Ўткир Ҳошимов ҳақида

Эри тез -тез калтаклаб турадиган айрим хотинлар тўғрисида гап кетгудай бўлса: ўзи ўша фалончанинг хотини калтак емаса бадани қичиб туради, дейишади.Буни қарангки айрим "мухолифатчи"лар,  "ижодкорлар" орасида ҳам ўшандайин  калтак емаса аллақаери қичиб турадиганлар бор шекилли.Шундайлар ҳақида сўз сўнггида икки оғиз гап айтаман.Ҳозирча эса Ўткир Ҳошимов ҳақида.

Ўзбекистон диктатурасининг дастёрлари жуда кўп.Уларнинг ҳар бири вазифасини хожасига содиқ адо этаётгани боис ўзбек жамияти қарамликдан қутулиш ўрнига аксинча тобора тобелиги ортиб бормоқда.

Сенат раиси хароб бўлди

Тошкентдан саройга яқин манбанинг бизга маълум қилишича Олий Мажлис сенати раиси Илгизар Собировни лавозимидан олиш масаласи ҳал этилмоқда.

 12 ноябр куни Ўзбекистон Олий Мажлисининг қўшма мажлисида нутқ сўзлаган президент Каримов¸ тиббий комиссия президент ўз вазифасини бажаришга нолойиқ¸ деган хулосага келган тақдирда президентлик ваколатининг Сенат раисига топширилишига оид Конституцияга ўзгартиш киритишни таклиф қилганди.

Нусрат РАҲМАТ

МОСКОВДАН НОМАЛАР
№ 3

Пайшанба бирла жума ўтди. Аввал худога шукроналар ўқуб, бундоқ фароғатдан бенасиб қилмагайсан, ямон ҳамроҳ, ҳамхона офати жондур, андин ўзинг сақла, дедим, аммо билурсизларким, бандаси беқаноатдур, ношукурдир.

Уч шаби рўз кечган эрди зиқ бўлдим, дилим косаси ҳасратга тўлди. Тағин тангрига илтижо этдим: «Москов шаҳринда забони узилган гунгга, қулоғи қирқилган карга айлантириб қўйма.Ғариблик бирла мусофирлик азоби устихондан ўтди. Бир сўфитабиат ҳамроҳ юборким, ул мўмин бирла адолат, диёнат ва охират ҳақинда суҳбатлар қурайлик».

Алишер Таксанов:Кто такой Ислам Каримов?

Психологический портрет узбекского лидера через призму его политики

Привыкший быть пешкой в чужих руках, легко может стать и шашкой.
Владимир Туровский, Канада

Мне приходилось читать некоторые книги/материалы, посвященные Исламу Каримову и его политике, и в них давалась оценка гениальности/мудрости/прозорливости этого человека, поскольку тот создал нечто уникальное в мировой цивилизации, например, узбекскую модель развития и определил курс страны на Великое будущее (хотя туда же уже столетиями отправляют народы и социалисты, и коммунисты, и фашисты, и монархисты).

Одамийлик мулки

«Лекин, очиғини айтганда, бундай хислатларнинг баҳоси ошиб кетди. Жуда оз кишилар бундай феъл-атворларга эгадирлар. Дўсту улфат, ошна-оғайнилар орасида бир-бирига лаганбардорлик қилмайдиганлар, бирининг айб ва қусурларини наридан бери ёймайдиганлар, ҳасад қилмайдиганлар жуда озайиб кетди. 
Дўст-улфат, ошна-оғайнилар ичида, ҳеч шак-шубҳасиз, ҳасадгўйлар, ғаразгўйлик билан иш юритиб, айб ва қусур бўлмаган бир ҳаракатингни айб ва қусур деб гап тарқатувчилар ёҳуд табиий лаганбардорлиги туфайли қусур ва айбларингни юзингга айтмайдиганлар бор. Мана шундай сабабларга кўра Довуд Тоий инсонлардан ажрашиб кетган эди. Ўзидан: «Нега инсонлар билан ош-қатиқ бўлмайсан?» деб сўралганида шундай жавоб берганди:

Ўтинбоева: ўзбекларнинг таҳқирланаётгани ҳақидаги хабарлар нотўғри

Қирғизистон Президенти Роза Ўтинбоева
 фикрича, халқаро журналистлар
ва экспертлар ҳақ эмаслар
Қирғизистон Президенти Роза Ўтинбоева мамлакатда ўзбек миллати вакиллари ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилаётгани, июн ойидаги ҳодисаларда аксар ўзбеклар айбдор топилаётгани борасидаги хабарлар асоссиз деди.


Қирғизистон раҳбарига кўра, халқаро журналистлар ва экспертлар ўзларининг баҳоларида ҳақ эмаслар.
Президент Роза Ўтинбоева Қирғизистонда ўзбеклар камситилаётгани борасида Бишкекда ўтказилган ҳакамларнинг мажлисида гапирган.

Ёдгор ТУРЛИБЕКОВ

ҚУРОЛ КИМГА КЕРАК, НЕГА БИЗДА У ЙЎҚ ?


Қурол қачон ва нимага керак буни оддийгина мисолларда ва осон билиб олса бўлади.Тирик ҳайвон ва қушларни ўлдириш учун инсонлар турли қуролларни ўйлаб топишган ва уни доим қўллаб келадилар.

Кейинчалик инсонлар, ҳатто қавм ва давлатлар ўртасидаги турли сабаблар билан томонлар ўртасидаги бўлган урушларда инсонларни тезроқ ва кўп миқдорда нобуд қилувчи автомат ўқ отувчи қуроллар ва пулемётлар устига боринки, кучли бомбалар ҳам ихтиро  қилинди.

Зебо Мирзо

Деразамни чертиб...


Деразамни чертиб, ёмғирлар ўтди,
Кечагина бизлар қолдирган издан,
Паришон боғларни туманлар ютди,
Севгилим, не кечди хаёлингиздан?

Ташлаб кетганида маъюс турналар,
Ичида йиғларкан ҳатто тоғлар ҳам.
Севгилим, нечундир бағрим тирналар,
Кўзингиз ногаҳон тортмадими нам?

Дарахт шохларига қўнади бир қуш,
Ёмғирлар тагида ивиб, жунжиккан,
Балки у мендирман, кўраётиб туш,
Яна олислардан сизга кўз тиккан?

Нурилла Остонов

САМИН ( Ҳажвия )


Самин чаққон билан болаликдан бирга ўсганмиз. У ёшлигидан спортга қизиқиб кетди. Шунчалик қизиқдики, мабодо ярим тунда Самин чаққонни уйғотиб: "ўн йил олдин фалон футбол ўйини қандай бўлган?"-деб сўрасангиз, ҳеч янглишмасдан ким ютганлигини, қайси футболчи сариқ, қайсиси қизил чипта олганлигигача айтиб беради.

У мени кўрса яқин қадрдонини учратгандай хурсанд бўлади, камида бир соатсиз ундан қутилиб кетиш қийин бўлади. Менинг феълим юмшоқ, Самин чаққон учун итоаткор қулоқ тайёр, гапираверади, гапираверади, охири чидаб бўлмас даражага етганидан кейин хафа қилиб қўйишдан қўрқиб, узр сўраб "Давомини кейинги сафар гапирарсан", — дея зўрға қочиб қутиламан. Кейин икки кун давомида Самин чаққоннинг гапларидан гаранг бўлиб юраман.

O´zbek filmlari

Suyunchi (1970)


40 yil muqaddam suratga olingan ushbu film hanuz o’zbek xonadonlarida sevib tomosha qilinadi. Film rejissor Melis Abzalov tomonidan ishlangan. Bosh rollarni Zaynab Sadriyeva, G’ani A’zamov, Ikroma Boltayeva, Husan Sharipov, Noila Toshkanboyeva, Abdurahim Abduvohobov, Maxsum Yusupov ijro etgan. Ularning ayrimlari bugun oramizda yo’q…

Наманган мулозимлари киракашларни овламоқда

12.11.10 00:57

Uznews.net - Наманган жарима майдончаларидаги автомобиллар сони аллақачон тахминан 5000га яқинлашиб қолган. Шаҳар ҳокимияти автомобил эгаларига катта миқдорда жарима солган ва автомобил эгалари бу жарималарни тўлаб, машинасини олиб кетиш имкониятига эга эмас.

Ўзбекистонда енгил автомобилга эга одамларнинг кўпчилиги учун одам ташиш гоҳида бирдан бир даромад манбаи ҳисобланади.

Шеърлар

 Х А Й И Т    О Л  Д И 

Каттамиз  ёзиб   фармон


Хайит  деб  қилди  эълон.


Хар  галгидек  байрамга


Эркинлик  бизда   қурбон. 


Туғри  сўз катта гуноҳ


Сиғиниш  айб  батамом.


Унга  қарши гапирган


Охирати  кўп   ёмон. 

Жаҳонгир МУҲАММАД

ЗАМБУРМАСАЛ


СВЕТ

Кир ювиладиган Тоғорани деворга осиб қўйдилар. У қуёш нурида қизиб, роҳатланиб ётар ва ёнида осиқлиқ турган Ўроғу Аррага мақтанарди׃

-Мени сизлардан ҳам тўрроққа ва тепароққа осиб қўйишди. Бундай ҳурмат ва эҳтиромга етиш осон эмас. Кир ювилганда мен сувни ташқарига сачратмасликка уринардим. Эгамга шу хислатим ёққан бўлса керакки, менга бу қадар ҳурмат кўрсатди…

Чаққон мухбир нима дейди?

Эсимда, ўқитувчимиз дарсга қўлида журнал билан кириб келарди. Ўқитувчи ва журнални алоҳида-алоҳида тасаввур қилолмасдик ҳам. Қаттиққўл устоз столига ўтирар экан, йўқлама (э-келинг, шуни борлама дейлик) ни бошларди. 


Дарсга келмаган ўқувчиларга минус қўйиларди. Бундан-да, даҳшатлиси дарсни ўз вақтида қилмаганимиз учун “2” олиш ва унинг журналга босилиши нақ фожеа эди. Ҳа, мактаб ҳаётининг темир қонуни шу! Бугунчи? Келинг, бугуннинг айрим манзараларини тасвирлашга уринамиз. 

Елизавета II Facebookда қайддан ўтди

Шеърият

Кетдинг… ҳар қадаминг эзиб бормоқда
Пора бўлган ишқим бўлакларини.
Кетдинг… аммо кўнглим сезиб бормоқда
Бошини берк этар йўлакларингни.
Кетдинг… ҳар қадаминг этмоқда йироқ
Орзуим, умидим, қувончларимни.
Бермоқда янгича ситаму қийноқ
Ўлдириб бирма-бир ишончларимни.
Кетдинг… ҳар қадаминг орасига бир
Сочиб бормоқдасан бахтим поралаб.
Яна не юз билан дея, бу тақдир,
Бахтли яшашимни қилурсан талаб.