ЎЗБЕКНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШГА ҲЕЧ КИМ ВА ҲЕЧ НАРСА ҚОЛМАДИ ДЎСТЛАР!
Ким ва нима десанглар мен розиман, ишонсангиз виждоним ўртаниб ва бутун вужудим азобланганидан ушбу гапларим ўлсам ичимда қолиб кетгунча уни тириклигимда сизларга айтмай кетишга ортиқча чидолмадим, сабрсизлигим, беадаблигим ва тилимнинг заҳарлиги учун мени шундай яратиб қўйган оллоҳнинг ўзи кечирсин дейман.
Ўзбеклардай катта бир миллатнинг бир лаҳза қийналишини мен истамайман, ҳаммаси етар майли оғзимдан қора қоним келсин, майли оллоҳимнинг бу гапимга ғаши келса мени миллион эмас, миллиардлаб йил оловининг энг зўр жойида куйдириб ёндирсин.
Жаҳонгир МУҲАММАД׃ “ҚИЁМАТ КУНИ” (13)
Блогда ёзиб борилаётган тарихий-замонавий роман
Кимдир “Бу не ҳикмат?”, деб ажабланади.
Кимдир ўзига кўрсатилган ишоратни кўради.
Уларнинг орасида ўжарлари ҳам бор. Улар адашганлар…
-13-
Вашингтон, 2005 йил, 5-май
Атрофда одамларнинг кўзи кўрмайдиган шарлар. Ҳар бир одамга биттадан шар. Бу кўринмас шарларга эшиклар ўрнатилган. Биттасидан кирилади ва иккинчисидан чиқилади. Кириш эшигига рўпара келиб қолганларга ичкарида етти сония вақт берилади. Бу ташқаридаги бир сонияга тенг. Уларга ана шу вақтда нариги дунёнинг жаннату дўзахи кўрсатилади. Кейин улар ташқарига чиқиб, кўрганларини “ҳазм этадилар”.
Кимдир ўтмиш ва келажак кўз олдимдан бир сонияда филм каби ўтди, деб қўя қолади.
Кимдир “Бу не ҳикмат?”, деб ажабланади.
Кимдир ўзига кўрсатилган ишоратни кўради.
Уларнинг орасида ўжарлари ҳам бор. Улар адашганлар…
БОҒБОН
Богимизнинг иктисоди
Батамон чаток экан.
Келажаги порлок юртнинг
Халки оч, кашшок экан.
Богбонимиз – иктисодчи,
Мухандис хам ёзувчи.
Мева бермас унинг боги
Уруги анко экан.
Батамон чаток экан.
Келажаги порлок юртнинг
Халки оч, кашшок экан.
Богбонимиз – иктисодчи,
Мухандис хам ёзувчи.
Мева бермас унинг боги
Уруги анко экан.
Ўзбек ҳамма жойда ўзбек эканда...
Бугун тўйга кетяпман.Йўқ, бу унақа никоҳ ёки бўлмаса ҳатна тўй эмас, шунчаки туғилган кун.Лекин туғилган кунга юздан ортиқ одам таклиф қилинган.Шундай бўлгач тўйда.
Ҳа, юзта одамга дастурхон ёзишнинг ўзи бўладими?Айниқса Авропа ё АҚШда бунинг учун бир ресторанга шунча одамга буюртма берилади, санъаткорларни энди қўяверасиз."Фалон пулга Ўзбекистондан чақиртирдим" деб мақтаниш керакда, тўғрими?
Яқин танишимнинг тўйга жўнатаётганини эшитиб, ўйга толдим.

Абдуқодир Саттаров
ЯНТОҚНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ
Туятикан дейди кўпчилик бироқ.
Ҳарорат бобида ўртача доим,
Тозалар,қилади яна мулоим
Йўтал учун яхши кўрсатади наф,
Чанқоқ бўлса уни тандан қилар даф.
Юз грам ундан ичилгани чоқ,
Сафро хилтин тандан қувлайди йироқ...
Жаҳонгир МУҲАММАД
ЗАМБУРМАСАЛ
ҚОН ТОРТАДИ
Қонга беланган Болтани ҳамма сўка бошлади. Лекин бирдан ғиз-ғиз этиб ҳавони кесганча Пичоқ ўртага чиқди׃
-Биринчидан, Болта деган отлари бор, бу бизнинг фахримиз! Иккинчидан, Болта дейилганда ҳаммага титроқ киради. Учинчидан, Болта жанобларидан бизнинг умидимиз жуда катта.
Пичоқнинг нутқини эшитиб ўтирган Қошиқ япалоқ бошини қимирлата бошлади.
-Нега лапанглаяпсан, Қийшиқ қошиқ?-деди унга Вилка.

ФУРҚАТ КАБИ
Кўп йил ватандан йироқда
Юрибман фурқат каби.
Таьзиримни хуп едим, бунда,
Чунон ғурбат каби.
Не килишни билмай қолдим
Чорасиз дардга ухшар.
Ётиш, туриш - банги мисол
Мастлик аломат каби.
Юрибман фурқат каби.
Таьзиримни хуп едим, бунда,
Чунон ғурбат каби.
Не килишни билмай қолдим
Чорасиз дардга ухшар.
Ётиш, туриш - банги мисол
Мастлик аломат каби.
Нусрат РАҲМАТ: МАҲВ БЎЛГАН ШАҲАР
"БЕҲБУДИЙГА БАХШИДА” ҲИКОЯЛАР ТУРКУМИДАН
Душман маҳв этган шаҳар ор-номуси топталган қизга ўхшайди.
Лев Толстой
Урушни ҳамиша ёмон одамлар бошлашади, аммо унда асл инсонлар нобуд бўлади.
Эрнест Хемингуэй
1868 йилнинг айни тут пишиғи маҳали кекса Cамарқанд қаттол душман кўланкасидан сесканиб тушди; аниқроғи, титраб кетди. Манфур ёв аллақачон Зарафшон дарёсидан ўтган, Чўпонота ёнбағирларида чодир тиккан эди.Ҳамма қатори сокингина рўзгурзонлик қилиб келаётган аҳли Самарқанд дилига ғулғула солган ҳолда гармон чалишар, қийқириб, рақсга тутшишарди.

Тоғбой АБДУРАЗЗОҚ
ҚИЗИМ СЕНГА АЙТЯБМАН, КЕЛИНИМ СЕН ЭШИТ
Билиб қўй! Буни сенга атаб ёзябман. Чунки, энг яқин дўстим сенсан. Қизим, сенга айтябман келиним, сен эшит, деганларидек, бошқалар эшитса ҳам майли.
Қанчалик суҳбатимиз сирли бўлмасин, бари-бир мендан аразлаган кунинг рақибларимга етказишинг муқаррар. Шу сабаб айтаманки, ичимдаги ашаддий душмоним ҳам сенсан.
Буни ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.
Нима қилишим керак?
Домла
Йигирма йил Домла халкни
Узининг фанига укитмок истар.
Кафедра атрофини сим билан ураб
Бизларни билмасга ухшатмок истар.
Домлага хеч карши булманглар, дейди.
Бу китобда каршилик ёзилган эмас.
Узининг фанига укитмок истар.
Кафедра атрофини сим билан ураб
Бизларни билмасга ухшатмок истар.
Домлага хеч карши булманглар, дейди.
Бу китобда каршилик ёзилган эмас.
“Жаҳоннома” саҳифаларида носиёсий латифалар
ҚОЗОН…
Қозон қорнини ушлаб қаҳқаҳа отиб куларди.
-Нега кулвоссан?-деб сўради ундан Ўчоқ.
-Кўрмаяпсанми, ходаларни бир томонга ташлаб, болор кўтариб келишмоқда, оғзингни каттароқ оч!
Шу пайт Ўчоқ ҳам қаҳқаҳа уриб кула бошлади.
-Йиғлашинг керак-ку, нега кулвоссан кулбости?-деб сўради ўзини кулгидан аранг босган Қозон.
-Кўрмаяпсанми, Қора қозон, болорга керосин сепишмоқда, энди тагинг роса қизийдиган бўлди-да!

Тутқун қушнинг ўгитлари ( ҳикоят )
Жалолиддин РУМИЙ
Бир киши ҳийла билан бир қушни тузоққа туширди. Қуш тилга кириб, унга ёлворди:
– Эй улуғ инсон, сен катта-катта ҳўкизлару қўйларни, туяларни сўйиб единг. Бу дунёда уларга тўймадинг. Кичкинагина қушни еб тўярмидинг? Агар мени қўйиб юборсанг, сенга учта насиҳат айтаман. Сен уларга амал қилсанг, оғиринг енгил бўлади. Биринчи ўгитни қўлингда туриб айтаман, агар маъқул бўлса, мени қўйиб юборасан. Иккинчисини том устига, учинчисини эса анави баланд дарахтга қўниб, айтаман.
Одам қушни маҳкам ушлаб:
– Қани, айт-чи, насиҳатларингни ёқтирсам, сени қўйвораман, – деди.
Замонавий шеърият
Пахта ва мода
Кузги мода хафталиги
Кузги мода хафталиги
Тошкент узра ўтмоқда.
Бу тадбирга Гугуш хоним
Раҳнамолик қилмоқда.
Бу тадбирга Гугуш хоним
Раҳнамолик қилмоқда.
Милан, Мадрид, Рим Парижга
Таклифлар жўнатилган.
Казолар келиши учун
Катта пул ажратилган.
Таклифлар жўнатилган.
Казолар келиши учун
Катта пул ажратилган.
Мехмонларни шахсан ўзи
Кутиб олиб, кузатмоқчи.
Ўзи тиккан кўкрак очиқ
Кўйлаклар кўрсатмоқчи.
Кутиб олиб, кузатмоқчи.
Ўзи тиккан кўкрак очиқ
Кўйлаклар кўрсатмоқчи.
Жин инсонларга зиён етказадими?
Абдуқодир Саттаров, “МАЛҲАМ” халқ табобат маркази раҳбари, халқ табиби.
Ҳаётимизда жинларнинг борлигига кўп далиллар бор. Биз кўзга кўринсак улар кўринмай яшайдилар. Масалан, электир энергияси бизга кўринмайди, унинг борлигини чироқ ва бошқа нарсалар таъсиридан биламиз. Шунга ўхшаб жинлар хам кўзга кўринмайди.
Жинларнинг инсонларга ўхшаб ёлғончиси, ҳазилкаши, ростгўйи бўлади. Масалан, Андижондаги бир хонодонда онаси фолбинликни жуҳуддан, қизи эса мусулмон фолбиндан “бўйнига олган”. Натижада жинлар ўртасида уруш келиб чиқиб ,бу уруш натижасида она ва бола доимо муроса қилолмайдиган, оилада бир-бири билан уришадиган бўлиб қолган.
Жаҳонгир Муҳаммаддан сўрашди...
-Ассалому алейкум ҳурматли Жаҳонгир ака. Агар сиздан Гитлер, Сталин ва Каримов шеър ёзган деб уларнинг шеърларини таржима қилиш сўралса, буни бажарган бўлармидингиз? Раззоқ.
-Бундай ишни бажариш инсондан жуда ва жуда тубанлашишни, виждонсизликни талаб қилади. Дунёда талантли инсонлар тиқилиб ётибди. Шоир деганнинг ҳам, шеър ёзадиган одамнинг ҳам сон-саноғи йўқ. Агар муҳит ва шароит бўлса ҳар қандай одам ҳам шеър ёза олади.
Шундай экан, қотиллар ҳам, қабиҳлар ҳам бир нарсалар ёзиши мумкин. Бир кун келиб Каримовнинг ҳам шеърлари пайдо бўлса, асло ажабланмайман. Саддам Ҳусайн ҳатто роман ва саҳна асарлари ҳам ёзган.
Ў З Б Е Г И М …
Э.Воҳидов шеьрига ўхшатма
Давлати бўлди мустақил
Ўзбекистон ўзбегим.
Озод эмас аммо халқи
Эрксиз инсон ўзбегим.
Марказқўм каби раҳбарлик
Қилар девон ўзбегим.
Kўп нарсалар « Эски тозу
Эски ҳаммом » ўзбегим.
Давлати бўлди мустақил
Ўзбекистон ўзбегим.
Озод эмас аммо халқи
Эрксиз инсон ўзбегим.
Марказқўм каби раҳбарлик
Қилар девон ўзбегим.
Kўп нарсалар « Эски тозу
Эски ҳаммом » ўзбегим.
Ҳазратқул Худойберди
Бу Баҳодир Файз деган одам шундай катта нарсага қўл урибдию аммо МУХОЛИФАТ Тарихини яхши билмагани ва керакли барча адабиётлардан фойдаланмагани учун жуда кўп нарсаларни бузиб, яқин тарихни ўз билганича талқин қилиб, катта бир савоб ишни расвои радди қилибди.
Энди бу расво қилинган нарсани бутун дунёга тарқатиб уни ўзи ҳам, буларни тарқатаётганлар ҳам расво нарсани дунёга ёйишга ҳиссса қўшмоқдалар. Мен бу нарсаларни ичидан бир жойини мисол келтираман холос:
Бу одам мен асос солган ва кейин бу масалани ривожлантириб, Ўзбекистондаги барча (!!!) жамоат ташкилотларини ўз даврасига тортган Миллий Мажлис масаласида шундай ёзибди:

Сайтимизга тўсиқ қўйилган
Хурматли Ризобек!Тузукмисиз?
Ишлар билан чарчамай юрибсизми?
Ризобек , икки кундан буён "Замондош" сайтига кириб бўлмаяпти .Авваллари мен доим "Туранзамин"ни очиб, ундан "Замондош " деган ҳавола орқали осонгина кирар эдим.
Мана икки кунки иложи йўқ, боиси "Туранзамин"дан
"Замондош" деган жойни топиб бўлмаяпти.Тўғридан -тўғри кириб бўлмайди,сабаби бизларда тўсиқ қўйилган.

Зебо Мирзо
Тўкилиб қарайсан...
Нигоҳингда мунг,
Юрагимга ботиб бормоқда ҳайҳот.
Севгим,
Кўзингдаги шафқат не учун?
Бахтсиз бир аёлга
Ўхшайман наҳот?
Менга бундай боқма,
Менга кулиб боқ,
Руҳимга тўкмагил надомат ва ғам...
Нигоҳингда мунг,
Юрагимга ботиб бормоқда ҳайҳот.
Севгим,
Кўзингдаги шафқат не учун?
Бахтсиз бир аёлга
Ўхшайман наҳот?
Менга бундай боқма,
Менга кулиб боқ,
Руҳимга тўкмагил надомат ва ғам...
Шоир Пилдир Қумғон билан бўлғон ё бўлмоғон сўйбат
Шу кунларда шоир Пилдир Қумғоннинг пайдар-пай ва пойма-пой гапларидан баҳраманд бўлишаётган мўхлислари у табаррўк зот бирлан бир машварат қилиб, муддаҳоларини кўпчиликка тахдим қилинишини сўрашиб ётадурлар.
Биз ул зотни қидириб-қидириб, итолмас манзилдан топишга муяссар бўлдиқ.Итолмас манзили қаёнда дейсизда.Итолмас манзили жа олисда, бировни оёғи тугул, овози ҳам етмас ташландиқ бир совуқ томонларда.У яхларда айтишларича яхмалах отадиган майдонлар чандон кўп, деб эшитганимиз бор эди.

Буларнинг қайси гапига ишонса бўлади?
Баъзи мавзулар шу қадар долзарбки, ўқувчилар уларни қайта-қайта эътироф этадилар ва такроран эълон қилинишини сўрайдилар.Бугун ҳукмингизга ана шундай мавзулардан бирини изоҳлари билан бирга ҳавола этяпмиз.Келгусида шу каби мақолаларни "Сиз сўраган мавзу" рукни остида эълон қилиб бормоқчимиз.Сиз яна қайси мавзуни такрор кўтарилишини истардингиз? Таҳририят.
* * *
Исмат Хушев бирмунча муддат аввал:
* * *
Исмат Хушев бирмунча муддат аввал:
"Мамадали Маҳмудовга ўхшаш фидойи ва истеъдодли ёзувчисини ҳибсда сақланиб қолишида бефарқ қараб турган бу Уюшма ва унинг раиси Абдулла Орипов бутун ўзбек халқининг чексиз қаҳру ғазабига муносибдир. Биз Абдулла Ориповнинг раҳматли Эмин Усмон ҳақида "Озодлик" радиосига берган интервюсида "Эмин Усмон ким ўзи? Биз уни танимаймиз", деган гапларини ҳали унутганимиз йўқ", -дейди Исмат Хушев.
Ёдгор Турлибеков
Каримов сохта обрўни нимадан олади?
Менинг айтмоқчи гапларим шу эдики, айнан тушунарли ва келажакни кенг ёритаоладиган билимдон сиёсатчи олим ва ўткир журналистлар ва халқимиз севган катта санъат арбоблари ҳам республика ичкарисида бошқа обрўга эга зиёли кишилар ҳам кўплаб топиладилар.
Аммо, оммавий ахборот воситаларига интервью беришда ўзларини баъзида жуда эҳтиёткорлик билан тутиб, кичик давраларда бизларга ўхшаган халқ ва ватан тақдири олдида ўзларини тутолмай воқеъликни очиқ-ойдин тутақиб танқид қилиб ташлайдиган кишилар устидан кулишни ҳам унутмайдилар.

Нурилла Остонов
Оғзингизга балеқ!
Ёшлигимдан яхши тарбия кўрганман. Кейинчалик Макаронка, Сталинславский, Кўчимский, Карнегир деганларнинг тарбия ҳақидаги китобларини кўп варақлаб, ҳижжалаганман. Макаронканинг номи машҳурлигидан ҳатто кўчаларга ҳам қўйилган. Унча-мунча жойларда унча-мунча гапларни гапиришга тарбиям йўл қўймайди. Шунинг учун каллайи саҳарлаб кун бўйи рўй бериши мумкин бўладиган кўнгилсизликларнинг олдини олиш учун яхшилаб сўкиниб оламан.
Кейин кундузи бирортаси дилхиралик қиладиган бўлса, "Пагойи гуфтагем!" дея ўз ишимни давом эттиравераман.

...ga maktub
Salom qadrdonim.Taxminan menga shunaqa desangiz buladi dustim.
Ertak so'ylamakni to'xtating menga
Asl basharangiz ko'rsating menga
Yo'qsa aldamoqni o'rgating menga
Yuraksiz yashashni ko'rsating menga
Men esa sizga qarata shunday deyman.
Meni bilganim bekor
Meni yozganim xato
Uylaganim yolg'ondur
So'ylaganim to'qima
aziz do'stim mendan kech
Xatlarimni o'qima.
Ertak so'ylamakni to'xtating menga
Asl basharangiz ko'rsating menga
Yo'qsa aldamoqni o'rgating menga
Yuraksiz yashashni ko'rsating menga
Men esa sizga qarata shunday deyman.
Meni bilganim bekor
Meni yozganim xato
Uylaganim yolg'ondur
So'ylaganim to'qima
aziz do'stim mendan kech
Xatlarimni o'qima.
Нурилла Чори
Лўлитопмаслик чол (ҳикоя)
Ўшанда нима бўлган, буни ёлғиз Эгам билади, яна Қулмат чол билан ити билади. Бошқалар ҳам билишга билади-я, аммо уларнинг на кўзлари, на қулоғи ва на тили бор. Ҳа, айтганча, уларнинг туққанидан тонган этаги йиртиқ қизи, шалварини кўтариб чопиб юрган ўғли йўқ.
Поданинг ортидан таёғини судраб бир чиққанида ойлаб кетадиган қизғалдоқлик Қулмат подачи пешонаси тиришиб, буришиб, бурни оқиб мўйловига тушиб, соқолини кўз ёшлари ювиб, эшонларнинг пойқадамига ширбоз-бўрдоқи, олабош-қорабош қўйларни сўйиб, муллаларнинг этагини кўзига суртиб юрди.

Яшасин юртбошимиз!
Ўзбек бўлди анча ҳор
Чет элда қул, мардикор.
Тўй қилолмас бечора
Қорни оч, бир пулга зор.
Кўпаймас нон - ошимиз
Яшасин юртбошимиз!
Билмас қайга қочишни,
Кимга дардин айтишни,
Қайнатай деб қора қозон
Қай бисотин сотишни.
Шоир Пилдир Қумғон ҳангомаси ( ҳажвия )
Шоирларнинг тури кўп бўларкан.Уларнинг ҳаммасиям бошқаларга ўхшаган одамлар бўлсаларда, лекин ички дунёлари турлича бўларкан.
Қирқ йил аввал учта шиғир ёзиб, Валакисаланг Ғилай деган тахаллусга эга бўлган ана шундай шоирлардан бири ўзига ўхшаганлардан уч -тўртта шогирдлар ҳам орттирган экан.Унинг шогирдлари Валакисаланг қаерга борса ортидан жойнамоз кўтариб югуришар экан.Сабаби соясида туриб намоз ўқисак зора жаннатга тушармиканмиз, деб умидвор эканлар.

Би-би-си Жаҳон хизматининг молиявий манбаси ўзгармоқда
Британия ҳукумати ва Британия радиокорпорацияси - Би-би-си раҳбарияти Жаҳон хизматининг келажакдаги молиявий таъминоти борасида келишувга эришганлар.
20 октябр куни Британия ҳукумати яқин келажакка мўлжалланган давлат бюджети харажатларини қисқартириш режасини эълон қилди.
Расмийларга кўра, давлат бюджети дефицити ҳамда мамлакат миллий қарзини қисқартиришга мажбурлар, буларни қоплашга ҳар йили 43 миллиард фунт стерлинг ёки 65 миллиард доллар сарфлашга тўғри келмоқда.
Бахмаллик ўқитувчиларни прокурор оёғини ўпишга мажбурлашди
Uznews.net – Жиззах вилоят ҳокимлиги, бундай бўлиши мумкин эмас демоқда, жабрланувчилар эса бунинг ҳақиқат эканлигини айтмоқда: Бахмал тумани ҳокими олдин ўқитувчиларни калтаклаган, кейин эса уларни прокурор ва милиционер туфлисини ўпишга мажбур қилган.
Бахмал туманининг 39-ёшли хокими Акмал Абдуллаев айни давом этаётган пахта терими мавсумида ўқитувчиларни калтаклаш ва хўрлаш айбловларига жавоб бермасдан, бир неча кун давомида жойида топилмади.
Бахмал туманининг 39-ёшли хокими Акмал Абдуллаев айни давом этаётган пахта терими мавсумида ўқитувчиларни калтаклаш ва хўрлаш айбловларига жавоб бермасдан, бир неча кун давомида жойида топилмади.
Абдуқодир Саттаров: Такаббурлик ҳақида
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!
Ҳалол молдан қилинган ҳайру-садақа уни камайтирмайди, нуқсонга бошламайди. Бунда кечиргувчи бўлса, Оллоҳ унинг иззат ҳурматини факат зиёда этади. Банда Оллоҳга қанчалик камтарлик қилса, ўзини ҳокисор тутса, Оллоҳ унинг даражасини кўтаради…
Ҳадиси шариф
Таккаббурлик илм давраларида ҳам ҳавфли иллатдир. Каландимоғ одам ўзини ўргатувчилар рутбасидан юқори қўяди.
Туркман-ўзбек дўстлиги қуюқлашган сари борди-келди қимматлашмоқда
Замира Шукур
19-20 октябр кунлари Ўзбекистон президенти туркманистонлик ҳамкасби таклифига мувофиқ Хоразмнинг Шовот туманига туташ Тошҳовуз шаҳрида “Туркман-ўзбек дўстлиги” фестивалида иштирок этади. Бу фестивал, Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳаммедов муносабатларидаги иттифоқчиликнинг кучайиб бораëтгани аломати сифатида талқин этилмоқда.
Туркманистоннинг, асосан ўзбеклар истиқомат қилиб келаëтган Тошҳовуз шаҳри, собиқ иттифоқ ҳудудларида яқин ўн йилликларда кўзга кўринмай қолган дўстлик фестивалига ҳозирлик кўрмоқда: шаҳарнинг кўпдан асфалт ҳидини унутган йўллари асфалт кўрмоқда, бўëқ кўрмаган томлари рангга кирмоқда, чанқаб ëтган ҳовуз ва фаввораларига сув тўлмоқда; шаҳар ўз тарихида кўрмаган дабдабали меҳмонхона ва ресторанларга макон бўлмоқда.
Дардимни кимга айтай ? ( воқеий ҳикоя )
Бизнинг чет элда жойлашган матбуот ширкатимизни Ўзбекистон ичида ҳам, ташқарисида ҳам кўпчилик билмайди.Аммо "номи улуғ, сурпаси қуруқ" дегандай жимжимадор ва жарангдор оти бор: "Демократия овози"...( исмлар ва номлар ўзгартирилган, чунки мени ҳам пул, деб бирмунча йил аввал ҳамкасбимни гумдон қилишган каби зимдан йўқ қилиб юборишларидан қўрқаман ).
Дарвоқе, ширкатимиз номини "Демократия овози" , дедим.Аслида уни "Емократия томоғи", деб аталса дуруст бўларди.Чунки четдаги ўша ширкатимизнинг энг катта бошлиқларини лақиллатиб, сал қуйироқдаги соҳибчаларимиз минглаб доллар халқ пулини жиғилдонга урадиларда.

ЮСУФ ЖУМА
Қолмагандек оламда
Ҳақ йўлидан озмаган.
На дўст қолди, на душман
Йўлимда чоҳ қазмаган.
Шукур имон йўлида
Қадам ташлаётирман.
Чохлардан омон чиқиб
Ҳамон яшаётирман.
Ҳақ йўлидан озмаган.
На дўст қолди, на душман
Йўлимда чоҳ қазмаган.
Шукур имон йўлида
Қадам ташлаётирман.
Чохлардан омон чиқиб
Ҳамон яшаётирман.
Дунёнинг дарвозаси ( ҳикоя )
Саратонннинг иссиғига чидай олмаган қишлоқ одамлари кеч тушиб, ҳаво салқин бўлишини кутиб ётган маҳал Назар домланинг уйидан қий-чув овоз эшитилди. Бу ғала-ғовурларга кўникиб қолган қўшнилар: «Назар ичиб келиб хотинини яна дўппослаяпти, ҳеч ақл кирмади-да, бу бетавфиққа, Худонинг берган куни шу ҳол. Фарзандлари бўй чўзсаям, уруш-жанжалини канда қилмайди-е, тавба», дея жанжалга аралашиш бефойдалигидан ғўлдирашиб қўйдилар.
Орадан бир кун ўтиб, тонгда Назар домланинг уйидан яна йиғи товуши эшитилди. Девор-дармиён қўшни Шомурод уйдан чиқаётган овозни эшитдию, жаҳлланиб ўрнидан турди. Қўшнисининг уйига етгач, дарвозасини тепиб кирди.
Хато чиқди...Собянин Москов мэрлигига номзод эмас - ми?
Жума оқшомидаги янгиликларда Россия федерал телеканали Москва мэри номини шошинқираб хато эълон қилиб юборган.
"Россия24" ТВси, Вести FM ва яна бошқа кўплаб ОАВлар Сергей Собянинни Москва мэрлигига номзодини Москва Давлат думаси депутатлари тасдиғига Россия Президенти Дмитрий Медведев тавсия этгани хабарини зумда тарқатишди.Ҳатто ҳали бердисини айтиб улгурмасдан , айрим ўзбек интернет нашрлари ҳам бу ҳақдаги хабарни кўчириб босишди.

ПАРҲЕЗИНГДАН ЎРГИЛДИМ (Ҳажвия)
Тавба, қайси дўхтирга борсам, қадрдонидай кутиб олади. "Сиз бизнинг касалимизсиз, – дейишади ҳамдардлик билан елкамга қоқиб. – Юрак уриши тезлашган, жигар ишдан чиққан, буйрак фаолияти сустлашган, талоқ..."
Хуллас, қон томирларим тромб бўлган, умуртқа суягим қийшайган, ўт халтамда тош бор, кўричак қисталоқ ёрилай деб турибди! Қайси бирини даволатай?
Бу дардни бошидан кечирган танишлар табибга боришни маслаҳат беришди.

Зоти ўшанақалар - ми?
Қирғизистонда ҳокимиятга келиш учун нафақат икки миллат бир бири билан қирпичоқ бўлиб ётибди, балки миттигина мамлакатчада кўпчиликни ташкил этувчи қирғиз миллатининг ўзи ўзаро ҳар онда рақибини бўғизлашга тайёрлигини кўриш мумкин.
Йигирма тўққизта фирқа гўёки турли дастурлар билан қирғиз халқига жаннатни ваъда қиляпти.Аслидачи? Аслида эса уларнинг ҳар бирининг илинжи бир курсили амалга илиниш.Агар шундай бўлмганда эди бири қўйиб бошқаси Москвага ғизиллаб учавермасмиди?Майли , улар амалпараст эканлар, "қўйни ҳам, эчкини ҳам ўз оёғидан осадилар", дейилганидай ниҳояга эришадилар.Бизнинг ўзбекларчи, ўзбекистонликларчи?

Саъдина Бобомуродова: Турнагулга келаман
Қора тош...
Ниҳоят, етти кeчаю етти кундуз ёққан ёмғир бугун тўxтади. Савр шамоли қора булут-чодирларини шошиб йиғиштира бошлади. Самонинг биринчи-яшил қатлами узра офтоб чарақлади. Дов-дараxтлар, майса-гиёҳлар кўзларида, лабларида шудринг-ёш билан уни ярлақади.
Эски ён дафтарчаларимни варақлаб турсам, бир дона қуриган, ҳиди йўқ бинафша гул чиқди. Япроқларига "1982 йил, 2 апрeл. Қоратош. Мулла Мансур бобо" дeб ёзиб қўйган эканман.
Каримов Ўтинбоевани сайловлар билан табриклади
![]() |
| Аввалроқ БМТ минбаридан гапирган Каримов Қирғизистон жанубидаги зўравонликлар юзасидан халқаро текширув ўтказишга чақирган |
Президент Ислом Каримов Қирғизистоннинг ўтиш даври президенти Роза Ўтинбоевага навбатдаги табрик телеграммасини йўллаган.
Унда жаноб Каримов қирғиз ҳамкасбини парламент сайловларининг тинч ва демократик ўтгани билан табриклаган.
Ёдгор Обид
Шоир бўлдим...
Шоир бўлдим, нима бўлдим, гўр бўлдим,
Дунё кўриб - кўролмадим, кўр бўлдим,
Сароб экан ишонч билан боққаним,...
Умрим сўнгги пешонаси шўр бўлдим.
Нега келдим, нима билан кетарман,
Бўшлиққа қўл чўзиб фарёд этарман,
Бутун умрим алдов экан, нетарман...
Кеза-кеза на қир ва на ўр бўлдим.
Шоир бўлдим, нима бўлдим, гўр бўлдим,
Дунё кўриб - кўролмадим, кўр бўлдим,
Сароб экан ишонч билан боққаним,...
Умрим сўнгги пешонаси шўр бўлдим.
Нега келдим, нима билан кетарман,
Бўшлиққа қўл чўзиб фарёд этарман,
Бутун умрим алдов экан, нетарман...
Кеза-кеза на қир ва на ўр бўлдим.
Эҳ, не кунларга қолдик-а?
Яқинда мусофирчиликда юриб,тасодифан бир ўзбекистонлик йигит билан учрашиб қолдим.Салом-алик қилиб танишгандан сўнг,болалардан нечта деб сўрадим.Йигит бироз ўнғайсизланиб,ҳали уйланганим йўқ деб жавоб берди.Ёши 30 га кирибди,йўқчилик боис уйли-жойли қилишга ота-онасини қурби етмагандан йигит ўзга юртларда мардикорлик қилиб юрибди.Ишлаб,пул йиғиб,кейин уйланаман дейди.
Илгарилари ўғлини ёши 20 дан ўтар-ўтмас ота-оналар: “Ўғлим,мана ёшинг ҳам фалонга борди,кел бошингни иккита қилиб қўяйлик,танлаганинг бўлса айт совчиликка борайлик,ахир халқ маломат қилади-я”-деб,ҳаракатга тушиб қолишарди.
Соғинч қатралари
Соғинч ҳамон мени қийнамоқда. Тақдирнинг армон шодаси ҳатто уйқумдан уйғотиб, тинч қўймайди. Қаламдан олайми яна аламни? Муҳаббатда зор юрагимни орзулардан олиб, яна ғамга солайми? Соғинч ширин бахт экан.
Сизни соғиндим, бахтимсан, деган сўзни соғиндим. Айрилиқ азобидан юрак толаларим куйиб бормоқда. Ҳижроннинг чўлу-саҳросида қолдим. Қалбимни яна армон қамраб олмоқда. Баҳору-кузлар ортидан умрим ўкинч билан ўтиб бормоқда. Аммо бир кун кўз ёшларим тугаб, бардошим сўнгида бахтим кўринар. Не қилай, кўнглим тубида армонга беланган муҳаббатим ҳамон унсиз йиғлайди, бу армонлар шунчалар чексиз..., тубсиз..., бироқ юрагим оташ севгидан умидвор.
Шеърият
ТАСКИН
Таскин бермай қўйди энди шеърлар ҳам,
Таскин бермай қўйди энди шеърлар ҳам,
Йиллар юрагимни янчайверади.
Чучуклашиб борар бийрон тиллар ҳам,
Юрак ҳам сиқилиб санчайверади.
Шоирлар ўлмайди, истеъдоди ҳам,
Борича умрга кўнаверади.
Афсуски, дунёда менсиз-сенсиз ҳам,
Мангу қуёш чиқиб сўнаверади.
Бақиев қайтса нима бўлади?
Шу йилнинг апрел ойидаги қонли тўнашувлардан сўнг Қирғизистон Президентлигидан четлатилган Қурманбек Бақиев тарафдорларидан иборат "Ата журт" партияси пардамент сайловларида энг кўп овоз олганлиги айтилмоқда.
Ғалаба қилганлари ҳолда Бақиевни Президентликка қайтариб олиб келишни айтган партия раҳбарларидан бири Қамчибек Ташиевнинг видеолавҳаларидаги режалари амалга ошса нима бўлади?
Жаҳонгир Муҳаммаднинг "Қиёмат куни" асари ўқувчилар мунозарасида
Assalomu alaykum hurmatli Jahongir aka!Uslubingiz menga Paulo Coelho uslubini eslataypti. Uning “Zahir” degan kitobi bor, juda mashhur. O’qigan bo’lsangiz kerak. U ham aniq bo’lgan, boshidan o’tgan voqialar bilan bo’lmaganini aralashtirib yozadi. Juda katta problemalarni kiritib ketaveradi. O’qish ham oson. Men hozir Dan Brownning “The lost symbol” kitobini o’qiyapman. Bu ham shunaqa.
Men ingliz tilini uncha yaxshi bilmasam ham menga tushunarli qilib yozligandek. Siz ham kitobingizni ingliz tiliga tarjima qilsangiz ana shunday mashhur bo’ladi.
Men ingliz tilini uncha yaxshi bilmasam ham menga tushunarli qilib yozligandek. Siz ham kitobingizni ingliz tiliga tarjima qilsangiz ana shunday mashhur bo’ladi.
Озодлик Бекорчиси - Мирзиёевнинг нуфузи ошмоқдами?
![]() |
| Куннинг бекорчиси Фаррух Юсуфий |
Фаррух Юсуфий
Салом, муштарий! Сизни ва “Бекорчилик”ни бошлаб берган Сарвар Усмонни анчагина баракали бўлган биринчи “бекорчилик” куни билан табриклайман. 12 октябр куни “Озодлик Бекорчиси” масъулияти менга юклатилди ва камина билан ҳам гурунглашишга истак билдиришингизга умид қиламан.
Видолашув нутқи
Ёшлигимдан ҳиндча киноларни яхши кўраман. Уларнинг азбаройи таъсирчанлигидан кўз ёшларимни тиёлмайман. Бир томонда адолатнинг поймол қилиниши, бир томонда қабиҳ ниятли кимсаларнинг кирдикорлари одамнинг юрагини эзиб юборади.
Фильм қаҳрамони аввал ноҳақликка учрайди, унда бир йиғлаб оламан, кейин полиция орқасидан тушади. Аслида полиция билан фильм қаҳрамони битта душманни турли томондан излаб юради-ю, иккови ҳам бурнининг тагидаги жиноятчини тутолмайди. Кейин полиция барчасига қўл силтаб қаҳрамонни қувиб кетади.

Нусрат Раҳмат: Московдан номалар
Нўмир 1
Ушбу номаи безабонни узоқ Москов шаҳринда мусофирчилик ситамин тортиб турғон Абу Улуғ ибн Раҳматулло ва дағи Нусратилло ас Самарқандийдан деб биладурсизлар.
Аллоҳу таолога ва боз Муҳаммад ибн Алайҳиссаломга минг қатла шукроналарким, аларнинг муборак паноҳларида сиҳат-саломат рўзгургонлик қилиб юрибдурман. Илло, ҳеч нарсадан зориқиш йўқдур; яккаю ягона муҳтожлик гўдаклар ва қавмларнинг дийдорларидур. Зеро, машойихлар (аларнинг руҳини ўзи боқий қилгай) инчунин демишларким, мусофир бўлмасанг, мусулмон бўлмағайсан!
АҚШга доимий кетишни истовчи ўзбеклар сони ошмоқда
Замира Шукур
5 октябр куни АҚШ Давлат Департаменти 2012 йил “Турли Миллат Вакиллари учун Иммиграцион Визалар” - Грин Кард лотереясига рўйхатга олиш даврининг бошланганини эълон қилди. Сони йил сайин кўпайиб бораëтган Америкага кетиш орзусидаги ўн минглаб ўзбеклар учун ўз омадларини синаб кўриш учун яна бир ойлик муҳлат бошланди.
Zamondosh.jpg)

.jpg)

.jpg)

.jpg)

.jpg)

.jpg)