"Замондош" видеолавҳаларини К+ телеканалида кўринг

"Замондош" ТВ  асосчиси,  мустақил журналист Ризо Обид  К+  Ҳалқаро телекомпаниясининг  махсус лойиҳасида иштирок этиб, "Халқ репортёри" деган шарафли номга сазовор бўлди.

У тайёрлаган видеолавҳалар   К+ телеканали орқали намойиш этилди.

Айниқса унинг "Ватанни озод кўргим келади", "Дил яраси", "Орол муаммоси инсоният - муаммоси" каби  видеолавҳалари томошабинлар томонидан юқори баҳоланди.
Ризо Обид видеолавҳаларини  К+ телеканалининг  мана бу манзилдаги "Халқ репортери" саҳифасида  ҳам томоша қилишингиз мумкин:


http://www.narodrep.tv/17-06-2010

"Хьюман Райтс Вотч": "Қирғизистонда ўзбекларга қарши янги ҳужумлар"

Ўш
HRW халқаро инсон ҳақларини сақлаш ташкилотининг айтишича, қирғиз муваққат ҳукуматининг вазият осойишта эканига оид даъволарига қарамай, Ўш фуқаролари шафқатсиз ҳужумларга тутилган, калтакланган ва зўрланган. 

Халқаро ташкилот вакиллари шоҳидлар билан суҳбатлашиш ва инсон ҳуқуқларининг топталиш ҳолларини ҳужжатлаштириш учун 16 ва 17 июн кунлари Ўшнинг бир қанча ҳудудларига сафар қилишган.

Ўзбек ва қирғизлар Москвадаги Кўргазма Марказида тинчлик ҳақига тиловат қилишди

Халқаро Амнистия халқаро тергов ўтказишга чақирмоқда


Гувоҳлар даҳшатли 
зўравонликлар
ҳақида гапиришмоқда
Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қирғизистон жанубидаги зўравонликлар юзасидан холис халқаро тергов ўтказишга чақирган.

"Фақат халқаро текширувгина барча тарафлар назарида холис ва ишончли деб кўрилиши мумкин. Бу мамлакатда тинчлик ва қонун устиқорлигини ўрнатиш учун жуда ҳам муҳимдир", деб айтган Халқаро Амнистиянинг Марказий Осиё бўйича эксперти Мейзи Вайшудинг.

Ўш ва Жалолободда вазият барқарорлашаяпти. 17 июн хроникаси

Ўшга инсонпарварлик ёрдамлари етиб кела бошлади.Ўшга инсонпарварлик ёрдамлари етиб кела бошлади.
17.06.2010
Расмий маълумотларга қараганда Ўш ва Жалолободда вазият нисбатан барқарорлашиб бормоқда. Шаҳарнинг у ёки бу қисмида баъзан ўқ овозларини эшитиш мумкин. Хабарларга кўра, бу ҳарбийлар томонидан ҳавога қарата отилаётган огоҳлантирувчи ўқдир.

18:00.
БМТ расмийси Қирғизистон жанубида содир бўлган қирғинлар оқибатида 400 минг одам мамлакатни тарк этишга ёки хавфсиз жойларга қочишга мажбур бўлганини айтди.

Тошкент қирғиз муваққат ҳукуматини ожиз, деб атади

Кеча, 17 май куни Қирғизистон муваққат ҳукуматининг фаолиятига расмий Тошкент қандай баҳо бераётгани маълум бўлди.

Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонасида маълум қилишларича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи муовини Абдулазиз Комилов 15 июнь куни Тошкентда дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар, хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказди, дея хабар беради Азия-плюс.

Акбарали Орипов

Англадингми?

Ёзи ўтди киши ўтди, келмас баҳор англадингми?
Фитналарга олам тўлди, алам тўлди, англадингми?

Бири тулки, бири хўкиз, бири чаёнга ўхшайди,
Киборларнинг бари махлук, бари ялок, англадингми?


Келишолмас бари жоҳил, бари ман-ман мухолифин,
Кўпи ялтоғ кўпи айғоғ, сенам жоним англадингми?

Сўзлари зўр! Тиллар бийрон! Қалб эса ҳаста,
Қатор-қатор муртадлардан бўлдим зада, англадингми?

Қирғиз хунрезлиги CNN нигоҳида

Жаҳонгир Муҳаммад: Нега?

Ким билан гаплашманг “Нега?” дейди. “Нега бу хунрезлик юз берди?” Бу саволнинг жавоби ойдинлашиб бўлди. Лекин бошқа негалар ҳам шунчалик кўпки, қайсидан бошлаб, қайси билан тугатишни билмайсиз.

Бу савол ҳар лаҳзада мени ҳам қийнайди. Бир неча кундирки, ухлай олмайман. Саволларимга жавоб топганим билан чора тополмайман. “Нега?” деган савол юрагимни эзиб ташлайверади.

-Нега Ўзбекистон ҳукумати Қирғиз Муваққат ҳукуматига Ўш ва Жалолободда тинчликни ўрнатиш, айбдорларни топиб жазолаш масаласида конкрет ёрдамлар таклиф этмаяти? Қўшин киритмасин, лекин амалий ёрдам бериши мумкин-ку?

Қирғизларнинг "мама Розаси"

Ўш ва Жалолобод вилоятлари, умуман Қирғизистонда рўй бераётган хунрезликларнинг бош айбдори ҳозирги муваққат ҳукумат дейилаётган гуруҳ раҳбари Роза Ўтинбаева.

Нега, десангиз ёдингизда бўлса "Озодлик" радиосининг азиз  вип-меҳмони бўлган Ўтинбаева давлат бошқаруви ҳақида хаёллари билан ўртоқлашар экан, унинг ғоят бўш асосли эканини аён этганди.

Ўшандан кейин Қирғизистонда Бақиев диктатурасига қарши тўполонларни бошлаган Ўтинбаева ўзи ҳам боши берк кўчага кириб қолганини ва ундан чиқиш йўлларини тополмай бошвоқсиз бир ҳолга тушганини кўрсата бошлади.

Ўшликларни ўзбек чегарасига етказиш даромад манбаига айланмоқда

Фаррух Юсуфий

Айрим хабарларга кўра¸ ўзбек қизларини Ўзбекистон чегарасигача олиб бориш учун 500 дан 2000 долларгача ҳақ сўралмоқда.

16.06.2010 

Қирғизистон жанубидаги айрим ҳарбийлар олти кундан бери давом этаётган хунрезликлардан қочишга уринаётган ўзбекларни Ўзбекистон чегарасигача олиб бориб қўйиш учун пул талаб қилмоқда. Бу ҳақда Ўшда қуршовда қолиб кетган ўзбекалар маълум қилишди.

Ўшда ўзбекларга ҳужум қилаётган оломон ва Қирғизистон армияси формасини кийиб олганлар қуршовида қолиб кетганлар орасида Ўшга тадбиркорлик юмуши билан келган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.

БМТ: 275 минг инсон ўз яшаш жойини тарк этди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигига кўра, Қирғизистон жанубидаги зўравонликлар туфайли ўзларининг яшаш жойларини тарк этган инсонлар сони 275 мингга етган.

Халқаро Қизил Хоч ташкилоти ўз ихтиёрида аниқ рақамлар бўлмаса-да, Қирғизистондаги этник зўравонликларда қурбон бўлганлар сони юзлаб эканини айтган.
Қирғизистон расмийларига кўра, қурбонлар сони 170 дан ортган, икки мингга яқин киши яраланган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши Қирғизистондаги вазиятни муҳокама этган, кенгаш мамлакат жанубида рўй бераётган зўравонликларни қоралаган.

Максим Бакиев Британияда ушланди

Қирғизистонда апрел ойида ҳокимиятдан ағдарилган собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев Англияда ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Кенишбек Дуйшебаев маълум қилди. Дуйшебаевга кўра, Максим Бакиев Англия жанубидаги Фарнборо аэропортига учиб келганида ушланган.

У махсус учқичда келиб, Британия ҳукуматидан бошпана сўраш ниятида бўлган, деб билдирди Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари.

Сизнинг ёнингиздамиз !

Азиз қирғизистонлик миллатдошлар!

Биз сизларнинг бошингиздан кечаётган қайғули фожеаларни юракдан ўтказиб, мислсиз оғриқ туюб турибмиз.

Дунёни бевафо аташади.Ҳақиқатан ҳам шундайлиги яна бир бор тасдиғини топмоқда.Чунки бир ҳовучгина тахтталаб, мансабталаб ёвуз ниятли  инсонлар истаги йўлида ҳеч бир гуноҳсиз сиз каби миллатдошларнинг қонлари тўкилмоқда.

Лекин бу дегани бегуноҳ инсонлар қонини тўкканлар жазосиз қоладилар дегани эмас.Албатта кимки ҳимоясиз кишиларга, хусусан оналарга ва уларнинг гўдаклари жонигаки кўз тикибди, уларга ҳам улкан  жазо муқаррар.

Қирғизистон хунрезликлари

Унинг бошида ким турибди? Ўзбекистонга қочиб ўтганларнинг тақдири нима бўлади? Ёвузликларда ким айбдор? Бу саволлар ҳозирча очиқ қолмоқда...Таҳлика эса ҳамон тингани йўқ



* * *

* * *

* * *


* * *

* * *




*            *                    *

Жаҳонгир Муҳаммад

ЮҲОЛАР ҚУРБОНИ

Ўшда ва Жалолободда ўлганларни яратган раҳматига қовуштирсин! Саргардонлик азоблари остидагиларга ўзи бардош берсин!


Ўлганлар ҳозир, мана шундай даҳшатли хунрезлик билан ўлмасликлари ҳам мумкин эди. Лекин минг афсус! Қувғин исканжасида қолганлар мана шундай азобларни  кўрмасликлари ҳам мумкин эди. Лекин минг афсус!

Инсон махлуқлар орасидаги энг ёвузи экан. У нафақат ҳайвонларни, балки ўзи каби оддий одамларни ҳам сўйиб юборишга қодир, сангруҳ жонзот  экан. У манфаат йўлида қанчадан – қанча бегуноҳлар ўлиб кетишига кўз юма оладиган, ўзи каби инсонларнинг азоби устида кула биладиган  бадбахт экан.

Ризо Обид: Оломоннинг хатоси

Ўшдаги, Жалолободдаги  умуман Қирғизистондаги   фожеалар ҳақидаги даҳшатли хабарларни эшитиб, ўзингни қўярга жой тополмайсан киши.Қани эди овозинг етса-ю ҳамма-ҳаммага: тўхтанглар, икки миллатни гиж-гижлашаётганини англанглар, дея етказа олсанг.

Одамларни хунрезликни тўхтатишга чорлаш шиорини ташлайсан. Юрагингдаги гапларни уқдириб, фожеалар олдини олгинг   келади.Лекин қаёқда дейсиз.Аксига олиб ўзимизнинг калласи катта "даҳо сиёсатчи"лардан бири ахборот агентиман деганга ўхшаганлар  ҳар бир янги ўликни пойлаб ўтирган одамкушга ўхшаш таассурот уйғотади.Ахир бундай кезда фожеалар кўламини ёйиш эмас, унинг олдини олиш чоралари ҳақида йўл -йўриқлар кўрастилса дуруст эмасми?

Қочқинлар

БМТнинг қочқинлар комиссарлиги қаерда?
(Туронзамин). Ўзбек чегара хизмати Андижон вилоятида болалардан ташқари 35 мингга яқин қочқиннинг рўйхатга олинганини маълум қилган.
Россия эса Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги манбаъ(?)ни рўкач қилиб қочқинлар сони 75 минг кишига етгани хабарини тарқатди.
Қирғизистон муваққат ҳукумати бўлса Ўзбекистонга ўтганлар сони 6 минг эканлигни айтди.
Хуллас, ўн қўл қилганини чап қўл билмайдиган вазият. БМТнинг қочқинлар комиссарлиги нима билан банд, Худо билади.
Ўзбекистонда қолаётган қочқинларнинг аксарияти аёллар ва кексалардан иборат эканлиги ва уларнинг орасида ҳам орасида яраланганлар борлиги айтилмоқда.

Ўшга халқаро қўшин киритиш масаласи 14 июн куни ҳал бўлади

Kремл раҳбари Ўшга 
қўшин киритиш масаласини Ислом Каримов билан маслаҳатлашиб ҳал 
қилмоқчи.Kремл раҳбари Ўшга қўшин киритиш масаласини Ислом Каримов билан маслаҳатлашиб ҳал қилмоқчи.
13.06.2010 

Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати маълум қилди. Айтилишича¸ 14 июн куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлат расмийлари учрашиб¸ Қирғизистон муваққат ҳукуматининг Ўшга ҳарбий куч йўллаш сўрови юзасидан қарор қабул қилади.

13 июн куни Россия президенти Дмитрий Медведев Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан телефон орқали боғланиб, Ўшдаги қонли воқеаларни муҳокама қилди.

Ўш вилоятидаги воқеалар: кун манзараси

Кўпчилик ўшликлар учун шаҳар кўчаларидаги ҳарбийлар таҳдид манбаи бўлиб кўринмоқда

11.06.2010 

Сарвар Усмон

Ўшда "қонли жума" тугаб¸ вилоятга яна тун қоронғулиги чўкди. Вилоятнинг аксар туманлари кунни Ўш шаҳридан кўра тинчроқ ўтказган бўлса-да¸ қонли воқеалардан саросимага тушган одамлар кўнглига тунда бизни нималар кутмоқда¸ деган қўрқув кўланка ташлаб турибди.
11 июн – кун давомида Озодликка ўнлаб ўшлик қўнғироқ қилди.

Баъзи ўшликлар билан ўзимиз боғландик.

Ўшликларнинг айтишича, шаҳарнинг аксар маҳаллаларида тартибсизликлар юз бергани йўқ.

What is the best way to change the situation in Uzbekistan?


What is the best way to change the situation in Uzbekistan? from ZAMONDOSH /Rizo OBID on Vimeo.

Халқ табиби ва руҳшунос олим тавсиялари

     Абдукодир Сатаров Нурмухаммад ўғли рухшунос олим, халк табиби,*МАЛҲАМ*ҳалқ табобат маркази рахбари  

ШИРИНМИЯНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИ 

       Арабча номидан сўрасанг нишон,
      Уни «сус» дейдилар, сўзимга ишон.
      «Асл ус-сус», деганда томирин англа,
      «Томсум» хам тиб ичра машхуру аён.

Арабчада «сус», русчада «солодка» деб, кўп ерларда уни чучукмия хам деб аташади. Мааллий халкларнинг купчилиги уни кизилмия деб хам аташади.

Жаҳонгир Муҳаммад

НЕГА БУНДАЙ?

Ўзбекнинг ишлари қизиқ. Ҳамма бир-бирига таъна қилади׃
“Нега қўзғалмайсан, ётаверасанми?”
“Қачон бош кўтарасан?”
“Шунча золимликлар бўлмоқда, нега жимсан?”
“Ҳеч бўлмаса қирғиздан ўрнак олмайсанми?”
“Нега бунча ковла-ковла қиласан?”
“Бир-бирингни егунча бирлашсанг бўлмайдими?”

Кейин “Нега қўзғалмайсан?” деган одамнинг ўзи қўзғалмайди.

Ҳайит Ғафур

Муштумзўр меҳмоннинг ташрифи

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти йиғилиши баҳонасида бошқа президентлар қатори Имомали Раҳмон ҳам Тошкентга келади деган гаплар бор. Балки у орада вақт топиб Ислом Каримов билан алоҳида ҳам учрашиб қолар.Учрашув қандай ҳолда кечишини четга сурайликда, бу икки президентларнинг узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган ўзаро уруш-жанжали, шахсий адоватлари, ўзбеку тожиклар истамасалар ҳам бу икки халқ орасида маълум қийинчиликлар ва совуқ муносабатларни келтириб чиқарганлигига эътибор берайлик.

Жаҳонгир МУҲАММАД

ЎЖАРЛИК ВА ИНЖИҚЛИК ҲАҚИДА

Муроса ва келишув туфайли кўп нарсага эришилади, деб айтилади. Лекин инсон феълида шундай хусусиятлар борки улар муроса ва келишувни рад этиш учун ишлайди. Масалан, Ўжарлик …

Характеримиздаги бу белги ҳар доим бўртиб туради.

Ўзбек дегани ўзига бек, ўзига хон деган маъноларни ташийди, деб баъзан ғурур билан ёзамиз. Лекин ўжарлик кўпинча ана шу ўзига беклик ва ўзига хонликни емириб келаётганини эса ўйлаб ҳам кўрмаймиз.

Кўнгилга ташриф

Хосият Рустамова

Барибир  ҳам кетди у -

Биз юрар йўлдан кетди.

Қандай яхши эди у -

Наҳотки,  қўлдан кетди.

Жавобсиз қолди унинг,

О, қанчалар саволи,

Бир кун келиб дунёнинг

Шу экан - да аҳволи.

"Ўзимизники ўзимизнинг халқни эзаяпти"

Сарвар Усмон
Қирғизистондаги инқилоб ортидан тақа-тақ ëпилган ўзбек-қирғиз чегарасидаги вазиятни назорат қиладиган борми¸ деб зорланган андижонликлардан бири¸ ўз шикоятининг қирғиз эмас¸ ўзбек чегарачиларига тааллуқли эканини айтади.

Фарғонада ойликларнинг ҳаммаси пластикда...

Биринчи суҳбатдошимиз ўзини, аниқроғи, фарғоналикларни Ўзбекистон ҳукумати учун ўгай, деб ҳис қилаётган фарғоналик.

Бугуннинг шеъри

СОМСАДИН

Мода бўлғон кўйнаклар кўтарилмуш тиззадин,

Адо бўлғон эркаклар ўлар бўлди иззадин.

Хўп кўпаймиш шарми йўқ, билолмассен ғарми-йўқ,

Кўйлагининг ярми йўқ, юз қизармиш жиззадин.

Ажаб замонға қаранг, кўпчиган сонлар таранг,

Ёш яланг аланг-жаланг, ним яланғоч жуссадин.

Қорин қолғон очилиб, ёки чиққан шошилиб,

Бор буд-шуди сочилиб қолғон каби киссадин.

Мақтаса йиғлашаркан...

Бир эшитганим бор эди.Аллақайси замонда ё аллақайси маконда бирор кишини мақтай бошлашса уввос солиб йиғлай бошларкан:нима бўлди менга,гуноҳларим шу қадар кўпайиб кетдимики мени мақташяпти,дея хафа бўларканда.

Бизнинг ҳозирги замондачи?

Ҳа,яшанг.


Мақтов мойдай ёқадиган бўлиб кетган назаримда.

Нусрат Раҳмат

Маош ошса қувониш ўрнига ўксиб қолади

Бу - менинг иккинчи аёлим. Биринчиси, полеартрит касаллигига учраб, бундан чамаси ўн беш йиллар муқаддам бандачиликни бажо келтирганди. Қўл ва оёқ бўғинлари шишиб, бармоқлари қийшайиб қолди, шўрликнинг. Кўп азоб чекди. Ундан икки ўғил (Мирзоанвар, Мирзокарим) ва бир қиз (Майсара) кўргандик. Минг таассуфки, фарзандлар роҳатини кўрмай кетди, бояқиш.

Вафотидан икки йиллар ўтгач, қизим билан унинг қайнотаси шу аёлни топишди. Эри жарроҳ столида ўлган ва бир қиз билан қолган экан. Қизимизнинг номи ҳақида гап кетганда, биздай тақлидчи халқ оламда йўқлигини айтгиси келади кишининг.

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг илк мусобақасида Ўзбекистонлик Равшан Эрматов ҳакамлик қилади

Жаҳонгир Муҳаммад: Фикрлар ирмоғи (15)

ШУНЧАКИ ЖАВОБЛАР
 
-Агар эркак киши ҳамма соҳада пассивлашиб бораверса, бу нимадан далолат?
-Бу хотиннинг ҳамма соҳада активлашиб бораётганидан далолатдир.

ХХХ

-Ўзбекистонда “Бахмал инқилоби” бўлса, унга соҳиб чиқадиган одам топиладими?
-Хавотир олманг, бахмал анқонинг уруғига айланган, талаш бўлиб кетади.

ХХХ

-Қирғизистон президентини демократ, деб ёзишганда, нимани назарда тутишмоқда?
-Унинг ҳам қўшнилари каби эканлигини..

Бу - кўҳна дунё

Бу дунё яралгандан буён ҳеч бир нарса ўзгармайди.

Унинг нисбий ўзгарувчанлиги эса унинг бошқа дунё бўлиб қолганига асос эмас.

Кимдир бу дунёга келса,кимдир бу дунёдан кетади.

Айримлар дунё ўткинчи дейишади.Менинг фикримча эса дунё ўткинчи эмас балки ундаги мавжудотлар ўткинчи.

Баъзиларнинг наздида дунё ўзгараётгандай кўринади.

Жаҳонгир Муҳаммад: Айтилмайдиган гаплар

РАҲНАМОНИНГ ПАЛИДТЕХНОЛОГИЯСИ
 
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ўзига «Миллат раҳнамоси” унвони ва имтиёзларини берадиган қонунни имзоламади. Яъни рад этди. Ҳамма ёқда гап. Ҳамма ёқда баҳс. Ҳар хил тахминлар ва мулоҳазалар айтилмоқда. Лекин …

Эътибор беринг-а, бу қонун лойиҳаси дастлаб қуйи палатада ич ой олдин-март ойида муҳокама этилганди. Кейин сенатда қабул қилинди. Ундан кейин президентга келди. У рад этди. Парламент ҳам гарчи бу рад этишдан ошиб ўтиш имкони бўлишига қарамай дарҳол бунга рози бўлди.

Самад МУРОД: Буюк учлик

АЛПОМИШ

Тикилсам қурийди дарёнинг гуми,
Наъра тортсам, қулар қўрғоннинг тими”.

(Алпомиш достонидан).

1
Ногоҳ гумбурлади тоғнинг дараси,
Қоялар йўл берар увалиб чил-чил.
Келаётир Алпомишнинг наъраси,
Асирлар қаърини ёриб муттасил.
2
Алпнинг шиддатига ким ҳам тоб берар,
Тумандай чекилмиш замонлар гарди.
Тоғлар кифт беради, йўллар гул терар,
Мулкига оралар қўнғротнинг марди.
3
Сулувлвр саллониб бўйлар туйнукдан,
Овулдан тушарму бекнинг йўли деб.
Ўғлонлар чивиқдан Бойчибор минган
Отланар «қайдасан қалмоқ эли!” деб.

Масал

Танлов

Нотиқлик санъати бўйича ёзда,
Ўтказилди бизда ажиб бир танлов.
Унга қатнашдилар товуғу ғоздан,
Токи қуёнгача-неки бор ҳайвон.

Булбулнинг овози хира топилди,
Тўрғайнинг товуши қўпол жуда ҳам.
Хўроз... хаддан зиёд "ку-ку"си... тонгдан,
Сафсата сотади, дейди бир ҳакам.

Жаҳонгир МУҲАММАД: Фикрлар ирмоғи (14)

Сурат адибнинг  шахсий архивидан
САВОЛ-ЖАВОБ ТАРЗИДА

-Диктатор пулини Швецария банкига қўйиб қайтар экан, нима ҳақда ўйлаган бўлиши мумкин?
-“Бу мамлакатнинг раҳбари пулини қайси ўлкада сақлаётган экан?”-деб ўйласа керак.

ХХХ

-Мулламиз ҳижрат мажбурияти пайдо бўлса дарҳол мол-мулкингиздан воз кечинг, деб айтдилар, бу ҳолда мол-мулкимиз бировларга қолиб кетмайдими?
-Хафа бўлманг, бировларга эмас, ўша муллангизга қолади.