Суд ўн яшар қизни... исловатхонага жўнатди

Суратда:Эвелина Грошева
Uznews.net – Оҳангарон фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди, Ангренда яшовчи 10 яшар қиз болалар уйи ўрнига қашшоқлик, пиянисталик ва разолат ботқоғи орасида қолди.

Ангрен шаҳри жамоатчилиги бечораҳол қизнинг борлиги ҳақида болалардан билди. Улар ўз ота оналарига, 21 мактабнинг учинчи синфида ўқувчи Эвелина Грошеванинг дарсларга “жуда ёмон кийинган, касалванд, оч наҳор, бошида битлари” билан келаётганини айтишган.

Дийдор соғинчи

Ҳар тонг қуёш уфқдан чиқиб,
Нур улашса олам кулади.
Термуламан унга интиқиб -
Сизни жуда кўргим келади.
Соғинаман...хўрсиниб бесас,
Чарх уради бошда минг савол.
Гоҳ чақириб тушда уйғонсам,
Илинжимни учирар шамол.
Уйқу келмас саҳаргача то,
Хонам зулмат… чироқ ёқмайман.
Асаблар ҳам бўлгандир адо.
Энди бир зум мижжа қоқмайман.

Ўзбек болалари қонига ботган пахта

Фаррух Юсуфий
 
Швецияда чиқадиган “Independent World Report” журнали муҳаррири ўзбек пахтасини ана шундай тасвирлади ва Европанинг етакчи ширкатларини ана шу "қонли пахта"дан тикилган кийимлар билан савдо қилаëтганликда айблади.
Anti-Slavery International – Қулликка қарши халқаро ташкилот ва Environmental Justice Foundation – Табиат ва адолат жамғармаси “H&M” ва “Inditex” ширкатларини ўзбек пахтасини сотиб олишни тўхтатишга анчадан бери чақириб келади.

Сув мусиқа тинглайди

Саттаров Абдуқодир НУРМУҲАММАД ўғли -руҳшунос олим, халқ табиби,   "МАЛҲАМ" халқ табобат маркази раҳбари

СУВ ОБИ ҲАЁТМИ…?  

Сув-бу водород ва кислороддан таркиб топган кимёвий бирикма. Сув араб тилида «Мо», форс тилида «об»  ва Хинд тилида «пони» деб аталади.

  Сув метерологик шароитларга караб туман, булут, ёмгир, қиров, кор, дўл, муз шаклида булади. Сув купгина моддаларни таркибига қараб одатда унинг шўрлиги турлича, яъни чучук, шўр ва ўта шўр бўлади.

Гулнора Каримова Ўзбекистон маликасими?


Ўзбекистон ҳукуматига яқин 12.uz интернет саҳифасида президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ҳақидаги мақола пайдо бўлган.
Мақола муаллифи, академик Рустамжон Абдуллаев Гулнора Каримовани "Ўзбекистон маликаси," деб атайди ва унинг танқидчиларини "ҳасадгўйлар ва Ўзбекистоннинг душманлари," дея тасвирлайди.

Ўзбекнинг яхшилари : Аҳад Андижон

 Суратда:Аҳад Андижон Туркияга келиб иқтисодий жиҳатдан қийналиб қолганимда таниш бўлиб қолганимиз, таниқли доктор ва жамоат арбоби Аҳад Андижонга телефон қилдим. У׃

-Эртага эрталаб “Ихлос холдинг” ёнида учрашайлик,-деди.

-Қаердалигини билмайман,-дедим

-Бўлмаса соат тўққизда Еминону деган жойга келинг, ўша ерда кутаман,-деди.

Прокурор одам ўлдирди

 Васила Иноятова,"Эзгулик" жамияти раиси

Ўтган йили юқори тезликда келаётган Касби тумани прокурори Анвар Жўраевнинг хизмат машинаси тумандаги Шакаржой қишлоғида яшовчи Рўзиқул Эдилов ҳамда унинг турмуш ўртоғи Ашургул Тўйчиевани уриб кетди. Гувоҳларнинг айтишича, рулда прокурорнинг ўзи бўлгани учун ҳам воқеа жойида тўхтамай ўтиб кетган машинани орадан ярим соат ўтиб, унинг ҳайдовчиси миниб қайтиб келди.

Қарийб 100 метрга учиб кетган жабрланувчилар воқеа жойида вафот этишган, уларнинг 6 нафар фарзанди етим қолди.

Жаҳонгир Муҳаммадни тингланг

Ҳақиқатга бегона кўнгил

Махфий учрашувдан не мақсад?

Юсуф Расул
 
Куни кеча таҳририятимиз томонидан “Бирдамлик” етакчиси Баҳодир Ҳасаннинг Туркияга сафари ҳақида хабар берган эдик. Хабарда Баҳодир Чориевни Туркияда яшовчи ўзбек диаспораси вакиллари, таниқли сиёсатчи Аҳад Андижон ва адабиётшунос олим Тимур Хўжа ўғли билан учрашиб, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий таназзуллар ҳақида суҳбатлашгани айтилган эди. Шу хабардан сўнг Туркияда яшовчи Тимур Хўжа ўғлидан қуйидаги мактубни олдик.
Från:”TIMUR KOCAOGLU”
Till:”Yusufjon Rasulov”
“Birinchidan, Bahodir Choriyevning shahsiy iltimosiga binoan men va Ahad Andijon u bilan uchrashganimizda, Bahodirjon bizga bu uchrashuv haqida internetda ma’lumot e’lan qilish to’g'risida bizga ma’lumot beradiganini aytgan emas va bizdan bu haqda ruxsat so’ragan ham emas!

Москва метросида портлаш содир этилди

Сизни қандай аҳмоқ қилишган?


Самандар

(Мақолаларга шарҳ ёзиш илми билан машғул оқилларга)

 
Мен фикрлайман ва шу сабабли тирикман.


Рене Декарт.

Мен мақолаларимга ёзилган кўп шарҳларни ўқий олмайман. Бу нуқта-вергули, бош-этаги йўқ , турфа рангдаги эмоцияларга тўла гап- сўзларни қайта-қайта ўқиб ҳам тушиниш қийин. Бизга “кераксиз ҳиссиётлар- одамнинг душмани” -, деган вектор дастурни сингдирганлар. Ҳиссиётларга тўла одамлар, юрагида осойишталиги йўқ одамлар, бошида минглаб сувараклар югириб юрадиган одамлар - ички душманлари сероб одамлардирлар. Душманлари бизсиз ҳам сероб бўлганларга душманмасмиз.

Гиннес китобига ёзгулик қаллобликлар

Ўзбекистон фуқароларини Санкт Петербург шаҳрида ёнларида 72 та паспорт ва яна аллақанча сохта ҳужжатлар билан ушлашгани ҳақидаги хабарни эшитиб ҳайрон қолмадим.
Нега десангиз Ўзбекистонда фирибгарлигу сохтакорликларнинг шунақанги турлари урчиганки уларни кўпчилигини Гиннеслар рекордлар китобига ҳам киритилса бўлаверади десам муболаға бўлмас.Яна эътиборни тортадиган жиҳати шундаки кўз кўриб қулоқ эшитмаган аср фирибгарликларини ички ишлар вазирлиги тизимидаги оддий милиционерлардан тортиб, то ўша генерал унвонлиларигача амалга оширишади.

Ёшлар ижодидан

ЎЗИМНИ

Гоҳ сенладим, гоҳо сизладим,
Қолмагандай сўзимда тоқат.
Мен на шуҳрат, на шеър изладим,
Мен ўзимни қидирдим фақат.

Қовурилдим, лекин куймадим
Хаёлимнинг оташларида.
Мен ўзимни озод қўймадим,
Титрар ҳатто ўй қошларимда.

Меҳнат муҳожири қўшиғи

Ҳажвий достонча ( давоми )

6.Замонавий Алишер ва Гули

ИХ Алиш калишини кийиб, Гулини излаб, совуқ ўлкаларнинг музликлари аро оқ айиқлар билан қучоқлашиб, ҳўнг-ҳўнг йиғлаб, бундай деб юрибди экан:

Эй, ёронлар, ёронлар дардим оғир билсангиз,
Каримовнинг ишқида юрак яро билсангиз.
Маддоҳкасал дейдилар бедаводир касалим,
Емоқчиман энди мен оқ айиқнинг асалин.
Музлар босиб юракка,Гулим излаб йиғлайман,
Қонҳўр шохнинг дўстларин мақтаб дилим тиғлайман.
Эшитсайди оҳимни Тошкентдаги отамлар,
Пахта қўйиб пуф-пуфлаб, уларни тилим ялар.

Халқ табиби тавсия этади

Абдуқодир Саттаров,
руҳшунос олим, халқ табиби, “МАЛҲАМ” халқ табобат маркази раҳбари.


Мўмиё ва унинг минг бир ҳислати 


Мўмиёдан барҳам топади чириш,
Ўлик тандан кетади ҳатто бу ташвиш,
Сиҳат топар жигар, яна ошқозон,
Бир киротча табиб берган замон.
Танга қувват, юрак эса хуш холдир.
Бир ичими уни ярим мисқолдир.
Оғрир бўлса тил-у, оғриса қулоқ
Бир киротдан даво топади мутлоқ.
Тан оғриса ёки синса бир аъзо
Ёки фалаж бўлса, етказар даво.
Юз фалажи бўлсин ёки хафақон
Меъда ели бўлса топади дармон.
Петрушка-ла кимки қайнатиб ичар
Хиқичоғи бордан бу иллат қочар.

Андижонга Австралиядан қайтган қочқин ҳибсга олинган

Дилором Абдуқодирова Ўзбекистон Олий судида ҳукумат кучлари намойишчиларга ўт очгани ҳақида кўрсатма берган Маҳбуба Зокированинг опаси
Андижон қирғинидан сўнг Австралияда бошпана топиб Ўзбекистонга қайтган Дилором Абдуқодирова устидан конституцион тузумга тажовуз банди бўйича жиноий иш очилган.

Нусрат Раҳмат

НОМАЪЛУМ РАССОМ

Ғалатида ўзи: одамлар бой бўлишни исташади, аммо бойларни ёқтиришмайди.
Маҳалладошлари уни ҳам хушламайдилар. Деярли ҳар йили янгиланиб туриладиган машиналар, данғиллама иморатдаги чет эл жихозлари нопок йўл билан келаётгани устига феъл-атвор ҳам ҳалигидақа...
Шунга қарамай унинг олдига келиб туришади, илтифот кўрсатишади. Ахир, кимнинг ташвиши йўқ? Бировга ғишт, бошқа бировга кўмир зарур бўлиб қолади.

Аҳмад ҳожи Хоразмий: "Хоразм ҳангомалари" туркумидан

Мардикор талаба 

"Талабалик олтин даврим", деб бекорга айтишмас экан. У даврларда қизлар йигитларга, йигитлар эса қизларга кўз ташлайдиган пайтлар бўлар экан. Мен спортчи эканлигим боис гавдамга қизларнинг ҳаваси келарди. Бунинг устига кўринишим ҳам ҳеч кимдан кам эмасди. 

 Курсдошларимдан асли Тошкентлик, бадавлат оиланинг фарзанди бўлмиш Ҳосил Пўлатов билан мен курсдошимиз Муборак Тиллабоевага хушомад қилардик.

Ёдгор Обид

Кўксим ерга уриб...
 1
Кўксим ерга уриб, чангаллаб бошим.
Руҳингга қилурман сўнг бор илтижо,
Синдирма ўксиниб синмас бардошим,
Мудҳиш шубҳаларга ён берма асло.

2.
Мунг тўла қарашлар.Таънали нигоҳ...
Бағрингга иғволар босмиш ўз муҳрин.
Хўрланган умидим излайди паноҳ,
Сесканар сен томон талпинган руҳим.

Демократия рўмолча тутиб йиғлаб юрибди шекилли

Жуда кўп вақтдан буён кузатиб келаман.Озодлик радиосида раҳбарлар алмашаверади, аммо М.Солини укалари ишлайверади.Сабаби уларга тенг келадиган яхши журналистлар йўқлигида эмас, балки уларнинг шайкаси янги ишга келган ходимми ё директорми у эркакми ё хотинми аллақачон муттаҳам қилиб қўяди уларни.
Тожик хотин бўшади, унинг ўрнига унданда баттар бобожонларнинг қўғирчоғи Алишер деган бир ёш бола бошлиқ бўлди.

Сиёсат ғар хотин - ми?

Яқинда мана шу Носир Зокир деганлари Чориевни лўттибоз, ундан узоқ юринглар деб ёзганди.Энди бугун қарасанг у билан қучоқлашиб расмга тушиб юрибди.Бу нима дегани?Тушунмай қолдим.

Бир эшитганим бор эди, сисёсат бу ғар хотинга ўхшаган ифлос нарса деб.Ҳақиқаттан ҳам шунақага ўхшайди.
Бўлмаса мен Бирликчиман, Чориевга илтимос қилгани учун ёрдам бериб юргандим, у лўттибоз экан деган одам бугун

Дайнов Ташанов

Яна бир бор Роғун ГЭСИ ҳақида

Мувозанат зўровонлик билан бузилганда табиат қандай ўч олишини Орол фожеаси туфайли ҳис қилиб яшаётган халқимиз яна бир марта ҳассасини олдириш арафасида. Орол фожеаси собиқ Қизил Империяга тобелигимиз туфайли юз берди, деб ўзимизни овунтириб келдик ва ниҳоят мустақил бўлдик. Бироқ мустақиллик Марказий Осиё халқларининг асрий орзусини рўёбга чиқара олдими?

Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига нега тўла ўтилмаяпти?

Носир Зокир,  «Бирдамлик»
Ҳаракатининг Наманган вилояти булими раиси 
 Бозор иқтисодиётининг отаси АДАМ СМИТ ҳаётида биргина китоб ёзган. Бу китобнинг номи «Халқлар бойишининг табиати ва сабаблари ҳақида» деб аталади. (1723-1790)
А.Смит ёзади: “Ҳар бир инсонннинг бойиши жамиятнинг бойишига олиб келади Буюк милатлар хусусий шахсларнинг хўжасизлиги ва нодонлиги сабабли қашшоқлашмайдилар, балки давлат ҳокимиятининг хўжасизлиги ва нодонлиги натижасида қашшоқлашадилар» 

Аччиқ , аммо очиқ гап

Man bu izohim Ozodlikda chiqmadi. Shuning uchun sizlarga yubordim.
Ozodlikda Muhammad Solining bu gapi kotta qilib quyilgan-
Ҳар бир нарсанинг умри бўлади. Инсоннинг умри бўлади¸ давлатнинг ҳам умри бўлади¸ сиëсий режимларнинг ҳам умри бўлади. Каримов режимининг ҳам умри бор. Бу умр Оллоҳ томонидан бичилган.
-Bu bilan nima demoqchi? Karimovni oqlamoqchimi? Uning umrini Olloh bichgan, Olloh qancha bichgan bulsa shuncha o’tiradimi?

Қозонда бўлмаса чўмичга чиқмайди

Расмий ҳукуматга ўзини мухолиф сановчи гуруҳларнинг ҳатти ҳаракатларини кузатган киши қанчалар сарсон эди, яна баттар саргардон бўларканда одамлар, деган ўй кечади кўнгилдан.

Совет замонидан мерос қолган ўзи тарафкаши бўлган уч- тўрт киши бири бошқасидан ўзига маъқул келган саволу унга гўё жавоб излаб олаётган суҳбатларини ўқиб икки кишининг бошни  бошга қўйиб ҳасратлашаётганидай таассурот уйғотади.

Халқ табибидан мактуб

Абдуқодир Саттаров,
руҳшунос олим, халқ табиби.


Хурматли Ризо ака.Мен бир канча вактлардан буён сизни ва Жахонгир акани сайтларини кизикиб укиб келаман.Мени янги дунё сайтида тобобатга оид маколаларим чикиб туради.Агар малол келмаса сизларга хам бир хафтада бир мартоба макола бериб турсам буладими,.?Зора хорижда юрган юртдошларимга азгина маколам ила нафим тегса деб сизларга салом ва эхтиром ила Абдукодир Саттаров.
24 март 2010 йил.
 *   *    *
Қалампирмунчоқнинг фойда ва зарарлари

Хислатда бебахо калампирмунчок,
Аслинг калампирми ва ёки мунчок?
Мен асл давоман, барча иллатлар,
Менинг хузуримда бари уйинчок,

Жаҳонгир МУҲАММАД

"ИАК"
15. ЕТТИНЧИ СЕССИЯ: ДЕМОКРАТИЯНИНГ СЎНГИ КУНИ

1991 йил 30 Сентябр… Мустақил Ўзбекистон тарихининг фавқулодда муҳим куни. Шу куни Ўзбекистон демократия ва зулмни танлаш чорраҳасида эди. Демократияни танлаши учун бир одим қолганди. Аммо яккаҳокимликни, қонунсизликни, мамлакат Конституциясини тан олмасликни, бир сўз билан айтганда зулм йўлини танлади. Нега?

Холдор ВУЛҚОН

Каримов  Режими  олиб  бораётган  нотўғри,  калтабин, ғирром  ва агрессив  сиёсат

Нафс қармоғида лаззат ётар алданмагил, Вулқон,
Хўракка алданиб нодон балиқ дарёдин айрилди
.

-Рогун ва Қамбарота ГЭСлари қурилса, Ўзбекистоннинг сувсизликдан шўри қурийди. Шуни била туриб нега Назарбой бу жанжалли масалада Каримовнинг ёнини олди?

Валдираш

Самандар
Қайсарлик ва қатъиятнинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Иқтидор боса олмайди: иқтидорли омадсиздан кўра кўзга яна ҳам таниш нарса йўқ. Донолик, оқиллик боса олмайди, ақллилик балосига учраганлар, ҳаттоки эл ичида афсоналар қаҳрамонларига айланиб, бўлишди. Таълим боса олмайди, дунё ўқиган ташландиқларга тўлиб ётибди. Қудратга эга ягона нарса- қатъият ва қайтмасликдир. “Таслим бўлма” деган шиор одамзоднинг барча муаммоларини хамиша ечган, ечаяпти ва бундан кейин ҳам ечади.
Кельвин Кулиж. АҚШ собиқ президенти.
Кулижнинг гапларидаги қатъиятнинг Эркка алоқаси йўқ. Бошқаларини билмадим…
Мадамин аканинг “Озодлик” радиосида чиқишини “ валдираш” дейишдан бошқа ҳеч бир сўз тўғри таъриф этиб, ўз ичига ололмайди.

Наманганда СПИД даҳшати!

Бахтиёр Ҳамро

Ишсизлик, ичкилик ва дин

Жиззахда сиёсий диний фаолиятда айбланиб, маҳкамага тортилган 25 нафар судланувчининг деярли ярми тергов жараёнида қийноққа тутилганларини айтишган.
Жиззахнинг Пахтакор туманидан бўлган айбланувчилар тергов пайтида уларни сув тўла баклашка ва резина таёқлар билан дўппослашгани, бошларига уришгани ҳақида билдирганлар.

"Озодлик": Ялпиз сомса

Бахтиёр Ҳасан

2005 йил қонли  май ойини,

Андижонимни эслаб  қилган  Хайқириғим.

Кўза кунда эмас, кунида синади. ( Ўзбек халқ мақоли)

1-қисм

Андижон  шаҳрим!   Ҳазрати Ҳизр  назари  тушган диёр! Эҳ, дардимни кимга айтай ёки ким эшитиб малхам бўлар?  Қанчалар ожиз эканманки,  қонхўр  золимлар   қирғин  қилса   ҳам,  яна  сувдан  қуруқ  чиқиб,  ўзини  оқлаб,  дунёни  алдаб  турса   хам караб тураверсам!… Яратганим олдингда бир ожиз бандаман. Киндик қоним тўкилган тупроғимга  бегунох  ҳамшаҳарларимнинг  қони  сингди. Мен  қараб  туравердим. О, Халойиқ!.. вайронани кўрдим, хайқириқни эшитдим, Онаи-зор кўз ёшларни кўрдим, адолат излаб   ватангадо бўлдим.Изларман Бобур  бобомни, изларман Чўлпонни! Қайдасиз, Темур  бобо?! Қайдасиз,  жанговар,  аждодларим?!

Имом Обидхон қори:Тижорат юритиш учун пора бериш мумкинми?

Тезризак

Нофизийдан нома  (27)
 Наврўзни байрам қилиб қайтаётсам, эчки соқол қўйиб юрадиган қўшним׃
-Уялмайсизми эронийларнинг байрамини нишонлашга,- деб юборди.
-Тақсир, бу она табиат бизга инъом этган байрам. Кун ва туннинг тенглиги. Зулмат қиш кетиб, ёруғ кун-баҳорнинг келиши. Деҳқончилик бошланиши. Бунинг миллат, дин билан алоқаси йўқ. Ҳатто ўша Эрон оятиллоси ҳам Абдуллаевага ўхшаб Наврўзни таъқиқлади-ку! Фақат Абдуллаева бу байрамни диний деган бўлса, Оятиллоҳ бу байрамни диний эмасликда айблабди…-деб лекциямни бошлаб юборган эдим, у шарта гапимни кесди׃
-Сизни ўқмишили одам деб юрсам, шуни ҳам билмайсизми? “Нав” дегани нима! “Янги” дегани! “Рўз” дегани-чи? “Кун” дегани.

"Эрк" тарқаб кетганку

Мен "Эрк" партияси тарқаб кетганини  эълон қилгани тўғрисидаги эрк фаоллари ўзлари берган БАЁНОТИни ўқиганимга аллақанча вақт бўлди.Ўша хабар ҳозир ҳам ўз кучида турган шекилли интернетдан қидиргандим турибди ўшандайин ўзгармай.

Ҳа, нега буни яна айтяпсан тарқаб кетган бўлса десангиз гап шундаки яқиндан буён жаноб Муҳаммад Солиҳ ва унинг радиодаги қариндошлари уни реклама қилиша бошлади.Қаерда экан у кишининг тарафкашлари?Ўзбекистонни қаерида?Биттаю битта бечора Отаназар Орипов бор.Аҳёнда бир кўриниб қолади.

Замондошлар ижодидан

Узоқ бир нуқтага термулганча жим
Мўйсафид ногаҳон кўзларин ёшлар…
“Замон ўзгардими, одамлар… балким…
Не учун бебошроқ ҳозирги ёшлар?

Билмайди, оддий бир “салом” сўзини,
Қўллари кўксининг висолига зор.
Уялиш тарк этган чақноқ кўзини,
Маънисиз сериаллар айлаяпти хор.

Солига тушунмадим

ТАҲРИРИЯТ: Ушбуга эътибор қилсангиз, сайтимизда қолдирилган изоҳдан олдик.Тўғриси, бу асар ҳажвми ёки жиддий бир фикрми била олмадик.Бизнингча жаноб М.Солиҳ "кўпчилик биздан позитив олган", деган гапини қуйидаги асар муаллифи бошқача тушунган шекилли.Изоҳни таҳрирсиз эълон қиляпмиз.
*     *     *
Энди, бу мулла Холдорди тушунса бўлади.Бу исломдан анча мунча хабари борга ўхшайди.Ашинга юмшоқ муомла қилайлик деятганда.
Амо бу Мухамат Солига деганларингни Озодлик радиосида суйбатини эшитиб гапди очиғи анча уялиб кетасан киши.
Шу президент бўламан деб юрган одамам шунақа ҳунар билан шугулланадими?
Ҳа нима деди денг...Гапди дангали хотин халаж бу ерга кириб укиб қолами деб лзгина хижолат қиляппан.Ну айтмасам бўмайди.

Холдор Вулқонни ўқиб

Мен сиёсатчи  эмасман.Балки ёзганларим кўпчиликга ёқмас.Лекин мен айтмасам, у айтмаса ким айтади дегандай  хотирда қалам тутдим.Аслида бир нима ёзмоқчи ҳам эмас эдиму лекин...
Аслида Холдор Вулқон ҳам, Бахтиёр Ҳамро ёзганларида ҳам фақат яхшилик, эзгу бир ҳаракатга мойиллик бор.Айтмоқчиманки ният яхши.
Нима бўлса-ю Ўзбекистонда бир ижобий ўзгаришлар бўлиб, одамлар елкасига офтоб тегсин дейишмоқчи-да.
Лекин, "эгри ўтириб, тўғри сўзла", деган гап бор.Айтилган гаплар ҳаммаси ҳам , фикр ҳам қуюшқондан чиқмаслик керак менимча.

Жаҳонгир МУҲАММАД

НАВРЎЗ МУБОРАК!

Ҳей, оғир кун ҳам Аллоҳини ўйлаган,
Ҳей, ёлғон эмас, рост сўзини сўйлаган,
Ҳей, зардоб ютиб курашини қўймаган,
Диллар
Наврўз муборак сизга!
Ҳей, мансаб учун дўст ёрини сотмаган,
Ҳей, қабоҳатнинг ботқоғига ботмаган,
Ҳей, Ватаним деб кечалари ётмаган,
Диллар
Наврўз муборак сизга!

Барчангизга Наврўзи айём муборак!

Холдор Вулқон:“Ўзбек мухолифати лидерлари ўша вақтларда очкўзлик қилмай…”

Сайтимизда эълон қилинган “Галилейларни сўкмайлик!” мақоласига муносабат билдирган инсон ҳақлари химоячиси , ҳурматли Бахтиёр Хамрога:

Бахтиёр ака, аввало мақолани ўқиб унга муносабат билдирганингиз учун раҳмат! Мақолани ўзига ҳос талқинда таҳлил қилиб биз илғамаган қирраларни инкишоф этибсиз, ҳақ гапларни ёзибсиз. Куйинганингиз тўғри. Халқимиз зиёлийлари, маърифатли ойдинлари оғизларида қатиқ ивитиб юриши ҳам оздай, золим хукмдорларга ялтоқланишлари яхшимас. Қуръон оятларининг таржимаси бўйича берган маслахатингиз ҳам мақул. Бундан кейин бу нозик масалада хушёрроқ бўлишга ҳаракат қиламан. (“Чумчуқ сўйсаям қассоб сўйсин ” деганларидай) Танқидлардан тегишли хулоса чиқарамиз.

«Подшоҳим, ер айланмайди!»

Ҳурматли Холдор Вулқон.
Ижодингизни кузатиб боришга харакат киламан.
Сайтингизда эълон килинган «Галилейларни сукмайлик» номли маколангиз яхши ёзилган. Умуман, маколангизда мухим масалани кутаргансиз. Сизга рахматларим…!
Аввало, маколангизга муносабат билдиришдан олдин бир гапни айтиб утсам. “Қуръони Карим” ни таржима килиш даражасида махсус таълимотингиз булмаса таржима килишга асло уринманг. Мабодо, “Қуръони Карим”даги биргина сузни билимсизликдан нотугри таржима килиб куйган булсангиз жуда катта гунохга ботишингиз мумкин. Бу масалада, АЛЛОХдан кечирим сураш билан айбингиз кечирилмайди. Албатта, буни менданда яхши тушунасиз деб уйлайман.

Сийёсат спортга хам аралашмокда

Носир Зокир
Бирдамлик фаоли
Бундан бир ярим йил бурун Узбекистонда «Чемпион» номли газета Чоп этила бошлаган эди. Газетага машхур шархловчи Хайрулло Хамидов асос солган эди. Газета тез орада футбол ихлосмандлари орасида довруг козона бошлади. Х.Хамидовни уткир ижтимоий, танкидий маколалари, хозиргача хеч Ким танкид этишга журъат этолмаган Узбекистон футбол федерацияси, -«унинг рахбарини ислохат утказмаяпмиз» деган ёлгон гаплари газета оркали кескин танкид остига олиниши газета мухбирларининг обрусини ошишига олиб келди.

Того деган давлатда ҳам демократия бор, Ўзбекистонда йўқ

Дунё собитқадамлик билан демократия томон кетмоқда, демократия Африкда ҳам мустаҳкамлашмоқда. Қаранг, Тогодек мамлакатда мухолифат яқинда бўлиб ўтган президент сайловининг натижаларини бекор қилишни талаб қилиб, митиннглар ўтказмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, сайловда 61 фоиз овоз олган Фору Гнасингбе ғалаба қозонди. Аммо, мухолифатнинг номзоди Жан-Пьера Фабрэнинг тарфдорлари “Ғалабамизни қайтариб беринг” шиори остида норозилик митингга тўпландилар, дейилади Associated Press агентлигининг хабарида.

Demokratiyasiga ham,Ozodligiga ham, Zebinisosiga ham,Solisiga ham ishonmayman

Men demokratiyasiga ham, Ozodligiga ham, Zebunisosiga ham, Solihiga ishonmayman. Mard bulganda men yozgan izohlarni Ozodlik uz saytiga quyardi. Men sukmadim. Faqat fikrimni yozdim. Men bunday deb yzogan edim.
-Shu paytgacha bitta xabar websaytini tashkil qilolmadingizku Uzbekistonni qanday boshqarasiz? Uzbekiston bilan aloqangiz uzilib qolganmi yoki. Hech bulmasa Harakat kabi, bulmasa undan yaxshroq bitta websayt kerak.

Жаҳонгир МУҲАММАД

"ИАК"
14. ЖИГАРИСТОН ёки ДАДАХОННИНГ ҲИКОЯСИ
Хастахонада эдим. Ўша кезлари Каримов билан курашимиз авжига чиққан эди. Ҳукумат касалхонасидаги дўхтирлар “Томоғингизни амалиёт қилишимиз керак, ангинангиз юракка таъсир қилмоқда”, деб қўйишмади. Бир ҳафтада ўтиб кетар, деб ўйладим. Аммо 57 кун касалхонада ётдим.
Ўшанда негадир амалиёт учун бошқа касалхонага олиб боришди. Амалиёт пайтида томоғимдан қон очилди. Қонни тўхтатамиз, деб пахта босиб қўйишди ва чиқиб кетишди.

Гапнинг пўсткалласи

Мухолифатчи Муҳаммад Солиҳ борку. К+ каналида ўша одам ҳақидаги филм Ўзбекистон томонидан ҳужумга учради дединглар-а? Агар шунақа бўлган бўлса¸ сизларнинг канални аллақачон ўчириб ташлаган бўларди тўғрими?

Бу нарсанинг иложи йўқ шекилли. Ўқиган олий маълумотли одамсизлар тўғрими? Қандай қилиб спутник Ўзбекистондан ўчириб ташланади.

Калланглар ишламадими шу нарсага?
Шу саволни бермоқчиман. Агар ўчирадиган бўлса¸ сизларнинг радиони ўчириб ташлаган бўларди.
(Ozodlik)

Милиса бола-чақа боқишнинг янги усулини топибди

Ўзбекистондаги ижодкор танишларимдан бири билан  қўнғироқлашиб, у ёқдаги аҳвол билан қизиқиб тураман.У ҳар гал жамият инқирози, бугун ҳеч кимга сир бўлмай қолган иллатлар хусусида сўзлаб беради.
Уларнинг ҳаммасини ҳам сайт саҳифасига чиқаравермайман.Чунки диктатура башараси қандайлиги беш қўлдай аён.Лекин баъзида диктатура шароитида коррупция, таъмагирлик, порахўрлик, товламачиликларнинг ҳеч кимнинг хаёлининг кўчасига кирмаган усуллари ҳақида эшита туриб, беихтиёр "ё, алҳазар, бунақасини эшитмагандим" деб юбораман.Ана шунақанги "оригинал" усулларни ўқувчилар эътиборига етказгим келади.

Холдор ВУЛҚОН

Мизхаппарнинг олмиш бешинжи махтупи

Мен Помешчик Мизхаппар бўп чўчқахонада кеккайип юрувдим. Мамадёрминан Йўлдашвўй рўхларди чақирейдоғон ритуал ўткизамиз деган махсатта эшагди сувакларини терип қопка солятувди. Бир маҳал денг, Қурумбўй ошхонадан ит сўядигон пичағимизди апчиғип бор кучиминан ўзини сонига урди дагин, увриққа чидомей аптини бужмейтирганича инграп ерга йиқилса бўлама. Биз пичағди зўрға суғирволдик.
- Ёввойи гўспадн, нимага ўзингизга ўзингиз буйтип пичағ урдингиз?

Замондошлар ижодидан

Аждодлар юртига кетаман гоҳи,
Бир миллат ҳақида ичдан куяман.
Букун ёшларининг нима гуноҳи,
Барини бир зумда дилдан туяман...

Улар чун Навоий бегона бир зот,
Ҳайёмдан рубоий ўқишмас тунлар.
Фузулий ғазалин этишмайди ёд,
Машрабни осгандан сўрашмас хунлар.

Чўлпон, Қодирийдан топишмайди ранг,
Муқимий Фурқатни эслашмайди бир.
Китоб қўлга олмас, минг сўкиб, терганг,
Барига айбдор “бечора тақдир”...

Икки қўли қон хоин

Ҳажвий достонча (шошилинч давоми)

5.Замонавий Алишер ва Гули
Ҳажвий достончамиз  гарчанд аниқ бир шахсларга қаратилган бўлмасада лекин аллақачон айримлар унда ўз аксларини кўришаётибди экан.Биз, хусусан камина бу ҳолдан ғоят хурсанд бўлиб, тезда унинг давомини иншо этишга киришдим.Чунки қилаётган ишинг тез мева берса ғайратинг ҳам чопқиллайдида.
Ўзини достонча қаҳрамони сифатида кўрган жинси номаълум хат йўллаб, биз томонга учоққа чипта олиши мумкинлигини айтибди.Биз у ножинсга айтмоқчимизки, оввора-ю сарсон бўлиб, бу ёқларга келиб юришинг шарт эмас.Биз сени қийнамаймиз.Манзилингни ёзиб юбор ўзимиз етиб бориб, ҳордиғингни чиқариб келамиз.

Жаҳонгир МУҲАММАД

"ИАК"
13.ПАРКЕНТ
Паркент воқеалари Ислом Каримовнинг тарихидаги инкор этиб бўлмас, энг қонли саҳифа.
Паркентнинг гўзаллиги, жаннатмонанд гўшалиги, одамларининг бағри кенг, меҳмондўст, ёрдамсевар эканлигини Ўзбекистон радиосида ишлаган йилларимдан билардим. Радионинг болалар учун дастурлар ҳозирланадиган таҳририятида паркентлик истеъдодли журналист ва яхши шоир Маҳмуд Тоир ишларди. У билан яқин дўстлигимиз бор эди. Қонли воқеалар юз берганда эса у “Паркент тонги” газетасининг бош муҳаррири лавозимида ишларди.

Масал

Эшак, ҳўкиз ва тўнғиз дўст тутинмиш бир замон,
Бошни қўйиб бош узра фирқа тузмиш уччовлон.
Эшак дум ликиллатиб ҳўкизга сўз қотибди,
Тўнғиз эса мажлисда ағанабла ётибди.

Ҳангираган  эшакни раис деб аташибди,
Пошшоликка тўнғизни номзод деб сайлашибди.
Ҳўкиз котиб фирқага тарғиботни бошлабди,
Пошшо қилинг мени деб тўнғиз кўзин ёшлабди.

Нусрат РАҲМАТ: "Мен мухбирман" китобидан

БЕШИНЧИ БОБ

"ШОИРЛАР ПАЛАТАСИ".


Адабиётда "сакраб кетиш" деган ибора бор. Одатда тажрибали ёзувчилар бундай йўл тутишмайди. Уларнинг асарлари бошдан оёқ қуйма бўлади. Тан олиш керакки, менда бундай қусур анчагина.
"Сакраб кетиш" масаласида китобхонларнинг ҳам кўпчилигини оқлаб бўлмайди. Баъзан саҳифалар, бобларни ташлаб кетадиган одатларимиз йўқ эмас. Буни "чўқилаб ўқиш" дейишади. Айб ёзувчидами, ўқувчидами, - буни билмайман, аммо мен яна андак орқага сакраб, сизни бир шикоят тарихи билан таништирмоқчиман.

Ёдгор ОБИД

Сотилмаган киминг қолди, Туркистон!

Бўғзимда тош каби тиқилган армон
Кечмишинг, бугунинг ўйлаб бағрим қон,
Кўзларим жовдираб сендан сўрайман,
Сотилмаган киминг қолди, Туркистон!


Бошингга булутдай балолар ёғди,
Ғанимлар қонингни сўрди-ю соғди,
Эрлар юз ўгирди, ёғийга оғди,
Сотилмаган киминг қолди, Туркистон!