Қилганини эмас, айтганини қил

Носир Зокир: Лўттибоздан узоқроқ юринг
Бундан икки йил олдин менинг уйимга ўзини “Бирдамлик” раиси деб танитган Баҳодир Чориев қўнғироқ қилиб: “қийналиб кобсиз, ёрдам берамиз, Сизни обрўйингиз бор, бизга ёрдам беринг!” деган эди.
Шундан сўнг мен Наманган ва Андижон вилоятларида “Бирдамлик”нинг бўлимларини тузиб, Баҳодир билан кўпчиликни таништириб қўйган эдим. Мен “Бирлик”нинг Наманган вилоят ташкилоти раисиман.

Ферал ойидаги ўзи кичик мағзи улкан хабарлар дастаси

28 феврал

Қозоғистонга ўзининг ўлик чақалоғи қорнига наркотик солиб ўтишга уринган ўзбек аёли қўлга олинган

Носир Зокир "Бирдамлик" ҳаракатининг Наманган вилояти раҳбари бўлди

Юлия Тимошенко 9 март куни Тарас Шевченко ҳайкали остида митинг ўтказмоқчи

Айрим ўзича ҳукуматга мухолиф гуруҳчалар сайтлари Каримов фармон, қарор ҳамда кўрсатмаларини тарғиб қилишда фаол ҳаракатда

Чилида кучи 9 баллга тенг зилзила юз берган. Чили президенти талофотлар борлиги ва ортаётгани ҳақида огоҳлантирган

27 феврал

Милиция зўрлаган Райҳон Соатова фарзандининг отаси кимлиги юзасидан ДНК таҳлили ўтказиш жараёни давом этмоқда

Чеченистонда Муҳаммад Саллолоҳу алайҳи Вассалам туғилган кунда дунёга келган чақалоқларга минг АҚШ доллари миқдорида суюнчи бериладиган бўлди

Тошкентда соғлиқни сақлаш масалаларига бағишланган ҳалқаро анжуман бўлиб ўтиши кутилмоқда

Япониянинг жанубий соҳилидан унча олис бўлмаган Тинч океанида кучли ерости силкиниши содир бўлди

26 феврал

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат бизнессменларига иқтисодий бўҳрондан чиқишнинг уч омили ҳақида ҳикоя қилди

Украина Президенти Янукович Бош прокурор Александр Медведькога Юлия Тимошенко раҳбарлигидаги ҳукуматнинг ўтган йилларда бюджетдан фойдаланиши юзасидан фаолиятини текшириш вазифасини юклади

Екатеринбург вилояти Урал ўрмонзорлари яқинидаги Еланск қишлоғи аҳли қор уюмлари остида ётган бир эмас икки эмас 200 та эгасиз, мутлақо қўриқчисиз танк топиб олишди, уларни истаган киши уқуви бўлса бас ҳайдаб кетавериши мумкин

ОАВларига кўра Тошкентнинг Ўрикзор даҳасидаги "Карвон бозори"нинг 50 га яқин ходимлари ҳибсга олинган , 19 нафари эса яширинган

Украина Президенти Виктор Янукович ўз ойлик маошини ярмига қисқартирган.Энди унинг йиллик маоши аввалгидай 60 минг эмас балки 30 минг АҚШ долларига тенг бўлади

Ўзбекистоннинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамидулла Караматов Япония Императори Акихитога ишонч ёрлиқларини топширди

Қирғизистоннинг Норин шаҳри марказий паркида 600га яқин фуқаро электр нархи ошганига норозилик намойиши уюштиришди.
24 феврал

Ўзбекистон аҳолиси сони 28 миллиондан ошиб кетгани айтилмоқда

БМТ Наврўзнинг халқаро аҳамиятини эътироф этди

Micrоsoft ширкати Ўзбекистон мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган ярим миллион дона арзон ноутбук ишлаб чиқармоқчи

Ўзбекистон ва Канаданинг нефт-газ ширкатлари ҳамкорлик ҳақида меморандум имзолади.
Канадада яшовчи кўплаб муҳожирлар ҳам ўзбек ҳукумати билан фаол ҳамкорлик йўлида дейишмоқда

23 феврал

Испания сафаридаги Туркия Бош вазири Тайип Эрдўғонга қарата "Яшасин Қурдистон,"дея ботинка отишди

Ўтган 20 йил ичида қозоғистонлик ўзбеклар 150 мингтага кўпайган, уйғурлар сони 6 фоизга ортган , маҳаллий руслар сони эса кескин камайиб кетган.

Шаҳрихонда 22 тадбиркор "жиҳодчилар" гуруҳига мансублиги оммага маҳаллий ТВ орқали намойиш қилинмоқда

Самарқандда ялонғоч раққосалар ишқибозлари кўпайиб бораётгани ҳақида гапиришяпти

Наманганда қадимий ажабтовур бир маҳлуқот қолдиғини топиб олишибди

Туркияда ҳукуматни ҳокимиятдан четлатишни режалаганликда гумонланган 40 дан ортиқ одам қўлга олинган

Андижонлик оғир вазнли боксчи Руслан Чагаев яна рингга кўтарилмоқчи

22 феврал
Ўзбекистон Ўш вилоятига газ етказиб бериш ҳажмини оширди, аммо Тожикистондаги Роғун ГЭСи қурилиши юзасидан ҳалқаро эскпертиза ўтказиш талабларини қайта- қайта олға сурмоқда
Transparency International назарида Ўзбекистон коррупция бўйича дунёдаги 180 мамлакат ичида 174 ўринда.

Қирғизистон мухолифати президент Қурмонбек Бакиев ташабббуси билан 23 март куни ўтказиладиган Бирдамлик қурултойида иштирок этишдан бош тортди

Тошкентда дуддан заҳарланиб етти киши ҳаётдан кўз юмган

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги йирик Ҳасан бозори ёпилиши муносабати билан бу ерда ишлаётган юзлаб ўзбекистонликлар ишсиз қолдилар21 феврал
Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи олдидан Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг келгусидаги иккитомонлама ҳамкорлик истиқболларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.
Олма отада "Астанаинвестстрой"нинг 80 нафар қурувчиси 3 ойдан буён маош ололмаётганлари боис иш ташлаш акциясини бошлашган.Ўзбекистонда эса қурувчилар йиллаб ойлик ололмайдилар, маош ўрнига яроқсиз озиқ- овқат маҳсулотлари бериш ҳоллари бўлиб туради

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги йирик Ҳасан бозори ёпилиши муносабати билан бу ерда ишлаётган юзлаб ўзбекистонликлар ишсиз қолдилар

Украинанинг сайланган Президенти Виктор Янукович Бош вазир лавозимига уч номзод:Сергей Тигипко,Арсений Яценюк ва Николай Азаровдан бирини кўрсатмоқчи

Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси шанба куни Ўзбекистоннинг икки фуқаросини ҳибсга олди

ТТолибон ҳаракати Афғонистон президенти Ҳамид Карзайнинг тинчлик музокараларини бошлаш чақириқларини яна бир бор рад этди

Мадейри оролидаги тошқин 40 кишининг ҳаётини олиб кетди.Португалия ҳарбий кучлари фожеа жойига кемага юкланган дори дармонлар, вертолёт ҳамда қутқарувчиларни жўнатган

20 феврал

Марокашда кечки жума намози чоғида Мекнес шаҳридаги мачитлардан бирининг минораси қулаши натижасида 40 киши ҳалок бўлган ва 80 дан ортиқ киши турли даражада жароҳатланган.
Ўзбек ҳукумати Тожикистон Бош Вазирининг жавоб хатида Роғун ГЭСи экспертизасига тоқатсизликни кўрар экан, айрим олимлар эса гидро эмас атом станцияси қуриш таклифи билан чиқишмоқда
Украина Бош вазири Юлия Тимошенко иккинчи давра президент сайлови натижаларига қарши мамлакат Олий судига топширган шикоят аризасини қайтариб олмоқчи, лекин Марказий сайлов комиссияси вакили Михаил Охендовский бу борада энди узил кесил қарорни суд чиқариши шартлигини айтмоқда.

Германиядаги Friedensdorf International хайрия жамғармаси Ўзбекистон расмий идоралари билан ҳамкорликда умуртқа поғонаси шикастлик¸ туғма жағ-юз нуқсонлари бўлган 12 ёшгача бўлган болаларни даволашга бошлади

Қирғиз Президенти Қ.Боқиевнинг укаси Қирғизистон Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи Жаниш Бакиев “Арслон” деб номланган махсус кучлар гуруҳи тузди.

19 феврал


АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Ричард Ҳолбрук Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан учрашди.
Лекин уларнинг учрашуви ҳўл ғўрани ҳам каллаклай олмайди, дейишяпти кузатувчилар.

Туркманистон Президенти Қурбонгули Бердимуҳамедов "мухолифат"ни соғинган шекиили ҳоҳловчиларни мухолиф партия тузишга чорлар экан, "бизнинг мамлакат тараққиёт йўлидан боради", деган.

Ўзбекистонда пошшога қўшилиб қиш ҳам қаҳрини сочаётгани боис одамлар қўлга илинганки нарсани исиниш учун ёқа бошлашди , дейилмоқда.

АҚШ Президенти Барак Обама Тибет руҳонийлари раҳнамоси Далай-ламани қабул қилгани Хитой расмийларининг кескин норозиликларига сабаб бўлди.

Тошкентда милиция ҳудудий нозирининг тўппончасини ўғирлагани тахмин қилинган армани қидирилмоқда.Одамлар эса милиционер тўппончасини ўзи сотиб еган, деган гапни айтишмоқда.

Хоразмда ўз жонига қасд қилган аёллар сони ортаётган эса, Фарғона водийсидан Туркияга фоҳишалар сотиш одатий ҳолга айлангани хабарлари тарқамоқда.
18 феврал

Россия Президенти Медведев ИИВнинг 15 генералини лавозимларидан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилди.Ўзбекистонда ҳам милиция армияси сонини қисқартириш вақти етмадимикан?

Андижон вилояти амалдорлари одамлар нима еб, нима ичишлари юзасидан кўрсатмалар бера бошлашди.

Ўзбекистонда ''Hello Uzbekistan'' номи билан киборлар журнали чоп этила бошлабди."Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига" деганлари шу бўлса керакда.
* * *
Қозоғистоннинг http://www.ktk.kz интернет сайти тарқатган хабарга кўра, кеча Олма ота шаҳар ахлатхонасида беш Ўзбекистонлик ўтда куйиш оқибатида
ҳалок бўлишган.
* * *
Манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган қозоғистонлик ҳуқуқбон Евгений Жовтис интернетда ўз блогини очди.

Президент маддоҳи Абдулла Ориповнинг қизи Юлдуз фирибгар, синглиси Бибисора Орипова эса муттаҳамликда акасини-ю жиянини ортда қолдирмоқчи.У Дублин платформасида гўё Ўзбекистон ҳукуматининг одам савдосига қарши курашаётганини ёқловчи учинчи ҳуқуқбон сифатида иштирок этмоқда. Чет эл ОАВларига интервью беришни эса рад этаётганини айтишмоқда.

17 феврал

Тошкентда бошланган бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати очилиш тантанасида Ўзбекистон Президентининг кичик қизи, Ўзбекистон гимнастика Федерацияси Президенти Лола Каримова қийналиб- қийналиб бўлсада ўзбек тилида нутқ сўзлаган.Маросимда Бош Вазир Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашган.
* * *
Тошкентда "Илҳом" театри бадиий раҳбари Марк Вайл қотиллиги юзасидан суд маҳкамаси якунланиб, ҳукм ўқилди.Унга кўра уч судланувчи 17 йилдан 19 йилгача озодликдан маҳрум этилдилар.Улар қотилликни диний қарашлар туфайли амалга оширганликларини айтишган.
* * *
2009 йилда 70 журналист ҳалок этилди, дея хабар беради Журналистларни Ҳимоя Қилиш Қўмитаси (ЖҲҚҚ). Бу охирги 30 йилда қайд этилган энг ёмон кўрсаткичдир.
* * *
Ўзбекистон Президенти катта қизи Гулнора Каримова элчиликни бошлаган Испаниядан 38 миллион еврога Тошкент - Самарқанд йўналишида қатновчи “Talgo-250” русумли иккита электропоезд сотиб олинган.
Бели оғримаганнинг еб ётишига қара, дейишмоқда одамлар.
* * *
Шоир Абдулла Ориповнинг фирибгарлик учун судланган, одамларнинг 55 минг доллар пулини ўзлаштирган қизи Юлдузни даъвогарлари қидириб юришибди.Юлдуз осмонда ҳам, ерда ҳам йўқ, дейишмоқда. 

16 феврал
15 февралда суди бошланиши хабар қилинган журналист Хайрулла Ҳамидов ва унинг иши билан боғлиқ 16 кишининг тергов ишлари тугалланмагани айтилмоқда.
* * *
Украинадаги иккинчи давра президент сайловида ғолиб чиққан Виктор Янукович 25 феврал куни Украина янги президенти сифатида қасамёдга келтирилади.
* * *

Андижон вилоятида 4744 киши диний-экстремистик ташкилот аъзоси сифатида рўйхатга олинган, дея маълум қилади Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг ҳозиржавоб гуруҳи.
* * *
Ўзбекистонда кучли совуқ сабаб Хоразм вилоятида одамлар ҳалок бўлган, кўча жиноятлари сони эса камайган.
* * *
Дмитрий Медведев Украинанинг янги сайланган президенти Виктор Януковични Москвага таклиф қилди.
* * *
Белгияда поездлар тўқнашуви оқибатида йигирма киши ҳалок бўлган.
* * *
Марказий сайлов комиссияси Януковични Украина Президенти, дея эълон қилди, ортидан эса Каримов уни табриклади.
* * *
Ўзбекистон расмийлари Қирғизистон фуқароларини чегарадан ўтиш муҳлатлари чеклангани ҳақидаги хабарларни рад этишди.Уларга кўра қирғиз фуқаролари аввалгидай визасиз 60 кун қўшни мамлакат ҳудудида бўлишлари мумкин.
Қирғиз чегарачилари эса чекловлар қўйилганини таъкидлашмоқда.
* * *
Ўзбек мардикорларининг Русияга оқими ортиб бормоқда.Биргина Самара губерниясида 2009 йилда 7 минг ўзбек- мардикор рўйхатга олинган.Рўйхатдан ўтмаганлари қанча?...
* * *
Президент Қурмонбек Боқиев ташаббуси билан Қирғизистон Конституциясига яна қатор ўзгартиришлар киритилди.
* * *
Юлия Тимошенко украин халқига телевидение орқали мурожаат қилиб, Президентлик сайловларидаги рақиби Янукович ғалабаси сохталиги боис судда ҳақиқатга эришмоқчилигини билдирди.
* * *

Иркутскда Владимир Путин истеъфоси талаб қилинган икки минг кишилик норозилик акцияси бўлиб ўтди.
* * *
Фарғона водийси ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сувдан самарали фойдаланиш учун Жаҳон Банки 65,5 миллион доллар маблағ ажратадиган бўлди.
* * *
Тожикистондаги ўзбеклар "Халқ овози" газетаси орқали Ўзбекистон Президентига Рогун ГЭСи қурилиши борасида "Ёрдам бермасангиз, тинч қўйинг" деган мазмунда Очиқ Хат билан чиққанлар.
* * *
АҚШнинг айрим штатларида кучли қор ёғиши ортидан жамоат транспорти тўхтаб, ўқув муассасалари ёпилиб қолгани, қорнинг қалинлиги 1,5 айрим жойларда ҳатто 2 метрга етгани хабарлари келмоқда.
* * *
АҚШ Президенти Барак Обама Виктор Януковични Украина Президентлигига сайловдаги ғалабаси билан телефон орқали табриклади.
* * *
Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ягона энерготизимда бирлашмоқчи.Ўзбекистон аллақачон бу жабҳада ипни узган.
* * *
Бишкекда Европа Иттифоқининг расмий ваколатхонаси очилди.
* * *
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Жанубий Қурияга сафари ниҳояланди.
* * *
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг ўғли Рустам Имомали депутатликка ўз номзодини қўйди.
* * *
Қирғизистоннинг Иркештом довонида 100 та автомашина қоркўчкилари сабаб қамалда қолди.Машиналарда 300 нафар одам бор.
* * *
Ўзбек чегарачилари Қирғизистон фуқароларини Ўзбекистон ҳудудига уч ойда бир марта ўтказиш тартибини жорий қилишди.
* * *
Умида Аҳмедова иккита модда бўйича айбли, деб топилган, лекин авфнома қўлланиб, жазодан озод этилган.
* * *
Туркияда чиқадиган "Азадия Велат" номли курдпараст рўзнома бош муҳаррири Озан Килинч 21 йилга озодликдан маҳрум этилган.
* * *
"Ўзбекистон баҳоийлари" диний ташкилоти раҳбари, Британия фуқароси Тоҳирий Сепехер қонунчиликга зид ҳаракат қилган, дея Ўзбекистондан чиқариб юборилган.
* * *
"Бирлик" партияси раиси ўринбосари Пўлат Охунов ОАВларига Марказий Осиёдаги экологик муаммо юзасидан баёнотини эълон қилишларини сўраб мурожаат қилди.
* * *
"Бирдамлик" ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев Миллий Демократик партия тузмоқчи эканлигини эълон қилди.
* * *
Москва -Бишкек йўналишидаги поездда 3 килограмм наша, бир кило героин гиёҳванд моддаси олиб кетаётган Россия фуқароси милиция қўлига тушди.
* * *
Қозоғистон президентининг иккинчи куёви Темур Кулибаевнинг амалда шахсий дахлсизлигини таъминловчи маҳкама қарори бекор қилинди.
* * *
Ўзбекистон Қирғизистоннинг жанубий ҳудудига табиий газ бериш миқдорини қарзлар сабаб икки бараварга қисқартирди.
* * *
Тошкентдаги тергов ҳибсхонасида ўндан ортиқ милиционер томонидан зўрланган сурхондарёлик Райҳон Соатова боласининг отаси кимлигини аниқлаш юзасидан ДНК таҳлили бўйича экспертиза ўтказиладиган бўлди.
* * *
Ҳиндистоннинг Mahindra & Mahindra компанияси замбараклар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.
* * *
Ванкуверда 2010 йил Қишки Олимпия мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
* * *
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Илҳом Неъматов бир йилу икки ойгина фаолиятидан сўнг вазифасидан чақириб олинди.
Неъматов Ҳиндистонда элчилик даврида ҳам худди шу каби муддатидан аввал чақириб олинганди.
* * *
Сирдарёда “Жиҳодчилар” диний гуруҳига алоқадорликда айбланиб ҳибсда ушлаб турилган намозхон йигитлар сони олтмиш етти нафарга етди.
* * *
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Роғун ГЭСи қурилиши юзасидан тортишувлар тўхтамаяпти.
* * *
Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида бедарак йўқолган Ўзбекистонлик қочқин топилган ва ҳуқуқ ҳимоячилари қочқин Дилшод Қурбоновни Тошкентга экстрадиция қилинмаслигига эришишган.
* * *
Тайландда ҳибсга олинган Ил-76 учоғининг 5 кишидан иборат экипаж аъзолари озод қилиниб, Қозоғистонга етиб келди.
* * *
НАТО Афғонистон жанубида толибларга қарши катта ҳарбий амалиётлар бошлади.
* * *
Канаданинг Торонто шаҳрида буюк ўзбек мутафаккири Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 569 йиллиги муносабати билан катта тадбир бўлиб ўтган.
* * *
"Маржоний" Фонди Москвада "Туркистон авангарди" кўргазмаси ташкил этиб, унда 150 дан ортиқ мўйқалам асарлари намойиш этмоқда.
* * *
Озарбайжон Парламенти (Миллий Межлис) депутатлари ОАВлар тўғрисидаги қонунга таҳририятлар назоратини кучайтириш кўзланган ўзгартиришлар киритишди.
* * *
Расмий хабарларга кўра , академик Пўлат Ҳабибуллаев 7 февралда 73 ёшида оламдан ўтган.
* * *
“Ўзтрансгаз” ширкати 7 феврал куни Тожикистонга табиий газ узатишни 60 фоизга қисқартирган.
* * *
Озарбайжон пойтахти Боку метросида электр қуввати узилиши ортидан ер остида қолган одамларни ташқарига етаклаб олиб чиқилди.
* * *
Тошкентда 83 киши Анвар қори Турсунов ҳаётига қасд қилганликда ва Ички ишлар вазирлиги ходими Ҳасан Асадовни ўлдирганликда айбланиб қамоққа олинган.
* * *
Келгуси ойда Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Тошкентга ташрифи тахмин қилинмоқда.
* * *
Швейцарияда миноралар қурилишини тақиқлаш борасида ўтказилган референдум ташаббусчиси, ултра сиёсатчи Даниэл Штрайх ислом динини қабул қилгани айтилмоқда.
* * *
АҚШнинг 63 ёшли экс- Президенти Бил Клинтоннинг юраги муваффақиятли амалиёт қилинди.