ЖАҲОНГИР МУҲАММАД: ЎЗЛИГИМ

Роман-памфлет

Мазкур китобда Америка ойнасидан Ўзбекистонга назар ташланади ва унинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳамда маданий олами таҳлил этилади. Китобнинг аксарият қисми парчалар ҳолида "Озодлик” радиосида муаллиф томонидан ўқиб эшиттирилганидан хабардор ўқувчиларимиз учун бу яхлит ҳолдаги тақдимдир. Радиони мунтазам эшитиш имконияти бўлмаганлар ва умуман "Озодлик”ни эшитиб бориш ҳаққидан ҳам маҳрум қолган ўқувчилар учун эса китоб мушоҳада, мулоҳаза, муҳокама манбаи деган умиддамиз. Китобни "Америка ва Ўзбекистон” деб ҳам номлаш мумкин, аммо тарозининг Ўзбекистон қисми оғир босади. Асарда гарчи кейинги йиллар ва шу кунларнинг воқеалари устида гап борса-да, у Ўзбек элининг келажаги ҳам. Асар марказида Ўзбекистон, унинг авторитар режими, бу режимнинг тўралари, маддоҳлари ва қуллари турадилар. Уларнинг қаршисида эса ёзувчининг "Мен”и .
ЎНГ СЎЗ ЎРНИДА
Сен карнай-сурнай шовқинида "Ўзбегим” дея ўйин ўйнаётган пайтда, мен "Ўзлигим” дея изтироб чекаётган ва мотам тутаётган эдим.

Ризо Обид: Девонанинг дафтари (3)


Қўлларимни қиздирган тафт кўҳна китобнинг сеҳридан эмас, балки оний қўрқувдан сўнг танамда югуриклаган қоннинг ҳаракатиданлигини англадим.

Ажинакўчага кирганимга ҳеч қанча вақт бўлмади, бироқ назаримда ўтган вақт худди бир умрдай туюлди.Шу ўтган вақт ичида мен, бир эмас икки кишининг ҳаётини кечиргандай бўлдим.Бири қўрқоқ ва ҳар нарсадан ҳадиксировчи, журъатсиз бир кимса бўлса, иккинчиси эса унинг акси тавсифли одам.Албатта биринчисининг устидан иккинчиси ғолиб келди.Барибир журъат ва жасоратли кишиларгина ғалаба нашидасини сурадилар.Қўрқоқлар эса пана-пастқамларда, кўршапалак мисол кун кечириб ўтиб кетадилар.

Сарвар УСМОН:“Риë”ми ëхуд “риоя”?Фрейдни ўқинг!

27 декабр куни ўтказилган сайловни мухолифат, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, қатор халқаро ташкилотлар “мунофиқона хатти-ҳаракат, иккиюзламачилик”, деб атадилар. Сайлов тугар-тугамас¸ Марказий сайлов комиссияси раисининг гапи уларники билан битта жойдан чиқди-қолди.
20 йилдан бери ўзбекистонликлар президент Каримовнинг “ўзига хос, ўзига мос” тилига кўникиб қолди.
Масалан, Ислом Каримов “аҳмияти” деса ўзбеклар “аҳамияти”, демоқчи, деб тушунаверади.

Жаҳонгир МАМАТОВ: Даҳшат билан юзма-юз

БОШ ҚОНИМИЗ ТОЗАМИ?
Жаҳонгир Маматов. Декабр 2009
Халқнинг бир қисмини алдаш мумкин, яна бир қисмини доим алдаш мумкин, халқнинг ҳаммасини вақтинча алдаш мумкин, лекин бутун халқни ҳамма вақт алдаш мумкин эмас, деганди Америка президентларидан бири. Чунки Ғарбда мамлакатни идора қилишга даъвогар шахсларнинг «етти кўрпасини» ағдариб кўрадилар.
Шахснинг ҳалоллиги, ростгўйлиги, диёнатли, иймонли, инсофли, ақл-идрокли ва саломат бўлишига аҳамият берилади. Америкада сайловлар даврида Кеннеди ёшлигида қимор ўйнагани, Буш қандайдир
ҳужжатли фильмни хавфсизлик идорасига сотгани, Клинтон гўзал бир хонимга кўнгил қўйгани каби ҳолатлар ҳам сув бетига қалқиб чиққан.

Замонавий ўзбек фильми: ТЕЛБА

Саиджаҳон РАВОНИЙ: НАЗМ


1. Сонет

2. Мухаммас

3. Фардлар

4. Муашшах

***


1. НАВБАҲОРГА

Келгин тезроқ, эй фасли фаёз,

Сочсин қуёш нурларин илиқ,

Осмонларда мусаффо, тиниқ,

Қалдирғочлар айласин парвоз.

Қийнади кўп қаҳратон, аёз,

Қишнинг қаҳри хамиша қаттиқ.

Тинди неча дил сенга интиқ,

Кўра олмай яна битта ёз.

Биламиз, сен қайтасан, аниқ,

Сен хамиша ўзингга содиқ,

Кечиксанг-да гоҳида, бир оз.

Ҳаёт чунон бешафқат, инжиқ;

Ёлғиз сенсан гўзал ва мушфиқ,

Шўрликларни айлаган эъзоз!

Кто есть - кто?

Претендует на величие, однако...

Вглядываясь в историю, часто приходишь к выводу, что достойных
почитания гениальных людей отбирает сам народ. Однако находятся и
такие любители славы, которые стараются сами себя выдать в качестве
одного из великих. Эта тенденция обнаруживает себя в публикациях СМИ,
в том числе электронных.

Вот один из подобных авторов - Ахмад Хасанов, избравший себе псевдоним
Ахмад Хорезми. Родился в 1948 году, рос в кишлаке Ходжалик Багатского
района Хорезма.

"Туронзамин"да сатира: Нофизийдан нома

“ПАХАН” ҲАМ КЕТДИ!
Ўзбек мафияси ва қамоқ криминал дунёси оғир жудоликка учради. Расмий ҳаётда Хуршидбек, қамоқ дунёсида “Букри”, мафия оламида “Ука” номлари билан танилган Хуршид Каримов ўлди. У Ислом Каримовнинг укаси эди.
Ислом ота Ўзбекистон коммунистбошиси лавозимига кўрсатилганда Егор Лугачев – “лихач” унинг укаси қамоқда деб номзодини қайтарган.
КПССнинг иккинчи бу одами-“Фарзин”ни, ўзбекистонлик ўйинчилар “Шоҳ” билан, яъни Михаил Горбачев- “горбач” билан мот қилгандилар.

Ўтмишни ўрганиш - истиқбол йўлидир

Ҳерман Вамбери

БУХОРО
ЁХУД
МОВАРОУННАҲР ТАРИХИ

«Ўтмиши кўмилган миллатнинг истиқболи ҳам зулмат пардаси остидадир»

Ҳа, можор олими Ҳерман Вамберининг ўтмиши кўмилган миллат ҳақидаги гапларини айниқса бугун — фуқаро ва уламоларимизнинг деярлиси яқин ва узоқ тарихимиз хусусида ўта юзаки тасаввурга эга бир даврда эслаш жуда ўринлидир. Мозийдан бехабарлик кечаги ҳам бугунги авлодни бир мунча синдириб, маънавий қашшоқ ва кучсиз, юртига, миллатига, истиқболига бефарқ қилиб қўйганди. Хайриятки, элимиз бу кунга келиб у мудроқ, муте, қўрқувпараст руҳий муҳитдан қочмоққа, қутулмоққа тутинди.

Ризо Обид: Девонанинг дафтари


Кечами аввал куни йўлда кетаётиб ҳар доимги одатимга қарши нариги кўчага ўтадиган жин кўча деб аталувчи тор йўлга бурилдим.Бу жин кўчадан аҳёнда бир, ўта шошилганлар юрмаса кўпчилик қатнамайди.Сабаби неча йиллардан буён оғиздан- оғизга ўтиб келаётган одамларни чўчитадиган бир афсонамо ривоят бор.