Би-би-си меҳмони - журналист Жаҳонгир Муҳаммад



Би-би-си меҳмони - таниқли журналист Жаҳонгир Муҳаммад bbcuzbek.com ўқувчилари ва тингловчилари саволларига жавоб беради.

Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиларидан ҳисобланган Жаҳонгир Муҳаммадга саволларни саҳифамизнинг ўнг томонидаги махсус форма орқали ёки uzbek@bbc.co.uk
электрон манзилимизга йўлланг.

Жаҳонгир Муҳаммад 1955 йилда Самарқанд вилоятида туғилган.

1980 йилда оила қурган. Тўрт фарзанди бор. Умр йўлдоши тилшунос.

Ўзбекнинг журналисти бўлгандан, инглизнинг мушуги бўл

Фаррух Юсуфий
Ўтган ҳафтанинг айрим воқеалари оддий халқ орасида кўп такрорланадиган “Ўзбекнинг кичиги бўлгандан¸ ўриснинг кучуги бўл” маталини хаëлан шундай ўзгартишга ундади…
Ўтган ҳафта жума куни тунги навбатдан уйга қайтаётиб, хориж радиоси берган бир хабарни эшитиб, аввал кулгим келди, кейин уйга етиб боргунимча кетган 15 дақиқа давомида мулоҳазаларга берилиб, ҳавасим келди.