Жаҳонгир МУҲАММАД

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ЎЗБЕККА НИМА БЎЛМОҚДА?
22 июл, 2009 йил

Бугун руслар эълон қилган маълумотга кўра, ўзбекистонликларнинг Москвадаги қилган жиноятлари 25 фойизга ўсибди.

Аслида дунёда ҳар кун, ҳар дақиқа минглаб жиноятлар бўлади. Лекин улардан баъзи бирларигина матбуот саҳифасига чиқади ва айримларигина эл-улусни ларзага солади. Чунки бундай жиноятлар, айниқса қотилликлар инсон мафкурасига мутлоқ зид бўлгани ва ҳатто тасаввур қилиш қийинлиги билан ажралиб туради.

Биз бугунга қадар ҳамюртларимизга нисбатан қилинган жиноятлар ҳақида кўп ёздик. Аммо улар қилган жиноятлар сабабларини ҳали ҳеч ким таҳлил қилган эмас. Улардан гарчи жуда озлари бўлсада, нон излаб борган жойларида ваҳшийлик қилишлари бизнинг маданиятимизга хос эмас.

Бундайларнинг сони бармоқ билан саноқли бўлсада, уларнинг қилмишлари бошқалар учун қимматга тушмоқда ва бир қатор мамлакатларда ўзбекларни ваҳший деб танишмоқда. Муносабат ҳам шунга яраша шаклланмоқда.

Келинг, аввал дунё матбуоти саҳифаларига тушган шундай қотилликлардан баъзиларини эслайлик ва кейин фикримизни давом эттирайлик.

Норвегияни ларзага солган қотиллик…

Ўзбекистонни тарк этиб, бу мамлакатга келган ва бошпана олишга уринган, аммо ололмай маҳаллий аёллардан бирига уйланган Баҳодир Мирзаолимов 2007 йилнинг 1 Май куни қотилликда айбланиб қамоққа олинганди.

У ҳомиладор хотинини ва унинг 7 ёшли жиянини аввал зўрлаб, кейин ўлдирганликда айбланган.

Шунингдек, унга хотинининг 10 ёшли қизини зўрлаш, қийнаш ва калтаклаш айби ҳам қўйилган.

Бошга санчилган болта…

Самарқанд шаҳрининг Садтепа даҳасидан бўлган 22 ёшли Темур Эргашев тирикчилик мақсадида Россияга борган. У ҳамюртлари билан бирга Белебеев туманидаги ғишт заводида ишлаган.

Бошқирдистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, завод хўжайини бу ерда ишлаётган ўзбекларнинг паспортларини олиб қўйиб, иш ҳақларини бермаган.

Натижада 2007 йил август ойида иш берувчи билан Темур Эргашев ўртасида жанжал чиққан. Чунки Темур иш берувчидан паспортини ва иш ҳақини сўраган. Иш берувчи эса бермаган. Темур болтани олиб аввал дастаси билан уни бир неча марта уриб, кейин уни ўн марта чопган. Сўнгра юзининг ўртасига болтани санчиб, чиқиб кетган. Бу не даҳшат!

Шаҳватхонада оққан қон

Чехия. Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси, полиция тарқатган маълумотга кўра, Прага шаҳрида украин тилида сўзловчи қиз ва йигитнинг бўйнига пичоқ тортган. Қизни аввал зўрлашган, кейин ўлдиришган.

Прага полицияси матбуот вакили ваҳший қотиллик 2008 йил, февраль ойининг сўнгги кунида содир этилганини, гумондор шахслар эса 12-14 март кунлари ушланган.

Қотиллик 29 февралнинг тонготар пайтида шаҳвоний хизмат клубида содир этилган. 22 ёшли украин қиз зўравонлик оқибатида ўлган. Қизни ўлдирган ўзбеклар 32 ёшли украин кишини ҳам пичоқлашган.

Ўз биродарининг қотили

2007 Апрел. Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги Жаркент шаҳрида ичкиликбозликдан сўнг ўзбекистонлик бир меҳнат муҳожири иккинчисини болта билан чопиб ўлдириб, воқеа жойидан қочиб кетган..

Жаркент шаҳри ҳуқуқ-тартибот идораларининг билдиришича, улфатчилик вақтида келиб чиққан ўзаро жанжал қурбони бўлган ўзбекистонликнинг ёши 25 да бўлган.

Бундан аввал ҳам Олмаота вилояти ички ишлар департаменти вилоятнинг Каменский туманидаги хусусий уйларнинг бирида эркак ва аёл кишининг жасадини аниқлаганини билдирганди. Қозоғистонлик эр-хотиннинг қотиллари Ўзбекистоннинг 3 фуқароси бўлиб чиққани хабар қилинганди.

Ана шундай мисолларни жуда кўп ўқийдиган бўлиб қолдик.

Ваҳшийлик қилган ўзбеклар деярли ёшлар бўлиб, улар масалани ҳуқуқий ёки музокарлар йўли билан ҳал этилиши мумкин ҳолларда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган жиноятлар содир этмоқдалар. Бу жиноятлар оддий эмас, балки инсон психологияси, зеҳнияти тубида кескин ўзгаришлар бўлаётганини ҳам кўрсатади.

Ўзбекистонда ёшлар мутлақо давлат мафкураси назоратида бўлгани учун юз бераётган бундай жиноятларга ҳукумат ҳам масъулдир…

www.jahonnoma.com

Ўзгармаган мавзулар

Баҳодир Чориев, “Бирдамлик” Ҳаракати етакчиси
Озодлик учун очлик!

2006 йил март ойидан буён “Озодлик” радиосида нима ўзгарди? Ўша йили биз ўтказган очлик акциясидан кейин радио раҳбариятидан яхши ваъдалар олиб қайтган эдик. “Ҳаммаси яхши бўлади, майли бу ёғига радио маъмуриятини босим остига олмайлик”, деб ўзимизни анча вақтгача четда олиб турдик. Афсуски, радио раҳбарияти ва радио журналистлари вазиятни яхшилаш ўрнига “қўлингдан келгани шу экан”, дея бизларга таъна тошлари отишди. Ўша воқеадан сўнг радио нафақат бизга, аксинча бошқа мухолифат вакилларига ҳам цензурани бошлаб юборди.

Қуйида эълон қилинаётган мақола бундан уч йил олдин ёзилган ва бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ўзингиз холис баҳо беринг. Радиода шу йиллар давомида цензурага қарши бирор ўзгариш бўлдими?

****


Вашингтон ДС га йўл

Мана Америкада яшаётганимга ҳам бир йилдан ошди. Шу давр ичида мен Вашингтонга тўрт маротаба бордим. Олдинги учала боришимда ДЎКни тўлиқ шаклланишида оз бўлса ҳам ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман.

Мен яшаб турган шаҳар Сант Лоуисдан Вашингтон ДС гача 900 мил бу дегани бир томонга 1500 км-дир. Олдинги уч саёҳатимда автобус ва учоқлардан фойдаланган эдим. Бу сафарги мақсад “Озодлик” радиоси томонидан “Бирдамлик” Ҳаракатига нисбатан бўлаётган цензурага қарши Вашингтон ДСда оилавий очлик намойишини ўтказиш эди ва шу мақсадда мен хотиним ва тўрт фарзандим билан 12 март куни эрта саҳар соат 5-00да VAN машинамизда йўлга чиқдик.

Америкада компютерлаштириш ҳар бир соҳага кириб борган. Интернетдан уйимдан Вашингтон ДСгача, яъни охирги борадиган манзилимгача йўл харитамни принтдан чиқариб олдим. Бу харитада қанча мил йўл босиб ўтиш керак эканлигини, йўл рақамлари, қайси йўналишда қанча йўл босиб ўтиш кераклигини ва тахминан қанча вақт бу йўлларни босиб ўтишдаги йўл вақти берилган.

Америкада машинада харитасиз юриш жуда қийин. Йўлларда тахминан ҳар 50 милда “Rest area” яъни дам олиш жойлари бор. Дам олиш жойларида ҳар қандай юк ва енгил машиналарни ҳайдовчи ҳамда йўловчилари машиналари билан истаган вақтда кириб истаганларича дам олишлари мумкин. Бу ерда ҳожатхона ва бир қанча бепул хизматлар бор, қойил қолмасдан иложингиз йўқ. Биз ҳам Вашингтонга бориб келишда мана шу дам олиш масканларини бир нечтасидан фойдаландек, ҳатто шуларни биттасида кечаси ўз машинамизда тунаб ҳам қолдик.

“Озодлик” радиосидаги цензура

Мана Каримов режимига ҳам 15 тўлди. Мухолифат борган сари тарқоқлашмоқда, режим аксинча кучаймоқда. Бир тўда ҳукуматни бошига келган раҳбарлар коррупцияни орқасидан бойимоқдалар. Оддий халқ камбағалликдан қашшоқликка юз тутди. Жуда кўплаб эркак кишилар ҳатто аёллар ҳам Ўзбекистонда мардикорлик орқали кун кўрмоқдалар. Қишлоқларда даромади кўп оилалар қишлик ғамини ейиш учун буғдой далаларида, ўримдан кейин мошоқ термоқдалар.

Йигитларимиз бошқа ўлкаларда мардикор бўлиб бир бурда нонни топиш илинжида хор-зор бўлмоқдалар, аёлларимиз оила боқиш учун мажбуран фоҳишаликка бормоқдалар.

Ўзбекистонни қайси бир соҳасини олмайлик, ҳамма соҳа оғир иқтисодий қийинчиликка, таназзулга юз тутган. Келажагимиз мана шу бир тўда президент Каримов бошчилигидаги қароқчи, порахўр раҳбарларнинг қўлида.

Бас шундай экан, биз қаерда бўлишимиздан қатъий назар режимга қарши курашмоғимиз керак. Бу бизнинг ҳаммамизнинг бурчимиздир.

Курашни бир неча усуллари мавжуд. “Бирдамлик” Ҳаракати тузилишини илк кунларидан кураш усули этиб Зўравонликсиз Ҳаракатлари усулларини танлади ва шу усул билан курашмоқда.

Бизнинг мақсад Зўравонликсиз Ҳаракатларини бўйсунмаслик усулини кенг халқимиз орасида ёйиш ва халқимизни мана шу усул орқали режимга қарши халқимиз билан биргаликда курашиш.

Бу усулни Ўзбекистонликлар ичида ёйишда ва курашга чорлашда асосий восита этиб “Озодлик” радиосини танладик.

Мен январ ойини охирларида “Бирдамлик” Ҳаракати мақсади, кураш усуллари, қилган ишлари, яратган сайти ҳақида радио журналистлари ва раҳбари Сожида Жаффаровага бир неча бор айтдим. Улар мендан интервию олишни пайсалга солиб келдилар, олинган интервюлар ҳам эфир юзини кўрмади. Мен Сожида Жаффаровадан бу пайсалга солишни асил мақсадини очиб беришни қаттиқ талаб қилдим. У киши “Сиз халқни кўтармоқчисиз, бу “Озодлик” радиоси сиёсатига тўғри келмайди, шунинг учун сизни сайтингиз ва “Бирдамлик” Ҳаракати тўғрисида Ўзбекистонликларга ҳаттоки маълумот ҳам беролмаймиз” деб узил- кесил жавоб берди.

Мен у кишидан “Озодлик” радиосини сиёсатини ким белгилайди, деганимда “Америка президенти Жорж Буш ва Конгрессменлари деб жавоб берди”.

Тарихидан маълумки, Қизил Империяни парчаланишида “Озодлик” радиосини аҳамияти жуда катта бўлган. Ҳозирги кунларда дунёда демократияни ёйиш, диктатор, яккаҳоким, золим режимларни асл башарасини очиб ташлашда ва халқлар озодлиги учун курашда “Озодлик” радиосини бошқа тиллардаги эшиттиришлари қаттиқ иш олиб бормоқдалар.

“Озодлик” Радиосини ўзбек хизмати бизга қўйган цензурадан қаттиқ ғазабланиб, уларга бизга нисбатан цензурани олиб ташлашликлари учун бир ой муддат бердим, акс ҳолда Америка Конгресси олдида оилавий очлик эълон қилишимни билдирдим.

Мана бир ой муддат ўтди, радио бизни огоҳлантиришни назарига илмади.

13 март куни мен оила аъзоларим билан Вашингтонга етиб келдик ва очлик бошладек. Бизни Вашингтонга келишимиздан “Озодлик” радиосини раҳбарлардан бири Дон Женсен (Don Jensen) хабардор эди ва келганимиз заҳотиёж у киши бизни “Озодлик” (Liberty) радиосини АҚШдаги бош қароргоҳига таклиф этди ва бизни эшитиб талабларимиз билан танишиб чиқди.

Биз у ердан АҚШ Конгресини олдига қайтиб келдек ва у ерда очликни давом эттирдек. 15 январ куни мен яшаб турган Миссури штатини Конгресмени Рус Карнаҳан (Rus Carnahan) билан учрашдим. Унга олдинги ёзган хатимни нусхасини топширдим ва Миссурига қайтиб бу ишлар тўғрисида батафсил гаплашишга рози бўлдим.

Биз Конгресс олдига бориб, талаб ёзилган қоғозларимизни машинамизни ҳар томонига ёпиштириб ташладик. Олдинига бир полициячи мотоциклида келиб, бу ердан жўнаб кетишимизни талаб қилди, акс ҳолда “Тикет” яъни $20 жаримага тортишни айтиб огоҳлантирди. Мен рози бўлдим, аммо у жарима солди ва ёрдамга бошқаларни чақирди. Улар мени нима мақсадда келганимни билдилар. Ҳужжатларим билан чуқур танишдилар. Тезда болалар назорати бўлимидан ҳам мутахассислар келишди ва болаларим аҳволи билан танишдилар. Биз болаларимизга очлик бошлашга қуймаган эдик. Болалар бўйича инспектор ҳам буни очлик тўғрисида биздан ва болаларимиздан нима овқатлар ейишларини ҳам батафсил сўраб олдилар. Инспектор биз очликни тугатгунча болаларимизни бепул меҳмонхонага жойлаштирмоқчи бўлди. Биз унамадек ва бир дўстимиз болаларимизни кечаси уйига олиб бориб ётқизаётганлиги ва ҳар куни эрталаб олиб келаётганлиги учун у кишидан биз кетгунча болаларимизга ғамхўрлик қилишни сўрадек ва у киши бажонидил рози бўлдилар.

14 март куни “Америка Овози” радиосини ўзбек бўлими бошлиғи Жавдат Сайхон келиб биз билан танишди, машинада ёзилган талабларни ўқиб қаёққадир бирдан ғойиб бўлди. 16 март куни Конгрессда ишимизни тугатиб, “Америка Овози” радиоси ва радиолар раҳбарияти - BBG ташкилотини олдида очликни давом эттирдик. Жаноб Жавдат Сайхон бизни олдимизга чиқиб соат 10-00 ларда келиб интервю олишини айтдилар. Соат тахминан 11-00 ларда Жаноб Сайхон бугун эрта биздан 5 минутлик интервю олишга умуман вақт тополмаслигини, келаси ҳафта ҳам иложи бўлмаслигини айтдилар. Мана сизга ўзбекнинг қўлига тушиб қолган демократия! Шундан кейин уларнинг биз холисмиз, биз яхшими ёмонми хабарни берамиз деган гапларига қандай ишонасиз?.

16 март соат 13-00 да “Озодлик” радиосининг расмий вакиллари олдимизга келди. Узоқ суҳбатлашдим ва интервю бердим. Келган вакил “Озодлик” радиоси раҳбарияти яқин кунлар ичида бизни талабларимизни ўрганиб чиқишини ва расман жавоб беришини бизларга ваъда қилди. Биз 16 март куни очликни тўхтатдек.

Мен оила аъзоларим номидан бизни келиб кўриб, аҳволимиздан хабар олиб турган, кўнгил сўраган ўзбек ватандошларимизга, хусусан Жаҳонгир Маматов, Зокир Али, Жамшид Очилов, Алишер Ҳамидов ва бошқа юртдошларимизга миннатдорчилигимизни билдираман.

Март, 2006 йил.

Озодлик учун очлик!

Баҳодир Чориев, “Бирдамлик” Ҳаракати етакчиси.

2006 йил март ойидан буён “Озодлик” радиосида нима ўзгарди? Ўша йили биз ўтказган очлик акциясидан кейин радио раҳбариятидан яхши ваъдалар олиб қайтган эдик. “Ҳаммаси яхши бўлади, майли бу ёғига радио маъмуриятини босим остига олмайлик”, деб ўзимизни анча вақтгача четда олиб турдик. Афсуски, радио раҳбарияти ва радио журналистлари вазиятни яхшилаш ўрнига “қўлингдан келгани шу экан”, дея бизларга таъна тошлари отишди. Ўша воқеадан сўнг радио нафақат бизга, аксинча бошқа мухолифат вакилларига ҳам цензурани бошлаб юборди.

Қуйида эълон қилинаётган мақола бундан уч йил олдин ёзилган ва бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ўзингиз холис баҳо беринг. Радиода шу йиллар давомида цензурага қарши бирор ўзгариш бўлдими?

****


Вашингтон ДС га йўл

Мана Америкада яшаётганимга ҳам бир йилдан ошди. Шу давр ичида мен Вашингтонга тўрт маротаба бордим. Олдинги учала боришимда ДЎКни тўлиқ шаклланишида оз бўлса ҳам ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман.

Мен яшаб турган шаҳар Сант Лоуисдан Вашингтон ДС гача 900 мил бу дегани бир томонга 1500 км-дир. Олдинги уч саёҳатимда автобус ва учоқлардан фойдаланган эдим. Бу сафарги мақсад “Озодлик” радиоси томонидан “Бирдамлик” Ҳаракатига нисбатан бўлаётган цензурага қарши Вашингтон ДСда оилавий очлик намойишини ўтказиш эди ва шу мақсадда мен хотиним ва тўрт фарзандим билан 12 март куни эрта саҳар соат 5-00да VAN машинамизда йўлга чиқдик.

Америкада компютерлаштириш ҳар бир соҳага кириб борган. Интернетдан уйимдан Вашингтон ДСгача, яъни охирги борадиган манзилимгача йўл харитамни принтдан чиқариб олдим. Бу харитада қанча мил йўл босиб ўтиш керак эканлигини, йўл рақамлари, қайси йўналишда қанча йўл босиб ўтиш кераклигини ва тахминан қанча вақт бу йўлларни босиб ўтишдаги йўл вақти берилган.

Америкада машинада харитасиз юриш жуда қийин. Йўлларда тахминан ҳар 50 милда “Rest area” яъни дам олиш жойлари бор. Дам олиш жойларида ҳар қандай юк ва енгил машиналарни ҳайдовчи ҳамда йўловчилари машиналари билан истаган вақтда кириб истаганларича дам олишлари мумкин. Бу ерда ҳожатхона ва бир қанча бепул хизматлар бор, қойил қолмасдан иложингиз йўқ. Биз ҳам Вашингтонга бориб келишда мана шу дам олиш масканларини бир нечтасидан фойдаландек, ҳатто шуларни биттасида кечаси ўз машинамизда тунаб ҳам қолдик.

“Озодлик” радиосидаги цензура

Мана Каримов режимига ҳам 15 тўлди. Мухолифат борган сари тарқоқлашмоқда, режим аксинча кучаймоқда. Бир тўда ҳукуматни бошига келган раҳбарлар коррупцияни орқасидан бойимоқдалар. Оддий халқ камбағалликдан қашшоқликка юз тутди. Жуда кўплаб эркак кишилар ҳатто аёллар ҳам Ўзбекистонда мардикорлик орқали кун кўрмоқдалар. Қишлоқларда даромади кўп оилалар қишлик ғамини ейиш учун буғдой далаларида, ўримдан кейин мошоқ термоқдалар.

Йигитларимиз бошқа ўлкаларда мардикор бўлиб бир бурда нонни топиш илинжида хор-зор бўлмоқдалар, аёлларимиз оила боқиш учун мажбуран фоҳишаликка бормоқдалар.

Ўзбекистонни қайси бир соҳасини олмайлик, ҳамма соҳа оғир иқтисодий қийинчиликка, таназзулга юз тутган. Келажагимиз мана шу бир тўда президент Каримов бошчилигидаги қароқчи, порахўр раҳбарларнинг қўлида.

Бас шундай экан, биз қаерда бўлишимиздан қатъий назар режимга қарши курашмоғимиз керак. Бу бизнинг ҳаммамизнинг бурчимиздир.

Курашни бир неча усуллари мавжуд. “Бирдамлик” Ҳаракати тузилишини илк кунларидан кураш усули этиб Зўравонликсиз Ҳаракатлари усулларини танлади ва шу усул билан курашмоқда.

Бизнинг мақсад Зўравонликсиз Ҳаракатларини бўйсунмаслик усулини кенг халқимиз орасида ёйиш ва халқимизни мана шу усул орқали режимга қарши халқимиз билан биргаликда курашиш.

Бу усулни Ўзбекистонликлар ичида ёйишда ва курашга чорлашда асосий восита этиб “Озодлик” радиосини танладик.

Мен январ ойини охирларида “Бирдамлик” Ҳаракати мақсади, кураш усуллари, қилган ишлари, яратган сайти ҳақида радио журналистлари ва раҳбари Сожида Жаффаровага бир неча бор айтдим. Улар мендан интервию олишни пайсалга солиб келдилар, олинган интервюлар ҳам эфир юзини кўрмади. Мен Сожида Жаффаровадан бу пайсалга солишни асил мақсадини очиб беришни қаттиқ талаб қилдим. У киши “Сиз халқни кўтармоқчисиз, бу “Озодлик” радиоси сиёсатига тўғри келмайди, шунинг учун сизни сайтингиз ва “Бирдамлик” Ҳаракати тўғрисида Ўзбекистонликларга ҳаттоки маълумот ҳам беролмаймиз” деб узил- кесил жавоб берди.

Мен у кишидан “Озодлик” радиосини сиёсатини ким белгилайди, деганимда “Америка президенти Жорж Буш ва Конгрессменлари деб жавоб берди”.

Тарихидан маълумки, Қизил Империяни парчаланишида “Озодлик” радиосини аҳамияти жуда катта бўлган. Ҳозирги кунларда дунёда демократияни ёйиш, диктатор, яккаҳоким, золим режимларни асл башарасини очиб ташлашда ва халқлар озодлиги учун курашда “Озодлик” радиосини бошқа тиллардаги эшиттиришлари қаттиқ иш олиб бормоқдалар.

“Озодлик” Радиосини ўзбек хизмати бизга қўйган цензурадан қаттиқ ғазабланиб, уларга бизга нисбатан цензурани олиб ташлашликлари учун бир ой муддат бердим, акс ҳолда Америка Конгресси олдида оилавий очлик эълон қилишимни билдирдим.

Мана бир ой муддат ўтди, радио бизни огоҳлантиришни назарига илмади.

13 март куни мен оила аъзоларим билан Вашингтонга етиб келдик ва очлик бошладек. Бизни Вашингтонга келишимиздан “Озодлик” радиосини раҳбарлардан бири Дон Женсен (Don Jensen) хабардор эди ва келганимиз заҳотиёж у киши бизни “Озодлик” (Liberty) радиосини АҚШдаги бош қароргоҳига таклиф этди ва бизни эшитиб талабларимиз билан танишиб чиқди.

Биз у ердан АҚШ Конгресини олдига қайтиб келдек ва у ерда очликни давом эттирдек. 15 январ куни мен яшаб турган Миссури штатини Конгресмени Рус Карнаҳан (Rus Carnahan) билан учрашдим. Унга олдинги ёзган хатимни нусхасини топширдим ва Миссурига қайтиб бу ишлар тўғрисида батафсил гаплашишга рози бўлдим.

Биз Конгресс олдига бориб, талаб ёзилган қоғозларимизни машинамизни ҳар томонига ёпиштириб ташладик. Олдинига бир полициячи мотоциклида келиб, бу ердан жўнаб кетишимизни талаб қилди, акс ҳолда “Тикет” яъни $20 жаримага тортишни айтиб огоҳлантирди. Мен рози бўлдим, аммо у жарима солди ва ёрдамга бошқаларни чақирди. Улар мени нима мақсадда келганимни билдилар. Ҳужжатларим билан чуқур танишдилар. Тезда болалар назорати бўлимидан ҳам мутахассислар келишди ва болаларим аҳволи билан танишдилар. Биз болаларимизга очлик бошлашга қуймаган эдик. Болалар бўйича инспектор ҳам буни очлик тўғрисида биздан ва болаларимиздан нима овқатлар ейишларини ҳам батафсил сўраб олдилар. Инспектор биз очликни тугатгунча болаларимизни бепул меҳмонхонага жойлаштирмоқчи бўлди. Биз унамадек ва бир дўстимиз болаларимизни кечаси уйига олиб бориб ётқизаётганлиги ва ҳар куни эрталаб олиб келаётганлиги учун у кишидан биз кетгунча болаларимизга ғамхўрлик қилишни сўрадек ва у киши бажонидил рози бўлдилар.

14 март куни “Америка Овози” радиосини ўзбек бўлими бошлиғи Жавдат Сайхон келиб биз билан танишди, машинада ёзилган талабларни ўқиб қаёққадир бирдан ғойиб бўлди. 16 март куни Конгрессда ишимизни тугатиб, “Америка Овози” радиоси ва радиолар раҳбарияти - BBG ташкилотини олдида очликни давом эттирдик. Жаноб Жавдат Сайхон бизни олдимизга чиқиб соат 10-00 ларда келиб интервю олишини айтдилар. Соат тахминан 11-00 ларда Жаноб Сайхон бугун эрта биздан 5 минутлик интервю олишга умуман вақт тополмаслигини, келаси ҳафта ҳам иложи бўлмаслигини айтдилар. Мана сизга ўзбекнинг қўлига тушиб қолган демократия! Шундан кейин уларнинг биз холисмиз, биз яхшими ёмонми хабарни берамиз деган гапларига қандай ишонасиз?.

16 март соат 13-00 да “Озодлик” радиосининг расмий вакиллари олдимизга келди. Узоқ суҳбатлашдим ва интервю бердим. Келган вакил “Озодлик” радиоси раҳбарияти яқин кунлар ичида бизни талабларимизни ўрганиб чиқишини ва расман жавоб беришини бизларга ваъда қилди. Биз 16 март куни очликни тўхтатдек.

Мен оила аъзоларим номидан бизни келиб кўриб, аҳволимиздан хабар олиб турган, кўнгил сўраган ўзбек ватандошларимизга, хусусан Жаҳонгир Маматов, Зокир Али, Жамшид Очилов, Алишер Ҳамидов ва бошқа юртдошларимизга миннатдорчилигимизни билдираман.

Март, 2006 йил.

Юсуф ЖУМА: Албатта топасан ғолиб отани

Бекинмачоқ ўйнар сен билан замон

Мени бекитади, дейди, Жавҳар, топ.

Болам, тополмайин бўласан гирён

Соғинчли дилингни тилкалар қассоб.

Бу замон қассобдир, одам қассоби

Подшоси жаллоддир, жоҳил эл жаллод.

Кўзингда қисматнинг аччиқ шўроби

Мени ахтарасан топмайсан, ҳайхот.

Мени бекитади зиндонларига

Қувгинга бекитар, бекитар дардга.

Қоврилиб юрагинг армонларига

Ҳамон ютказасан жаллод, номардга.

Бошим кундададир, лекин Жавҳарим,

Суягим синдирар кескир болтани.

Танимга юрагим, кўзга гавҳарим

Албатта топасан ғолиб отани.

8.04.

Lenna van der Kruisbes: Голландия сквозь дырки от сыра


Об авторе:
До отъезда в Голландию я жила в Москве Rambler's Top100 Закончила Менделеевский институт. Имела небольшие публикации в журнале "Химия и жизнь" и других изданиях начала 90-х. С августа 2000 года живу в Голландии. Эти заметки возникли из писем друзьям и ответов на их вопросы. Надеюсь, что и новым читателям это будет интересно.

Добро пожаловать в Голландию!

* * *
ПИСЬМО 1: ОТЪЕЗД, ДАНИЯ ОТЪЕЗД - Вот и появилось время написать. С чего бы начать??? Начну с отъезда... Визу MVV в Голландию дали нам с дочкой буквально за несколько дней перед отлетом в Данию на каникулы, так что времени просто не хватило не то что со всеми попрощаться, даже толком то собраться не удалось... Не считая некоторых происшествий, отъезд прошел довольно-таки спокойно. :0))
Наши приключения начались уже в Шереметьево с того, что мне не разрешили взять Марфу с нами в салон, а отправили в багаж. Собачка была в ужасе! Она прогрызла клетку в аэропорту (которую папа мастерил всю ночь) и сбежала, нас решила искать. Перед самой посадкой меня вызвали на паспортный контроль и сообщили, что собаку не могут поймать.. Через государственную границу меня обратно не пустили, пришлось Марфу звать и, конечно же, она летела в салоне у меня на коленях. И только в Голландии мы заметили, что у нее сломан зуб! Бедняжка!!!
(Подробнее о том, как вывезти собаку, читайте в "Вопросах и ответах")
ДАНИЯ - Многие датчане сдают свои летние дома через специальные агентства. Перед началом сезона мы арендовали один такой в районе Юлсминде, в надежде классно отдохнуть.
К Копенгагену мы подлетали со стороны моря, это очень красиво и немного страшно - снижаться над морем! Аэропорт - огромный, не то, что Шереметьево! На паспортном контроле нам, как представителям Восточной Европы пришлось заполнить специальную анкету со всеми паспортными данными. Боятся в Дании нелегалов, наверное. На таможне посмотрели на Марфины документы и совершенно спокойно пропустили через границу системный блок от моего компьютера. Вся остальная перифирия пересылалась багажом прямо в Голландию. На выходе из зала прилета нас встретили наши ребята - мой голландец со своими детьми. Это было здорово - оказаться снова вместе! И все ужасы с потерей работы и с получением визы отошли в прошлое.. %)) Началась новая жизнь!
В нашем летнем доме мы были уже в ночи. Место походило на дачный поселок, дома - без участков, но соседей мы практически не видели. Наш дом был одноэтажный, типа бунгало. Хозяева сдавали домик на лето, зарабатывая денег на экзотические путешествия, а пользовались им сами остальную часть года как дачей. В доме было 3 спальни, душ с туалетом и кухня, совмещенная с гостиной. Жилище было бы вполне уютным, но огромное количество всяких безвкусных предметов и картинок периода 70-х годов (кто знает, может представить себе весь этот китч!) делало его просто безобразным! Но мы так намучились с отъездом, что были рады и этому!
Mоре было от нас недалеко, с диким берегом без пляжа.. мы ходили туда гулять, а дети ловили сачком маленьких крабов и у нас даже был свой морской аквариум дома. Мы потом всех крабов отпустили.
ВПЕЧАТЛЕНИЯ - Дания - милая страна, спокойные люди. Они правда не всегда владели английским, но муж мог изъясняться на немецком. Поразило огромное количество природных блондинов - дети, мужчины, женщины - с головами, похожими на белые одуванчики! Потрясающе красиво. Запомнилось огромное количество чудесных сортов хлеба и булочек и замечательный магазин BILKA (БИЛКА) - огромный по площади, одноэтажный, со всякой всячиной, одеждой, едой. Замечателен он именно размерами, спокойствием, отсутствием сутолоки и потрясающим "мексиканским" хлебом.
Ездили мы по стране много, каждый день куда-нибудь обязательно выбирались. Скорость на дорогах между населенными пунктами почти всегда 50 км/ч.. Так что можно себе представить, сколько времени мы тратили на дорогу! Тем более, что все более-менее интересные места были в 50-100 км от нас.
ЛЕГО-ЛЕНД - не произвел большого впечатления. По телевизору в какой-то детской передаче этот парк выглядел куда более привлекательным, чем в действительности! Платить надо при входе в парк. Входной билет дает право посещать любые аттракционы, какие вы захотите. Лего-Ленд на самом деле - небольшой по площади, аттракционы - для детей младшего школьного возраста, везде очереди минут на 40-50.... С ума можно сойти!! А известный мини-городок из лего - как "миниатюрная Голландия"- Мадуродам. И после Мадуродама уже не воспринимается, как что-то экстраординарное. Понравился нам спектакль про Принцессу и Колдуна в исполнении группы акробатов. Представление шло на улице в миниатюрном замке, окруженном водой. Актеры прыгали или просто валились в воду. Было весело и немного завидно - в этот день было на удивление тепло - градусов 25!!!Детям понравилась мастерская, где надо было собирать электрические модели Лего. Тем, кто делал все правильно, давали дипломы мастера Лего! [Photo] Что запомнилось - это посещение Старого Города (DEN GAMLE BY) в окрестностях Архуса. Этот музей под открытым небом посвящен жизни датских городков с начала 1600 до начала 1900 годов. Многие старинные дома для этого музея были свезены со всей Дании и заново собраны на новом месте. Можно гулять по городу, заходить в дома и чувствовать себя жителем этого потрясающего мира с 300 летней историей! Там воссозданы интерьеры лавочек, магазинчиков мастерских и просто жилых помещений. В лавочках и магазинчиках можно приобрести сувениры, сладости, керамику, букинистические книги. Продавцы и продавщицы встречают вас в национальной старинной одежде. Очень рекомендую вам посетить этот уникальный музей!!! ПОГОДА - для начала августа погода была прохладная и почти каждый день шел дождь. Наверное это была глупая идея - провести летние каникулы в Дании :0( Один раз мы решили искупаться в море и позагорать. Но вода была очень холодная и, конечно же, с неба через некоторое время полило! В нашей сельской местности (а Дания - это практически сплошная сельская местность) особых развлечений не было, только телевизор. И достопримечательности, как назло, были далеко от нас. В общем мы решили уехать в Голландию на несколько дней раньше, тем более, что наши дети уже сходили с ума от скуки. Снова в путь!

Абулқосим Мамарасулов:"Ҳалқ сўзи" (5)


1991 йил 23-28 апрел.
Жиззах туманида “Халқ сўзи” кунлари ўтказиладиган бўлди. Мен бу ҳақда обком секретари Эркин Турсуновга ахборот бердим.
- Бу кимнинг ташаббуси? – сўради Эркин ака.
- Тошкентда менга раҳбарларимиз шу хабарни етказ, дейишди. Мен элчиман, холос.
“Халқ сўзи” бўлим мудирлари Йўлдош Исмоилов, Норбобо Шакаров, Икром Ўтбосаров ва бошқалар роса беш кун Жиззах туманида бўлдилар. Бешинчи куни туман маркази Учтепада туман меҳнаткашлари ва фаоллари вакиллари билан якуний учрашув бўлди. Мажлисга Аҳмаджон Мухторов ташриф буюрди. Аҳмаджон Мухторов билан савол – жавоблар бўлди.
- Жиззах қўзғолони ҳақида ҳеч гап ёзилмади. Нега?
- Куни кеча битта мақола чиқди, иккинчисини тайёрлаяпмиз, яқинда чиқади, – дея жавоб берди Аҳмаджон ака.
Журналист Имом Бердининг шу мавзудаги кичиккина мақоласини мен яқинда тайёрлаб берган, куни кеча у эълон қилинган эди. Тарихчи олим Ҳайитбой Ҳайдаровнинг шу мавзудаги катта мақоласини ҳам мен тайёрлаб берган, аммо буни Аҳмаджон Мухторов билмаса керак, деб ўйлагандим.
- Хўжам Исроилов ҳам журналист, ҳам партия раҳбари эди, гдлянчилар уни ўлдириб юборишди. Партиянинг содиқ хизматкори Мустафоқул Умурзоқов ҳам гдлянчилар томонидан тўрт йил қамоққа ташланди. Нега улар ҳақда мақола берилмаяпти? Форишдаги миллий Олимпиада ўйинлари ҳақида айтарли материал берилмади. Нега? – Шу ва шулар каби саволлар кўп эди.
Аҳмаджон Мухторов уларнинг барини жамлаб, битта жавоб қилди:
- Биз барча вилоятларда вилоятнинг энг зўр журналистини танлаб, махсус мухбир қилиб олганмиз. Улар нимани республика аҳамиятига молик деб топишса, биз газетада ўша воқеаларнигина ёритамиз.
Бу гап – мен “Халқ сўзи”да иш бошлаганимдан буёнги менга берилган энг катта мукофот эди. Аввалроқ айтганимдай, менинг дастлабки кўзга кўринарли мақолам уч ойдан сўнг эълон қилинганди. Мен курашлар гирдобида мазкур ишга ўтган, ва гирдоб мени чирпирак қилиб, бир неча ойдан бери ўзимни ўнглаб олиш имконини топа олмаётган эдим. Норбобо ака билан Йўлдош ака азалдан менга қарши, зимдан менга қарши кураш олиб боришар, агар мақолаларим қўлларига тушиб қолса, бўлим мудири сифатида ўткизмасликка ҳаракат қилишарди. Йўлдош ака вилоятлардаги махсус мухбирларни ҳам бошқарар, улар билан бош муҳаррир ўртасидаги воситачи бўлиб, редакциянинг дастлабки уч мажлисига – бошқа вилоят мухбирларидан ажратиб, – мени айттирмаган ва ҳар уч мажлисга, худо ўнглаб, мен ўз оёғим билан бориб қолган ва мажлисларда қатнашган эдим.
Анвар Жўрабоев эса … у ҳам мени кўрган сари елкаси тиришаверарди. Шу сабабли Саттор Қорабоев куч олиб, дуч келган жойда менинг ёқамдан тутиб, алам ўтказаётганди
Фақат Абдукарим Раҳимбердиев билан бир-биримизни яхши тушунардик.
Ва ниҳоят… шахсан бош муҳаррирнинг ўзи мана бу гапни айтяпти.
Бу ҳали ҳаммаси эмас эди.
Мажлисдан сўнг Аҳмаджон Мухторов райком котиби Муқум Ҳасанов билан бирга обкомнинг биринчи секретари Эркин Турсуновникига – онасининг вафоти муносабати билан – таъзия изҳорига бориб келишди. Кейин “Халқ сўзи” вакилларини “Москва” колхози боғида – облисполком раиси Ўктам Олимов, Жиззах шаҳри ва туман раҳбарлари Аҳмад Соатов ва Муқум Ҳасанов, туман ижроқўм раиси Холмамат Суюновлар – меҳмон қилишди. Суҳбат қизиган пайти Аҳмаджон Мухторов Ўктам Олимовга мурожаат қилди:
- Махсус мухбиримиз пиёда юрипти, хизмат машинаси бермайсизларми?
- Ортиқча машинамиз йўқ, беролмайман, – деди Ўктам ака.
- Бозор фондидан ўзига сотиб ола қолсин, мен битта “Москвич” берай, – деб қолди Муқум ака.
- Паст кетманг, “Жигули” денг, – деди кимдир.
- Йў-ўқ, “Жигули”га иложим йўқ. Битта “Москвич”га қудратим етади, – деди Муқум ака. – Мана, райисполком раиси ҳам ўтирипти, керак бўлса, ҳозир фармойиш ёзиб беради.
- “Жигули”ни мен бераман, – деди Аҳмаджон Соатов тошиб.
Албатта, бу ваъдалар кайф, кайфият яхши пайт берилган бўлиб, амалга ошмади. Аммо Аҳмаджон Мухторов далдаси билан қўзғалган бу гапдан сўнг менда машина олиш иштиёқи туғилди. Чунки вилоят бўйича юришим керак эди. Бунинг учун менга “ГАЗ-24” хизмат машинаси ажратишлари керак эди ва бу нарса амалга ошмаётганди.
Шу кунларда вилоят ёзувчилар уюшмаси янги раҳбари Абдураҳмон Каримов мени топиб: “Тез шаҳар ижроқўмига боринг, у ерда фармойиш чиқарилиб, битта “Жигули –07” ёзувчилар уюшмасига ажратилипти. Машинага биринчи бўлиб, ўтган йили сиз ариза бергансиз. Уни сиз олишингиз керак”, деди. Мен тез ижроқўмга бордим. Ҳақиқатан ҳам ижроқўм деворида шунақа фармойиш илиб қўйилган экан. Бўлимга кириб, тафсилотларни сўраган эдим, бир рус аёли: “Машина Келди Қодирга берилган, раис фармойиши Келди Қодирга чиққан”, деди. Мен ҳайрон бўлиб, бу ҳақда Абдураҳмон Каримовга сим қоқдим.
- Бундай бўлиши мумкин эмас, – деди Абдураҳмон. – Келди Қодир аризаси сиз раҳбар пайт ўтмаган, мендан ҳам ўтгани йўқ. Саттор пайти ҳам Келди Қодир бирор марта уюшмага келмаган. У ёлғондакам ҳужжат тўғрилаган бўлса керак, уни фош этиш керак, – деди.
- Мен ҳаракат қилаверайми? – дея сўрадим.
- Қайтманг! Босинг. Машинани сиздан бошқасининг олишга ҳаққи йўқ.
Кейин биз аниқладикки, Республика Ёзувчилар уюшмаси профкоми раиси Раҳимжон Отаев ва котиби Самарқандова номидан шаҳар раҳбарларига хат қилинган, унда Келди Қодирга машина ажратиш тўғрисида илтимос қилинган экан. Мен яхши билардимки, Раҳимжон Отаев анча илгари профком раислигидан бўшаб кетган. Шунга қарамай, мен Тошкентга сим қоқиб, Раҳимжон Отаевдан шу ҳақда сўрадим. У Келди Қодирга ҳеч қачон ҳеч қанақа хат бермаганини айтди. Шундан сўнг Абдураҳмон Каримов бирдан айниб қолди: “Қўйинг, Абулқосим, уришиб юрмайлик, машинани Келди Қодир ола қолсин, сизга ҳам насиб қилгани бўлар”, деди.
Алам қиладими? Хабарим йўқ эди, тинчгина юргандим. Ўзи чақирди, ўзи мени кураш майдонига тезлаб солди ва энди…
Мен уюшмада масъул котиб бўлиб ишлаётган кунларим Абдураҳмоннинг бир қиссасини русчага таржима қилиб берган, ўзим икки бетли русча сўз боши ҳам ёзиб, Абдураҳмоннинг сурати, сўз боши ва қиссадан парчани – “Джизакская правда” газетасининг салкам бир бетини тўлдириб чиқаришга келишгандик газета ходимлари билан Газета бўлим мудири Николай Подлеснов бир куни тушлик пайти кўчада мени тўхтатиб, “Адабиёт саҳифаси” тайёрлашаётганини, унга Абдураҳмоннинг таржимаи ҳоли ва сурати сиққанини, қиссадан парчани эса кейин эълон қилажакларини айтди.
- Ундай бўлса, сурат ва таржимаи ҳолни ҳам олиб қўйинглар, ҳаммасини битта қилиб берасизлар, – дея таклиф қилдим.
- Саҳифа тайёр, – деди Подлеснов, – уни бузмайман.
Мен хонамизга келиб, бу ҳақда Абдураҳмонга айтганимда у тутаб кетди. Шунақа қилиб берадиган бўлса, кераги йўқ, , деди.
- Унда мен ёзувчилар раҳбари сифатида газетага чиқиб, ўз фикримни айтайми?
- Айтинг, – деди Абдураҳмон.
Мен тепага чиқиб, (биз матбуот биносининг тўртинчи, “Джизакская правда” бешинчи қаватида жойлашган эди) Николай Подлеснов ва газета бош муҳаррири ўринбосари Олег Смугловга ўз позициямизни билдирдим.
- Ҳаммаси ҳал бўлган, сен аралашма, – деди Подлеснов.
- Газета бизники, – деди Смуглов.
- Аммо материал бизники, – дедим мен қизишиб. – Ундан фақат бизнинг розилигимизга кўра фойдаланасизлар.
- Материал сеникимас, – деди Подлеснов.
- Сўз бошини мен ёзганман, таржимани мен қилганман.
- Ичи қора одам экансан, – деди Олег Смуглов.
Мен мот бўлдим. Пастга тушиб, Абдураҳмонга: бор, ўзинг гаплаш, деб жўнатдим. Абдураҳмон бориб келди ва деди:
- Қўйинг, шулар билан олишиб ётманг, билганини қилаверсин. Сизга нима фарқи бор? Менга гонорарини берса бўлди.
Шу тахлит уюшмада Абдураҳмон мени 20 сўм гонорарга сотиб юборган эди. Кейин Саттор билан курашга ҳам мени тезлаб туширди ва… То Сатторни бўшатишганча, керак бўлса, ҳафтада икки марта уйимизга келар, бир дунё шикоят қиларди. Саттор билан ажрим қилиб, муҳрларни олиб, хонага эгалик қилганга қадар ҳам яна Саттордан шикоят қилиб турди “муҳрни бермаяпти, хонани бўшатмаяпти”, деб. Ўшандан кейин эса… (ҳозир 2007 йил 8 март, 15 йилки, на сим қоқади, на уйимизга келади)
Мана энди, Келди Қодир воқеаси…Мана, энди учинчи марта мени жанг майдонига тушириб, ўзи яхши одам бўлиб, четга чиқиб олган эди.
Дунё ўзи шунақа шекиллиЯ

(ДАВОМИ БОР).

Ризо ОБИД: Орол муаммоси - инсоният муаммоси

Жаҳонгир МУҲАММАД: Туронзамин фарёдлари(3)

Дилмурод Саййид: Қонунларни ҳурматлаганим учун ҳибс этилдим


ЎзР ЖК 165-моддаси 2-қисми «А, Б, В» бандлари; 165-моддаси 2-қисми, 3-қисми билан асоссиз айбланаётган Саидов Дилмурод Эгамбердиевичнинг
ЯКУНИЙ СЎЗИ

Муҳтарам иштирокчилар!
Мен ушбуни ҳуқуқий андозадаги атамадан фарқлирок тарзда «Якуний сўз» деб номладим. Ва бу «Якуний сўз» айнан мана шу судлов муҳокамаси учундир. Менинг бу борада, яъни ўзимга нисбатан уюштирилган сохта айблов асосида уйдирма тарзда тўпланган «Жиноят иши» материаллари юзасидан билдирадиган муносабатларим, ёзадиган мулохазаларим, айтишим керак бўлган сўзларим жуда-жуда кўп!
Бизга нисбатан тўпланган 32/28417-сонли «Жиноят иши» жилдини, таъбир жоиз бўлса, мамлакат прокуратура тизими тергов йўналишидаги энг шармандали воқеликлардан бири сифатида баҳолаш тўғри бўларди.
Амалдаги қонунларимиз, энг аввало, инсонпарварлик, одиллик, қонунийлик тамойилларига асосланишини эътиборга олсак, мазкур «Жиноят иши» жилди амалдаги қонунларимизга ўз мазмун-моҳияти билан тўлиғича хилофдир. Мен бунга биттама-битта мисол келтириб ўтирмайман. Чунки «Ўзи аён нарсага баён на ҳожат», деган машойихлар.
Ўзимга берилган ушбу имкониятдан фойдаланиб, сўзимни ўзимга оид айрим воқеликлар хусусида бошламоқчиман.
Мен кейинги 20 йил давомида нимаики мартаба-эъзоз топган бўлсам, қандай ташвиш-у машаққатда колган бўлсам, факат қалам туфайли бўлган. Шу қалам сабаб кўпми-озми элга танилдим, рўзғор тебратдим. Шу қалам сабаб тазйиқларга учрадим.
1. 1991 йил «Тошкент ҳақиқати» газетасида «Тошкентга ташланган АТОМ БОМБАСИ» сарлавҳали таҳлилий мақолам эълон қилинди.
2. 1992 йили «Постда» газетасида «Сен кимсан ўзи?-деди милиция майори А.Гацулек»;
3. 2000 йили «Қишлоқ ҳаёти» газетасида «Ойни этак билан ёпиб бўлмас!»;
4. 2003 йил «Даракчи» газетасида «Ҳукм ортидаги кўзлар ёхуд қайта умр берилганлар», «Исаев иши»;
5. 2004 йил октябр «Адвокат пресс» газетасида «Бизни қандай лакиллатишаяпти?» туркум мақолалари;
6. 2005 йил январидан 24 ноябригача «Адвокат пресс»даги ўнлаб мақолаларим;
7. 2005 йил 24 ноябрда эълон қилинган «Йўқ ҳақида бадиҳа» мақолам эса, менинг мамлакат ичидаги ОАВ билан ҳамкорликларимга чек қўйилишига баҳона бўлди.
Хўш, мен нималар ҳақида ёзганманки, оддий одамлар қидириб-топиб ўқиган, маълум бир доирадагиларга мутлақо ёқмай, фаолиятимни чеклашга ўринганлар?
Агар эсласангиз, бундан 20-25 йил олдин рус миллатига ё русийзабон гуруҳга мансуб юртдошларимиз ҳақида: «Буларга катталар ҳам гапира олмайди, ҳаққини бермайди булар!» деган мазмундаги гаплар юрарди. Бу гаплар ўша юртдошнинг рус миллатидан ёки русийзабон бўлганлиги учун айтилган дейиш хато. Ўша юртдошимиз ўз ҳақ-ҳуқуқини биздан кўра яхшироқ танигани, қонунни биздан кўра яхширок англагани учун ҳам унга ҳатто катталар ҳам гапира олмасди.
Мен ўз мақолаларим, ўтказган тренинг-семинарларим орқали юртдошларимга озми-кўпми ҳақ-ҳуқуқни танишни конкрет мисоллар асосида тарғиб ва ташвиқ қилганман.
«Ал-илма ла юбхали минҳу!» деб марҳамат қилинган Ҳадиси Шарифда. Яъни «Илмда бахиллик бўлмайди!» Бу билан мен ўзимни билимли, бошқаларни оми дейишдан йироқман. Бироқ мендан нимадир илм, маслаҳат, кўмак сўраган одамга имконим етганча ёрдамлашганман, ҳеч маҳал миннат қилмаганман. Бир Жомбой тумани билан боғлиқ воқеаларни олайлик.
2004 йил май ойида барча тегишли қонунларга тўлиқ риоя этган ҳолда журналистлик суриштируви олиб бордим. Танқидий-таҳлилий мақолалар эълон қилдик. Айнан шу сабаб озми-кўпми оддий фуқаролар ҳуқуқи ҳимояланди, давлат ва халқ мулкини талон-тарож қилган масъуллар жазога тортилди. Энг эътиборлиси, ўша 2004-2005 йилларда давлат ва халқ мулкини талон-тарож қилиб, ўзлаштирганлиги учун қонуний жазога тортилган собиқ «Ўзбекистон ш/х»нинг собиқ раиси Сайдулло Боймуротов орадан беш йил ўтиб, асоссиз ариза ёзиб, жабрланувчи бўлиб ўтирибди. Янада эътиборлиси, С.Боймуротов аризасини «Иш» жилдига қўшишдан олдин на терговчи, на прокурор ундан «Жаноб С.Боймуротов, ўз қилмишларингиз учун оқланганмисиз? Агар оқланмаган бўлсангиз, бу аризангиз сизни танқид қилган холис журналистга нисбатан хусуматдан бошқа нарса эмас!»-деб сўрамаяпти ҳам, айтмаяпти ҳам. Бу эса, нафақат аризачининг, балки аризани олувчининг ҳам менга нисбатан нохолислигини кўрсатади.
Яна бир «жабрланувчимиз» жаноб Ваҳоб Хўжақуловнинг суд муҳокамасидаги осмонга сапчиб, қилган иддаоларини кўрдингиз, эшитдингиз. Мана шу минбарда туриб, ўз кўрсатмасига далил сифатида «ЎНТА МАҚОЛА» олиб келишга сўз берганди. Ўз лафзига эга булолмаган шахснинг бетайин кўрсатмаси эса, терговда менга нисбатан айбловга асос қилиб олинган.
Энди ҳам қонунийлик нуқтаи назаридан, ҳам инсоф юзасидан жабрланувчилар С.Боймуротов ва В.Хўжақуловнинг тергов ҳамда суддаги кўрсатмалари билан менинг уларга нисбатан келтирган важларимни холисона солиштириб кўриб, хулосага келаверинг. Ва шу аснода мен билан С.Боймуротов ўртасида шу йил 30 март куни ўтказилган юзлаштириш ҳаракатининг видеотасвири қайчиланиб, монтаж қилинганлигини ҳам эътиборда тутинглар.
Яна бир жиҳат:
С.Боймуротов ва В.Хўжақулов кўрсатувларига нисбатан суд жараёнида мен алоҳида-алоҳида кўрсатув бердим, кўрсатувларим матнига қўшиб тегишли ҳужжатлардан иловалаб, тақдим қилдим. Менинг кўрсатувларим юзасидан на жабрланувчилар, на адвокат, на прокурорлик этувчи эътироз билдира олганлари йўқ (Шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилишини сўрайман!).
Бундан англашиладики, менинг кўрсатувларим тўғри ва аник, далил-исботли бўлгани боис ҳеч қандай саволга, эътирозга ўрин қолмаган! Суд буни инобатга олишига ишонаман.
Айнан С.Боймуротов ва В.Хўжақулов иддаоларига боғлиқ гувоҳ Даврон Алимовнинг суддаги кўрсатувларини ҳаммамиз эшитдик.
Жабрланувчи Аслиддин Ўринбоев 17 февралда Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармасига бизга нисбатан ғараз максадда ўз қўли билан имзолаган аризасини суд муҳокамасидаги кўрсатувларида ўз оғзи билан тўлиқ инкор қилиб, кўрсатувлар берди.
Энг эътиборлиси, жабрланувчи А.Ўринбоев ўз ғараз мақсадига олдиндан тайёргарлик кўриб борганини 25 июн куни суд муҳокамасида тўлиқ тасдиқлади. Бу – 17 феврал куни ариза билан мурожаат қилганлиги ва 18 февралда учрашув олдидан махсус идорадан “ДИКТОФОН” берилганлиги ҳақидаги” А.Ўринбоевнинг иқроридир. Шу ўринда адвокат Ҳ.Маҳбубовнинг саволлари ва унга жабрланувчи А.Ўринбоев томонидан берилган жавобларни эслаш кифоя қилади. Бироқ 18 феврал куни “Юлдуз ресторани”даги учрашув давомида бўлиб ўтган суҳбатнинг жабрланувчи А.Ўринбоев томонидан қилинган АУДИОЁЗУВи шу кунгача топилгани йўқ. Бунинг боиси тергов ҳаракатларини олиб борган гуруҳ манфаатларига мазкур АУДИОЁЗУВнинг мувофиқ келмаганлигидир. Юқорида эслатилган видеотасвирнинг қайчиланиб, монтаж қилинганлиги ҳолати ҳам тергов манфаатлари учунгина қилинган, ҳатто яна бир видеотасвир – гувоҳ А.Раҳмоновнинг кўрсатувлари терговчи С.Мажидов тарафидан қонунга хилоф равишда таҳрир этилиб, “Юзлаштириш баённомаси”га ёзилганлиги ҳам тергов гуруҳи манфаати учун қилинганлигини ҳеч бир истисносиз исботлайди. Бироқ бу жиҳатларга суд ҳануз ҳуқуқий баҳо бергани йўқ. Айтинг-чи, “Диктофон” ёзуви топилмаса, унга тегишли баҳо берилмаса, эртага “Иш” жилдига ясама АУДИОЁЗУВ қўшиб қўйилмаслигига ким кафолат беради?
Видеотасвирни қайчилаб, монтаж қилган, гувоҳнинг видеотасвирдаги кўрсатувини “Юзлаштириш баённомаси”га ўзгартириб ёзган терговчилардан ҳар қандай тубанликни кутиш мумкин!
Мен “Тергов манфаатлари” деган таъкидда қонуний кўринишни назарда тутаётганим йўқ. Бундай МАНФААТ ортида фақат терговчи ва жабрланувчи А.Ўринбоев турибдилар, деган фикрдан ҳам йироқман. Чунки қандайдир бир ММТП раисини ҳимоялаш учун вилоят прокуратураси катта терговчиси ва Департамент суриштирув бўлими бошлиғи мавқеидаги ваколат эгалари бу қадар очиқчасига қонунга хилоф иш тутмайдилар!
Бизга нисбатан уюштирилиб, судгача олиб борилган “Жиноят иши” материаллари нафақат қонунларимиз талабларига, балки давлатимизнинг қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги борасидаги бугунги ички принципларига ҳам тўлиғича хилофдир.
Ўзингиз ўйланг, Қонунни оёқости қилган, давлатнинг ички сиёсатини менсимаган КИМСАлардан АДОЛАТ кутиб бўладими?
Жомбой туман ИИБ ТБ катта терговчиси О.ТОҲИРОВнинг суддаги кўрсатмаларини эшитдингиз, унинг юритувида бўлган №277-сонли материаллар тўплами билан танишсизлар. Тўлиғича қонунбузарликларга йўл қўйилган ҳолатда терговолди ҳаракатлари ўтказилган. Бу ваколатнинг Қонундан, манфаатнинг қонунийликдан устун қўйилганлигига яна бир аниқ далилдир!
Тўғри, “Солдат отади, солдат ўлади!” дейишган. Бунинг мазмуни, агар 32/28417-сонли “Жиноят иши” юзасидан гувоҳлик, юқори поғонадаги солдат отган ЎҚ – “Жиноят иши” жилди. Бу “Ўқ” зое кетмаслиги учун қуйи поғонадаги солдат ўзини қурбон қилиши ҳам мумкин. Лекин бундай ЎЛИМ театр саҳнасидаги ЎЛИМга ўхшайди. Чунки ЎЛИШ кўринишини ижро этувчи яхши “ЎЛИБ ТУРСА”, албатта, кейинги сценарийларда “ЎҚ ОТУВЧИ СОЛДАТ” ролини эгаллаши мумкин.
Бу эътирофнинг ҳаётий тушунчаси ҳам бор. Яъни “Ўқ отувчи солдат, ўлувчи солдат!” деганда икки хил тушунчадаги одамларни англаш мумкин. Яъни, С.Боймуротов, В.Хўжақулов, Хурсан ва Аслиддин Ўринбоевлар тушунчасидаги шахсий манфаат тарафдорлари билан А.Пўлатов, Т.Эргашев каби умумманфаати тушунчасидаги икки хил тоифа одамлар!
Энг ачинарлиси, умумманфаати учун қонунларга таяниб, давлатчилик принципларини ёқлаб чиққан ОДАМЛАР баъзан қурбон бўлишади. Бироқ эсдан чиқармайлик: “Ҳақиқат эгилади, баъзан букилади, лекин синиб йўқ бўлиб кетмайди!” Бу асрлар давомида синовдан ўтиб келган аждодлар тажрибаси хулосаси!
Мени бошқа нарса ўйлантиради: “Сохта айблов қўйилиб, уюштирилиб, уйдирмадан иборат тўпланган мазкур “Жиноят иши” наҳотки ҳеч кимни қизиқтирмаса?” – деган саволни на жабрланувчи томон, на терговни олиб борганлар ўйлаб кўришмаганлиги жуда қизиқ.
Шу ўринди кичик маълумот:
Бизга нисбатан уйдирма “Жиноят иши” айни чоғда жаҳон жамоатчилиги эътиборида турибди. Суд муҳокамаларидаги ҳар бир жараён тафсилоти ўзбек, рус, ҳатто инглиз тилларида ИНТЕРНЕТдаги кўплаб сайтларда бериб борилмоқда. Хорижий радиоларда тафсилотлар айтилмоқда. Дунёнинг Инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан боғлиқ бир неча расмий ташкилотлари ўз муносабатларини билдирмоқдалар, бирқанчалари суд хулосасини кутиб турибдилар. Булар шунчаки гап эмас!
Ўзбекистоннинг Инсон ҳуқуқлари ҳимояси борасидаги халқаро нуфузига салбий таъсир этувчи бундай ҳолатнинг юзага келишида Анор Пўлатов, Тўра Эргашев, Марғуба Жўраева, Дилмурод Саййиднинг заррача ҳам айби йўқ! Ҳатто жабрланувчи А.Ўринбоев, С.Боймуротов, В.Хўжақуловнинг ҳам айби йўқ. Айбдорларни уларнинг аризаларига холисона қонуний баҳо бера олмаган, ҳар бир ҳолат юзасидан Қонун доирасида иш юритмаган терговчи О.Тоҳиров, суриштирувчи И.Шеров, терговчи С.Мажидов ҳаракатларидан излаш лозим! Ишонаманки, бундай кунлар яқин!
Яна бир жуда аҳамиятли томони: рўпарангизда қора курси дейилувчи ўриндиқда ўтирган А.Пўлатов, Д.Саидов, Т.Эргашев шунчаки ўз ҳақ-ҳуқуқларини, одамлар ҳуқуқларини ҳимоялаганликлари учун ҳибс этилмадилар. Балки Ўзбекистонда давлатчилик даражасига кўтарилган “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги борасида”ги бугунги ички сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлаганликлари учун ҲИБС ЭТИЛГАНЛИКЛАРИ ҲАМ АЙНИ ҲАҚИҚАТ!
Бунинг исботини судланувчилар тарафидан шикоятланган ва Жомбой туман ИИБ ТБ томонидан тўпланиб, катта терговчи Олим Тоҳиров тарафидан йўққа чиқарилмоқчи бўлинган №277-сонли материаллар йиғмасида аниқ кўриш мумкин.
Шикоятланган ҳолатларнинг айримларини эслатиб ўтаман:
1. Ҳозирда жабрланувчи бўлиб ўтирган С.Боймуротов, В.Хўжақулов даврида бошланиб, “Ҳалқойи ҚФЙ” раиси Хурсан Ўринбоеванинг қарори билангина ноқонуний тарқатиб юборилган жойларга оид ҳужжатлар, фотолар.
2. Жабрланувчи бўлиб ўтирган А.Ўринбоевнинг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан туман прокурори ИИБ бошлиғи номига ёзилган, аниқ фактлар кўрсатилган шикоятлар ва “тушунтириш хатлари”.
3. ЎзР ЖПК 36-моддаси талаби асосида 2008 йил 6 ноябр куни ўтказилган ММТПга қарашли техник воситалар бўйича саноққа оид “Билдирги”, “Тушантириш хатлари”, фотодалиллар.
4. Кесиб, ўзлаштириб юборилган тутзорлар, теракзорлар бўйича аниқ кўрсаткичлар, фотодалиллар ва ҳоказо.
17 июл куни суд муҳокамасида гувоҳ Равшан Рустамов берган кўрсатувни эсланг. Унинг билдиришича, 2007 йил ноябр ойида ММТП балансида 24 та трактор, 8та тележка бўлган.
2008 йил 6 ноябр куни саноқ ўтказилганда, биз бор-йўғи 12та тракторни топа олдик. 3та тележка борлигини айтишди! Р.Рустамов ўзига қарашли фермер хўжалигидан қарийб уч гектар ер опа-ука, ака-сингил Ўринбоевлар томонидан эгалланиб, бетон пойдеворлар қуйиб қўйилганлигин, бироқ бу майдон фермер хўжалиги ҳисобидаги экин майдони эканини, шунинг учун ҳар йили, жумладан, бу йил ҳам 10 тонна ғалла топширганини билдирди. Прокуратурага бу ноқонуний ҳолат юзасидан ёзган аризаси эса жавобсиз қолганини эслатди.
Бу – нима? Бу – қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги борасидаги ҳукумат дастурига очиқдан-очиқ тўсқинликдан, қонунбузарликдан бошқа нарса эмас! Бу тўсқинлик ва қонунбузарлик сабабчилари бўлмиш опа-ука Ўринбоевлар, С.Боймуротов, В.Хўжақулов бугунги кунда ЖАБРЛАНУВЧИ!
Бу тўсқинлик ва қонунбузарлик сабаблари-ю сабачиларини ошкор этиб, шикоятлар киритган, қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги борасидаги принципларни амалий қўллаб-қувватлаган Анор Пўлатов, Тўра Эргашев, Дилмурод Саййид эса ЖИНОЯТЧИ! Бундан қандай маъно келиб чиқишини бир мулоҳаза қилиб кўринг!
Биз жиноятчи эмасмиз! Ҳатто “Жиноят иши” жилдларидаги материаллар ҳам бизнинг айбсизлигимизни тўлиқ кўрсатиб турибди! Бу масалага тез орада холисона аниқлик киритилишига шубҳам йўқ!
Мен бир нарса ҳам ажаблантиради, ҳам ғазаблантиради. Яъни: ўзлаштирилган маблағлар, ноқонуний ер тарқатишдан топилган ўн минглаб АҚШ долларлари, йўқотилган техник воситалар эвазига топилган катта миқдордаги пуллар ҚАЕРГА, НИМАНИ молиялаштиришга сарфланганлиги наҳотки ҳеч кимни қизиқтирмаса? Биргина мисол: жабрланувчи А.Ўринбоев 25 июл куни суд муҳокамасида 400 тонна маҳаллий ўғитни “чиқинди” сифатида ўзлаштирганлигини ўз оғзи билан айтиб, кўрсатма берди. Бироқ ҳеч қандай ҳужжат тақдим қилмади. А.Ўринбоев, С.Боймуротовга ўхшаш ўз халқи ризқини, давлат мулкини қўрқмай ўзлаштирадиган ШАХСлар шахсий манфаат йўлида ҳар қандай тубанликдан қайтмайдилар! Бизга нисбатан уюштирилган сохта айблов уларнинг тубанликларига аниқ далил бўла олади!
Биз томонимиздан судловга киритилган “Илтимоснома”лар хусусида қисқача тўхталмоқчиман. Ўзим томонимдан киритилган:
1. Терговчи О.Тоҳиров 2009 йил 6 феврал куни қабул қилган “Жиноят иши”” қўзғатишни рад қилиш ҳақида”ги Қарорнинг бекор қилиниши.
2. Жомбой туман ИИБ ТБ катта терговчиси О.Тоҳировга нисбатан хизмат суриштируви тайинланиши.
3. Гувоҳлар М.Абдуназаров, А.Раҳмоновга, жабрланувчилар В.Хўжақулов, С.Боймуротов, А.Ўринбоев ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши.
4. Жабрланувчи С.Боймуротов билан менинг ўртамда 2009 йил 30 март куни ўтказилган “Юзлаштириш ҳаракати” видеотасвири қайчиланиб, МОНТАЖ қилинганлиги сабабли “Номақбул далил”, деб топилиши ҳамда “Жиноят иши” материалларидан чиқарилиши шарт эканлиги.
5. 2009 йил 18 феврал куни А.Ўринбоев томонидан “Юлдуз” ресторанидаги учрашув вақтида Диктофонга ёзиб олинган суҳбат АУДИОЁЗУВИни қўйиб эшиттириш ва унинг шифровкаланган матнидан нусха бериш тўғрисидаги Ариза, “Илтимоснома”лар юзасидан “АЖРИМ” қилинишини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман.
Шунингдек, суд муҳокамаларидаги ҳолатлар юзасидан айрим маълумотларни илова қилиб, тақдим этаман. Булар суд жараёнларида ўз қулоқларингиз билан эшитган маълумотлардир. Ва ишонаманки, холисона қонуний, демакки, одилона ҳукм қилишингизда иловадаги маълумотлар ҳам керак бўлади!
МЕН ЎЗИМГА НИСБАТАН ҚЎЙИЛАЁТГАН АЙБЛОВЛАРГА МУТЛАҚО ИҚРОР ЭМАСМАН. МАЗКУР АЙБЛОВЛАРНИ МЕНИНГ ШАХСИМ ВА ФАОЛИЯТИМГА ҚАРШИ УЮШТИРИЛГАН, ДЕБ ҲИСОБЛАЙМАН.
Шу баробарида нафақат менинг тушунишимча, балки қонун нуқтаи назаридан ҳам қаралганда, суд тергови давомида бир қанча ҳолатлар очилди. Ва булар “Янги очилган ҳолатлар” сифатида ҳуқуқий баҳоланишга муҳтож.
Чунончи:
1. 32/28417-сонли жиноят ишига асос бўлган сохта айбловлар сабаблари Жомбой туман ИИБ ТБда тўпланган №277-сонли материаллар йиғма жилдига тўғридан-тўғри боғлиқлиги аниқланди.
2. Судланувчи Марғуба Жўраеванинг кўрсатувларидаги гувоҳ Исроил Маҳмудов билан боғлиқ ўринлари ҳеч бир истисносиз суриштирув ўтказилишини талаб этади.
3. 18 февралда Диктофонга А.Ўринбоев томонидан ёзиб олинган “Юлдуз” ресторанидаги учрашув суҳбати АУДИОЁЗУВИ “Иш” материалларида мавжуд эмаслиги.
4. С.Боймуродов ва Д.Саидов ўртасидаги “Юзлаштириш ҳаракати” видеотасвири кесиб ташланиб, монтаж қилинганлиги.
5. Д.Саидов ва гувоҳ А.Раҳмонов ўртасида ўтказилган “Юзлаштириш ҳаракати” видеотасвиридаги А.Раҳмонов кўрсатувлари “Юзлаштириш баённомаси”га мувофиқ келмаслиги.
6. Сохта айблов режали асосда уюштирилишидан кўзланган мақсад “Фаровон ҳаёт йўли” ММТП ва “Ҳалвойи ҚФЙ” билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларни яшириш бўлганлиги.
Юқоридаги жиҳатлар уюштирилиб, “Янги очилган ҳолатлар” сифатида баҳоланиши зарур.
Шунга кўра:
1. Жомбой ТИИБ ТБда тўпланган №277-сонли материаллар юзасидан катта терговчи О.Тоҳировнинг 2009 йил 6 февралдаги “Жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида”ги қарори бекор қилинишини.
2. №277-сонли материаллар тўплами суд муҳокамасида кўрилган 32/28417-сонли “Жиноят иши” билан бирлаштирилишини.
3. Бирлаштирилган “Иш” жилди қўшимча тергов ҳаракатлари олиб бориш учун Жомбой туман прокуратурасига юборилишини.
4. Судланувчилар Д.Саидов, А.Пўлатов, Т.Эргашевга нисбатан қўйилган айбловлар ўз тасдиғини топмаган, деб ҳисобланишини қонунга мувофиқ, деб ҳисоблайман.

Дилмурод САИДОВ (САЙЙИД).

Жаҳонгир Муҳаммад муродига етди


Бизнинг ўзбекларда яхши удум бор.Оғир кунларда бир - бирига елкадош бўлиш.Аммо мустақиллик йилларида бу удум унутилаёзгандай.

Машҳур сиёсат арбоби, таниқли адиб ва зукко олим Жаҳонгир Муҳаммадда эса ўша ўзбекона удумга содиқлик сақланган экан.Шу боис ҳам 2005 йил Андижон фожеалари чоғи уни майдонга отилиб чиққанини наъра тортган шер каби таърифланса муболаға бўлмас.

"Озодлик"да ким директор? (2)



"Озодлик"да кейинги пайтларда бири бошқасини инкор этувчи зиддиятли хабарлар кўпайиб кетди.Радиода Ўзбекистондаги ҳолатдан бехабар гўё уч тоифа кишилар фаолият юритаётгандай.

Масалан. бир хабарда Ўзбекистонда тўкинчилик, 50- 60 минг доллар пул ҳеч гапмас дейилса, бошқа бирида шакарнинг баҳоси қимматлигидан одамлар зорланаётгани хабари.Тингловчи тугул радио дастуридаги суҳбатга таклиф қилинган алломалар ҳам ажабтовур янгилик олдида талмовсираб қолишганидан ажабланмаса ҳам бўлади.

"Озодлик"да ким директор? (1)


Кейинги пайтларда “Озодлик” радиосидаги бир ёқламалик, тарафкашлик хусусидаги гап сўзлар қайнагандан – қайнаб бормоқда.Ҳатто қатор мухолифатчилар радиодаги тарафкашлик туфайли бойкот ҳам эълон қилишганди.Натижа бўлавермагач,”Бирдамлик” халқ ҳаракати радиодаги нуқсонлар бартараф этилиши учун, “Озодлик”ка ўзбек тилини биладиган директор тайинланиши юзасидан Вашингтон ва Прагада очлик эълон қилиш акцияси ўтказишлари ҳақда баёнот ҳам тарқатишди.

Шундан сўнг акция ўтказилмаслиги олдини олиш учун радиода тубдан ўзгаришлар ясаб, ислоҳотлар ўтказилса керак деганлар кўп бўлди.Аммо афсус шундай бўлмади.

Энди эса “Озодлик” радиоси ўзбек бўлимига янги директор бўлибди, аммо ўзгаришдан дарак йўқ” деган мазмунда яна гаплар қайнай бошлади.

“Озодлик”нинг ўзбек шўъбасида нималар бўляпти?Очлик акцияси ўтказмай туриб бир тўхтамга келинса бўлмайдими?Шу ва шу каби саволларга фақат радиодагиларгина ойдинлик киритишлари мумкин.Шу боис ҳам Прагага “Озодлик” радиоси директори телефонига қўнғироқ қилдик.

Телефон гўшагини Сожидахоним Жаъфарова кўтарди.Шу ўринда телефондаги сўзлашувимиз мазмунини ўқувчиларга ҳам ҳавола этмоқчимиз.Чунки суҳбат асносида мақола тайёрлаш ниятимиз борлигини билдирдик.

Аввалига “Озодлик” радиоси ҳақда қатор танқидий чиқишларга муносабатингиз қандай, деган саволимизга Сожидахоним “ҳеч нарсадан хабарим йўқ, қанақа мақолалар” деган мазмунда сўз айтди.”Бидамлик” фаоллари радиога нисбатан норозилик акцияси ўтказишга ҳозирлик қўраётганларидан ҳам хабари йўқлигини билдирди.Уни тўғри тушуниш керак.У истаган тақдирда ҳам ўзбек тилида эълон қилинаётган мақолаю тадбирлардан хабардор бўла олмайди.Чунки ўзбек тилини тушунмайди.Шундай бўлгач ўзбек жамиятини нада ичкарисидаги ҳолат, нада ташқарисидагини ҳис қила олади.

Сожидахоним билан суҳбатимиз албатта рус тилида кечди.Дастлаб ҳеч нарсадан хабарим йўқ деган Сожидахонимга маълум муаммолар ҳақида эслатганимиздан сўнг “..улардан қандай интервью олайлик, ахир бизга бойкот эълон қилишган бўлишса” деб қолди.Бойкот эълон қилингунга қадарчи?Ёки бўлмаса “нега бойкот эълон қилинди” дея унинг сабабларини ўрганиш керакмасми?Кўплаб таниқли мухолифат фаоллари овози радиода йил давомида бойкотга қадар ҳам эшитилмадику…

Хуллас “Озодлик”даги қусур ва камчиликларга оид саволларни қалаштириб ташлаганимиздан сўнг Сожидахоним:

- Мен ҳозир тожик бўлимида директорман, вақтинча то янги директор топилгунча бу ёқда ҳам ёрдам қилиб юрибман, Алишер ва бошқа ҳамма болалар менга ёрдам беришяпти, аммо Алишер директор бўлмайди, у шунчаки ёрдам беряпти, мана дам олиш куни бўлса ҳам ишдаман – деган гапларни айтди.

Биз хонимдан ким директор бўлади дея сўраганимиз йўқ , лекин у негадир қайта- қайта Алишер деган номни тилга олди.

- Радиодагилар аксариятининг номлари иккитадан,Алишер деганингиз ким? -сўраймиз яна Сожидахонимдан.

- Унинг оти битта, Алишер Сиддиқ, лекин у директор бўлмайди – дейди суҳбатдошимиз.

Ҳа, дарвоқе Алишер Сиддиқ деганни эсладим.Ҳалиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори матбуот котибаси Светлана Ортиқова опажониси ва уни мукофот билан радио орқали ҳаво мавжларида завқланиб табриклаган мухбир.

Сожидахоним билан суҳбатимиз анча давом этди.Бу жойда уни мухтасаргина баён этдик.”Бировнинг ишига бировнинг саратонда ҳам қўли муз қотади” деган гап бор.Бизнинг назаримизда Сожидахон опанинг сўзларидан ана шу совуққонликни ҳис қилиш қийин эмасди.Бизнинг радио фаолиятига оид саволларимизга у киши:”масалан менга қайси ОАВ ёқмаса уни ўқимайман ва ё қарамайман, “Озодлик” ёқмаётган эса эшитмай қўяверишсин” дея бамайлихотир сўзлаши ачинарли.

Ахир масала радионинг эшиттиришлари ёқиш- ёқмаслиги эмас балки ундаги тарафкашлик ва айрим ходимларнинг нохолислиги хусусида кетяптику.

Эҳ, ҳа нима ҳам дейсиз.Тил уқмагандан кейин дилни ҳам уқиб бўлмайдида.”Озодлик” Сожидахоним қўлидан Прокуратурада ишлайдиган опажониси борларга ўтаётган бўлса аввалги тарафкашлигу диктатурага хизмат ҳолва бўлиб қолади шекилли…

ZAMONDOSH